22:42 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Аналитика
Ҳавола олиш
213330

"Хмеймим" ва "Латакия"даги Россия базалари хавфсизлиги ва жанговар қобилияти Суриянинг Ўрта ер денгизи қирғоқларидаги АҚШ ва НАТО жосус-самолётлари учун "очиқ осмон" билан мутлақо номутаносибдир, деб ҳисоблайди ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко.

Американинг ҳарбий разведка самолётларининг суверен Сурия чегаралари яқинида тез-тез пайдо бўлаётгани ва бу бортларнинг Россиянинг Су-35 қирувчилари томонидан тутилиши АҚШнинг Яқин шарқ минтақасида ўз ҳарбий-сиёсий таъсирини сақлаб қолишга бўлган истагини акс эттиради. Табиийки, "Хмеймим" ва "Латакия"даги Россия базалари хавфсизлиги ва жанговар қобилияти Суриянинг Ўрта ер денгизи қирғоқларидаги АҚШ ва НАТО жосус-самолётлари учун "очиқ осмон" билан мутлақо мувофиқ эмас.

Россиянинг Су-35 қирувчилари томонидан американинг бир нечта "Посейдон" (P-8A Poseidon) разведкачи-самолётларининг тутиб олиниши ҳаммасига ойдинлик киритади. Минтақада 2015 йилдан буён операцияга оид вазият жуда ўзгарган бўлиб, бу ўзгариш Пентагон фойдасига бўлмаган эди. Объектив воқелик ва Россиянинг стратегик (узоқ муддатли) ҳарбий иштироки Ғарбнинг жиғига тегмоқда.

АҚШ ҲДК 6-флоти матбуот-хизмати хабарига кўра, 19 апрель куни Россия Су-35 қирувчиси Ўрта ер денгизида американинг P-8A Poseidon разведкачи-самолети олдидан 25 фут  (7,62 м) масофада учиб ўтди. "Посейдон" экипажи бу сигналга дарҳол реакция билдирмади, ва шу боис 100 дақиқа ичида икки марта тутиб олинди ва турбулентликни ҳис этди.

Илгарироқ АҚШ Су-35 қирувчиси Ўрта ер денгизидаги халқаро ҳаво бўшлиғида америка разведкачи-самолётидан саккиз метр масофада учиб ўтгани учун Россияга эътироз билдирган эди. Америка "Посейдони" гўёки бундай - россиялик учувчининг масъулиятсизлиги ва Су-35дан турбулентлик сингари совуқ реакцияга сабаб бўладиган ҳеч қандай хатти-ҳаракатга йўл қўймаганидан арз қилган эди. Эндиликда "қайноқ" минтақадаги бу сингари учрашувлар тез-тез содир бўлмоқда.

Сабаби нимада, ким айбдор?

Пентагон РФ ҲКК учувчиларини 1972 йилдаги "Очиқ денгизда ва унинг устида ҳодисаларнинг олдини олиш тўғрисида"ги битимга амал қилишга чақирди. РФ Мудофаа вазирлиги америка самолёти Суриянинг Тартус портида Россиянинг ҳарбий-денгиз объектига ўта хавфли даражада яқин келгани учун Су-35 "Хмеймим"даги авиабазадан ҳавога кўтарилганини маълум қилди.

Россия ҳарбий идораси Россия авиацияси парвозлари ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилишини бир неча бор таъкидлаган. Россия ҲКК учувчилари осмонда "безориликка" йўл қўймайдилар. Су-35 манёврлари эса АҚШ разведкачи-самолётига қайси томонга учиш керак эмаслигини кўрсатмоқда. Бу одатий кузатув амалиётидир. Америкалик учувчилар Ўрта ер денгизи устида "хавфли манёврлар" сабабларини яхши билишади. Март ойи бошида АҚШ қирувчилари Аляска нейтрал сувлари устида Россиянинг узоқ масофага уча оладиган анти-субмарин самолётига тўрт соат ҳамроҳлик қилган.

Мақсад ва воситалар

Ҳарбий-сиёсий реаллик шундайки, бугун минтақада американинг разведкачи-самолёти "доира чизаётган бўлса", эртага Tomahawk қанотли ракеталари учиб келиши мумкин (Пентагон арсеналида уларнинг сони 5 мингга яқин). Сурияда бундай воқеа аллақачон рўй берган (2017 йилнинг апрелида). Россия ҲКК навбатчи кучлари қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ҳаракатланишган.

Boeing P-8A Poseidon "патрул" ва "анти-субмарин"деб номлангани билан, унинг имкониятлари анча кенг: Ўрта ер денгизи устидаги самолёт қуруқликдаги объектларнинг ҳарбий разведкасини муваффақиятли олиб бораолади (Raytheon AN/APY-10 радиотехник разведка тизими). Яқинда "Посейдон"нинг Advanced Airborne Sensor изловчи радари пайдо бўлди, у ерда нишонларни ҳалқа шаклида излай олади. Кўпнишонли радиолокатор Raytheon AN/APS-137D ҳаводаги ва сув устидаги ҳудуд харитасини аниқлайди ва "чизади".

