15:01 12 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Аналитика
Ҳавола олиш
110110

Оқ уйининг коронавирус эпидемияси бўйича Пекинга нисбатан айбловлари қарзларни тўламаслик талаблари билан якунланди.

ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik, Максим Рубченко. Оқ уйининг коронавирус эпидемияси бўйича Пекинга нисбатан такрор-такрор айтилган айбловлари қарзларни тўламаслик талаблари билан якунланди. Хитой АҚШ давлат облигацияларининг энг йирик эгаси бўлиб қолаётгани сабабли, гап танланма дефолт ҳақида кетмоқда. Бу ташаббус қанчалик ўринли ва у Америка иқтисодиёти учун қандай таъсир қилиши мумкин - РИА Новости материалида.

Пул бер!

"АҚШнинг Хитой марказий банк захираларида сақланаётган қарзининг бир қисмини ҳисобдан чиқариш орқали глобал соғлиқни сақлаш тизими инқирозини келтириб чиқарган Уханда касаллик тарқалишини яширгани учун Пекинни жазоланиши керак", - деди Теннесси штатидан сенатор Марша Блекберн.

Уни бизга машҳур бўлган, Россияга ва "Шимолий оқим-2"га қарши санкциялар тўғрисидаги бир нечта қонун лойиҳаси муаллифи, сенатор Линдси Грэм қўллаб-қувватлади. "Бу Хитойдан келиб чиққан учинчи пандемия. Улар ифлос бозорлардан келиб чиқади, у ерларда вирус билан касалланган сичқон ва маймунлар кейинчалик озиқ-овқат орқали юқади", - деди Грэм душанба куни Fox News'га берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, "бутун дунё пандемия учун ҳисоб чиқариб бериши керак" ва Пекинни "анча катта харажат"га мажбурлаш керак. "Мен Хитой олдидаги қарзимизнинг бир қисмини бекор қилишни бошланишини хоҳлайман, чунки биз уларга эмас, балки улар бизга тўлашлари керак!" – дея таъкидлади сенатор.

Блекберн ва Грэм коронавируснинг Хитойдан келиб чиқишидан пул ишлашга уринишда ёлғиз эмаслар. Сенатор Жош Хоули, яна учта ҳамкасблари билан ҳаммуаллифда, Пекинда коронавируснинг тарқалиши бўйича халқаро текширув ўтказиш ва "компенсацияларни тўлаш механизмини" яратиш тўғрисида парламентга қонун лойиҳасини тақдим этди.

Буларнинг барчаси юқори мартабали амалдорлар иштирокида кенг миқёсли тарғибот-ташвиқот ишлари билан бирга олиб борилмоқда. Шундай қилиб, чоршанба куни Пентагон раҳбари Марк Эспер Fox News телеканалига берган интервьюсида "Хитой COVID-19 эпидемиясиянинг ҳозирги ва дастлабки босқичларидаги кўп нарсаларни яширишда давом этмоқда" деди.

"Хитой янада виждонли бўлиб, инфекцияни енгилроқ енгишимиз учун кўпроқ маълумот берса бўларди", - деди Эспер ва Пекинга нисбатан "босимни" кучайтириш ва вируснинг келиб чиқиши ҳақидаги барча ҳақиқатни суғуриб олишга чақирди.

Фитна назарияси

Уханьдаги Вирусология институтидан биологик сизиб чиқиши ҳақида биринчи бор шу муассаса собиқ ходими Ботао Сяо интернетда ёзган. У тадқиқот лабораторияларидан бири эпидемия келиб чиққан денгиз маҳсулотлари улгуржи бозоридан олти юз метр нарида жойлашганлигини таъкидлаган.

Ботао ушбу "ҳалокатли коронавирус эҳтимол лабораторияда яратилган" деб тахмин қилди ва тасодифан шаҳарга олиб чиқилди. Бироқ, тез орада у гипотеза тасдиқланмаганлигини тушунтириб, ўз сўзларини ўчириб ташлади.

Шунга қарамай, вируснинг сунъий равишда келиб чиқиши версиясини дарҳол Ғарб оммавий ахборот воситалари илиб олди, кейинчалик эса Вашингтон расмийлари ҳам. 17 феврал куни республикачи-сенатор Том Коттон инфекция Хитойнинг Ухань шаҳридаги биокимёвий лабораториядан келиб чиққанини эълон қилди ва "ҳалокатли пандемиянинг тарқалишида айбдорларни" жавоб беришга чақиришга ваъда берди.

Айбловларга Оқ уй ҳам қўшилди. Доналд Трамп ўз твитларида "COVID-19" ни "Хитой вируси" деб атади.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео март ойида "Катта еттилик" ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотини имзоланишига тўсқинлик қилди, чунки кўпчилик "Ухань вируси" атамасини ҳужжатдан олиб ташлашни талаб қилди.

