03:42 13 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Аналитика
Ҳавола олиш
232 0 0

Калифорния соҳилида бир неча кун давомида ўнлаб нефт танкерлари тўпланди. Мутахассис бу борадаги фикрини билдирди.

Нефт бозорининг ҳаддан ташқари тўйинганлиги натижасида омборхоналарда бўш жой етишмаётганлиги сезиляпти. Шу сабабли сотувчилар танкерларни ижарага олишга ва уларда хом ашёни сақлашга мажбур бўлмоқдалар, деди "Регион" инвестицион компаниясининг Таҳлил департаменти директори Валерий Вайсберг.

Калифорния соҳилида бир неча кун давомида ўнлаб нефт танкерлари тўпланди. Худди шу ҳолат Жанубий Африка ва Мальта қирғоқларида ҳам кузатилмоқда. Қирғоқ ҳудудига янги кемалар келиши давом этмоқда. Лонг-Бич бандаргоҳида 27 та танкер лангар ташлади.

"Бундай вазиятни кутса бўларди. Танкерлар сони ортиб бораётгани ва ортиқча захиралар билан боғлиқ вазият яхшиланмагунча улар бу ерда бўлиши мантиқан тўғри. Аммо биз аста-секин қазиб олишни қисқартириш ва иқтисодий фаолиятнинг тикланиш босқичига ўтаётганимизни ҳисобга олсак, биз нефтни сақлаш учун умуман жой қолмаслиги инқирози сценарийини четлаб ўтамиз деб тахмин қилишимиз мумкин", - деди мутахассис Sputnik радиоси эфирида.

Унинг сўзларига кўра, май ойида анча таранг вазият кутилмоқда, сақлаш жойлари сифатида нафақат катта, балки кичик танкерлар ҳам жалб қилинади. Бундай вазиятда бозор анча жиддий бўлади ва нефт нархи анча паст бўлиб туради.

Мутахассиснинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглаш мумкин.

Вайсберг - У берегов США зафиксировали аномальное скопление нефтетанкеров

Асосий мавзулар