Самолёт замонавий нишонга олиш-навигация мажмуаси - Smiths Aerospace туфайли кенг спектрдаги ҳарбий вазифаларни ечишга қодир. Ҳарбий ҳаракатлар юз берадиган тақдирда "Посейдон" нафақат бомба масофаси белгилаб ёки Mk.54 торпедалари билан жиҳозланибгина қолмай, но балки SLAM-ER коррекция қилинадиган авиабомба ва бошқарилувчи кемаларга қарши AGM-84K Harpoon ракеталари, AGM-65 Maverick "ҳаво-ер" ракеталари ва ҳатто радиолокацияга эга ўрта масофага учувчи AIM-120 AMRAAM "ҳаво-ҳаво" ракеталари билан жиҳозланади ва бу унга қирувчилар билан жангга киришиш имкониятини беради.

Обрўли америка нашри бўлмиш The National Interest бекорга: "Можаро юз берган тақдирда бу самолётлар қароқчилик қилаётган субмаринларни излаш ва йўқ қилиш, шунингдек, душманнинг сув сатҳида сузувчи кемалари ҳаракатини кузатиш бўйича муҳим вазифаларни бажаради. Табиийки, "қароқчилар"ни Вашингтонда тайинлашади.

Шу боис бу фонда америкаликларнинг дийдиёлари умуман ноўрин. P-8A Poseidon экипажи (9 киши) учун турбулентлик методи асосида Россия ҳарбий базаларига нисбатан амалга оширилаётган жанговар разведка фаолиятининг олди олиниши - ҳарбий навбатчилик зонасида Су-35 қирувчиси билан учрашувда бўладиган эҳтимолий оқибатларнинг энг "зарарсизидир".

Агар Қўшма Штатлар Россиянинг минтақадаги манфаатларини бундан кейин ҳам кўриб кўрмасликка олишда давом этаверса, осмон, денгиз ва қуруқликдаги ёқимсиз учрашувлар эҳтимол давомий бўлар. Гарчи Вашингтон зарба берувчи F-35A қирувчи-бомбардимонларини Сурияга яқин - Иорданияга намойишкорона ўтказиш орқали ишларни яхшилашга ҳаракат қилаётган бўлса-да, минтақада "америка ўзига хос устунлиги" энди қайтмайди. 

Россия – ишончли ҳимоячи

Сурия ҳудудида Россиянинг "Хмеймим" (ҲКК) ва "Латакия" (ҲДК) ҳарбий базалари қонуний асосда жойлашган. Бу ерда РФ Мудофаа вазирлигининг стратегик аҳамиятга эга бўлган қуроллари жамланган, энг янги намунадаги қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техника – Су-35С самолётлари, денгизда базаланувчи "Калибр" қанотли ракеталар ва ҳавода базаланувчи  "Х-101" қанотли ракеталар, "Терминатор" жанговар машиналари жой олган, Т-14 "Армата" танклари синовдан ўтказилган. Сурияда вақти-вақти билан НАТО радарлари илғамайдиган янги Су-57 авиация мажмуалари ишга туширилади. Буларнинг барчаси ғарб стратегларининг чинакам ва носоғлом қизиқишига сабаб бўлмоқда. Айтганча, бу ерда техник характеристикалардан ҳам кўра, объектларнинг жойлашуви, координаталари катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Бу маълумотлар воситаланган (ноқонуний қуроллланган уюшмалар дронлари ёрдамида) эҳтимолий зарбалар учун керак бўлиб қолиши мумкин.

Россия кучлари ва юқори технологиялари жойлашган ҳудудлар осмондан, денгиздан ва қуруқликдан ишончли пана қилинишга муҳтож. Шу боис, сурия заминида С-400 "Триумф" зенит ракета тизими ва С-300 "Фаворит" зенит ракета мажмуалари, "Панцирь-С1" зенит ракета-пушка мажмуалари, қирувчи авиация эскадрильялари ҳарбий навбатчиликни олиб бормоқда.

Ўрта ер денгизидаги ҳарбий таҳдидлар ва кучларнинг очиқчасига намойиш этилишига Россия шунчаки худди шу хилда жавоб қайтармоқда. Яна бир марта эслатаман: РФ қўшинлари Сурия ҳудудида республика расмий ҳукумати илтимосига биноан бўлиб турибди, АҚШ ҲДК 6 флоти кемалари ва авиқцияси эса Ўрта ер денгизида фақат ўз ташаббусига биноан ҳаракатланаяпти. Америка ҳарбий хизматчиларини Сурияга ҳам ҳеч ким таклиф қилмаган.

Асосий мавзулар