Шу билан бирга, тобора кўпроқ обрўли мутахассислар бундай айбловларни рад этмоқда. The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Мэтью Поттингер разведка хизматларидан январ ойида Уханьдаги лабораториядан вирус тарқалиши мумкинлигини текширишни сўраган, аммо Марказий разведка бошқармаси ҳеч шубҳали нарса топмаган.

Сешанба куни штаб бошлиқлари Бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли: "Коронавируснинг табиий равишда пайдо бўлганига кўплаб далиллар мавжуд", деди.

Рутгерс Университетининг кимёвий биология профессори Ричард Абрайт The Washington Post нашрига шундай изоҳ берди: "Ушбу вируснинг геном кетма-кетлигида сунъий равишда келиб чиқишини кўрсатадиган ҳеч нарса йўқ.

АҚШ ҳануз ўзи айтганида туришда давом этмоқда. Ўтган ҳафта Техас ва Невада судларида ХХРга қарши оммавий даъволар берилди: беш мингдан ортиқ америкаликлар хитойликлар бутун дунё бўйлаб коронавирус тарқалишига йўл қўйганлиги сабабли катта зарарларга дуч келишди.

"Бизнинг даъвоимиз вирус натижасида жисмоний шикастланганларга тегишли. <…> Гап, шунингдек, Хитойнинг тижорат фаолияти, ёввойи ҳайвонлар гўшти сотиладиган бозорларда савдо-сотиқ тўғрисида кетмоқда", - дейди даъвогарларнинг вакили бўлган Berman Law Group юридик компанияси.

Америкаликлар 1,2 трлн доллар товон пулини талаб қилмоқдалар. "Тасодифан" бу маблағ Хитой Халқ банки балансидаги АҚШ облигацияларининг миқдорига тенг келади.

Шундай қилиб, суд ҳукуматга "даъвогарлар манфаатларини таҳминлаш учун" ушбу қимматли қоғозлар бўйича тўловларни тақиқлаши мумкин. Вашингтон расмийлари бу қарорни итоаткорлик билан бажарадилар.

Ҳудқуш миссияси

Пандемия учун товон даъволари ҳам ҳуқуқий меъёрларга, ҳам умумий мантиққа зиддир. Бу ҳақда сешанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

"Биз Хитой ушбу инфекциянинг пайдо бўлганлиги ва кимдир ўз вақтида хабардор қилмаганлиги сабабли ҳаммага товон тўлаши кераклиги ҳақидаги иддаоларни эшитганимизда ... Биласизми, бу барча чегаралар ва одобдан ошиб кетади", - дея таъкидлади Россия дипломатияси раҳбари.

Бироқ, Вашингтоннинг бошқа мамлакатларга нисбатан санкцияларни қўллаш тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай арзимас жиҳатлар АҚШни ҳеч ҳам безовта қилмайди. Дарҳақиқат, Хитойнинг жавобгарлиги ҳақидаги музокаралар ортида аслида яна бир бор Америка компанияларининг тижорат манфаатлари яширинган.

Гап шундаки, ХХРда эпидемия деярли енгиб бўлинди, завод ва фабрикалар тез фурсатда ўз ишини қайта бошладилар. Кўпчилик Ғарбий компаниялар карантин туфайли ишламаяпти. Бу дегани, бозорлар хитойликларнинг кенгайиши учун очиқ - келгуси ойларда уларга қаршилик кўрсатадиган ҳеч ким бўлмайди.

Вашингтон катта товон пули талабини Пекиннинг вужудга келган вазиятдан фойдаланиб қолмаслигига йўл қўймаслик учун босим дастаги сифатига фойдаланмоқчи. Шунинг учун, шубҳа қилмаса ҳам бўлади: Америка судлари Хитой ҳукуматига қарши барча даъволарни қондиради.

Бироқ, Қўшма Штатларнинг ўзи вазиятнинг бундай ривожланишнинг асосий қурбони бўлиш хавфи остида. Американинг дефолт туфайли, Пекин зудлик билан хазина қимматли қоғозларини сотишни бошлашдан бошқа чораси қолмайди.

Бу АҚШ ҳукуматининг давлат қарз бозорини бутунлай йўқ қилиши мумкин - инвесторларнинг ҳаддан ташқари кўплиги сабабли, инвесторлар энди янги облигацияларни сотиб олмай қўядилар. Бинобарин, Ғазначилик рекорд даражадаги бюджет тақчиллигини, шунингдек, миллий иқтисодиётни кўп триллионлаб инқирозга қарши қўллаб-қувватлаш дастурларини молиялаштириш учун ҳеч нарса қолмайди.

Агар Федерал заҳира бу харажатларни фақат босма нашрлар ҳисобидан қоплашга журъат этса, долларнинг жаҳон заҳира валютаси мавқеи бутунлай ва абадий йўқолади.

Асосий мавзулар