Коронавирус пандемиясидан кейин дунё сиёсатида қандай ўзгаришлар рўй беради?

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМужчина идет по мосту
Мужчина идет по мосту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эксперт коронавирус пандемиясининг дунёдаги сиёсий жараёнга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини баён этди

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Коронавирус пандемияси тугагач, сиёсий тизимларда глобал миқёсда муайян силжишлар бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Москва давлат педагогика университети Тарих ва сиёсат институти директори ўринбосари, Россия сиёсий фанлар уюшмаси бошқарув аъзоси Владимир Шаповалов.

Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
"Самоизоляция қурбонлари": коронавирус туфайли мигрантлар қанча пул йўқотади?

"Пандемия, шубҳасиз, барча сиёсий тизимлар учун жиддий синовдир, чунки у баъзи сиёсий қарорларнинг қанчалик қонуний ёки ноқонуний эмас эканлигини, сиёсий элиталар чақириқларни қандай ҳал қилаётгани ёки аҳоли эҳтиёжларини қанчалик қондира олаётганликларини намойиш этади", - деди у онлайн режимида ўтказилган "Коронавирус пандемияси даврида сайловларни кечиктириш тўғрисида қарор: афазалликлар ва имкониятлар" мавзусидаги давра суҳбати давомида.

Мутахассис ҳозирда қабул қилинаётган қарорлар натижасида турли давлатларда сиёсий силжишлар бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

"Умумжаҳон миқёсидаги пандемия тугаши билан, баъзи сиёсий силжишлар бўлиши мумкин, дейлик, ҳозирги пайтда ҳокимият тепасида ёки мухолифатдаги баъзи сиёсий кучлар, сайловчиларнинг депутатлар фаолиятига қандай баҳо беришига қараб, ҳокимиятдаги ўз жойларини ўзгартириши мумкин", - дейди Шаповалов.

Шу нуқтаи назардан, эксперт фикрига кўра, Россияда қабул қилинаётган - сайловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган қарорлар - фуқаролар томонидан ижобий баҳоланмоқда.

3 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишда Марказий Сайлов Комиссияси оғир эпидемиологик вазият туфайли Россия Федерациясининг таркибий тузилмаларида режалаштирилган бир қатор сайловлар ва референдумларни 2020 йил 5 апрелдан 21 июнга қолдиришга қарор қилди.

Янгиликлар лентаси
0