23:15 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Аналитика
Ҳавола олиш
81920

1941 йилнинг кузида Қрим қирғоқлари яқинида немис авиацияси томонидан "Армения" госпитал кемасининг йўқ қилиниши – бемуддат ҳарбий жиноятдир. Бу Совет Иттифоқи Иккинчи Жаҳон урушида қандай душманни ва нима эвазига мағлубиятга учратганини кўрсатувчи ёрқин далил ҳам

Деярли қуролсиз кема бортида ўн мингга яқин одам бўлган - яраланган Қизил Армия аскарлари, тиббиёт ходимлари, аёллар ва болалар. Фақатгина саккиз киши қутқарилган.

Затопленный в Черном море немцами в 1941 году  теплоход Армения
Центр подводных исследований РГО
Затопленный в Черном море немцами в 1941 году теплоход "Армения"

Россия Географик жамияти 27 апрел куни: "Қора денгиз тубида "Армения" кемаси топилди. Кема 1500 метр чуқурликда, Ялта соҳилидан 15 денгиз мили (тахминан 28 км) масофада жойлашган", дея хабар беради. Россия Мудофаа вазирлиги ва Россия Географик жамиятининг ҳамкорликдаги экспедицияси натижасини баҳолаш жуда мураккаб.

Излаш ишлари 35 йилдан ортиқ давом этди. Марказий ҳарбий-денгиз архивидаги "Армения" кемаси фожиаси билан боғлиқ №19 иш "давлат сири" бўлиб,1940 йилларнинг охирида махфийлаштирилади ва тадқиқотчилар ундан фойдалана олмайдилар. Фақатгина 1991 йилга келиб Қора денгиз флотининг Тиббий хизмат музейида ягона географик маълумот топилади - бу Айиқ тоғи ҳудудидаги Гурзуф қишлоғи яқинида юз берган ҳаво ҳужуми ҳақида маълумот эди.

Бироқ, денгизнинг ушбу ҳудудда ўта чуқурлиги ва тубининг мураккаб рельефи қидирувни анча қийинлаштирарди. Ҳатто "Титаник" ва "Бисмарк" кемаларини излаб топган америкалик машҳур Роберт Баллард ҳам ўзидаги юқори технологияли ускуналар билан "Армения"ни топа олмади. Албатта, узоқ муддат давом этган тинимсиз қидирувлар кема бортида қолиб кетган Қрим музейлари хазиналари билан эмас, балки энг аввало хотира ва бурч билан изоҳланар эди.

Госпитал транспорт ҳалокати тарихдаги денгизда юз берган энг кўламли фожиалардан бири ҳисобланади. Таққослаш учун, "Титаник"да 1500 га яқин йўловчи ва Германиянинг "Бисмарк" кемасида 2100 дан ортиқ ҳарбий денгизчилар ҳалок бўлган.

Затопленный в Черном море немцами в 1941 году  теплоход Армения
Центр подводных исследований РГО
Затопленный в Черном море немцами в 1941 году теплоход "Армения"

"Армения" нинг инсоний йўқотишлари ушбу рақамлардан анча фарқли (7 дан 10 минггача ҳалоқ бўлганлар, аниқ рақам маълум эмас).

Шароитни инобатга олган ҳолда, санитар кемасининг фожиаси - китоблар ва фильмларда ёритилишга лойиқдир ва бундан бутун одамзот хабардор бўлиши керак. Дунё Иккинчи Жаҳон урушининг даҳшатлари ва қурбонларини, Совет Иттифоқининг фашистик Германияни ютишда тутган ўрни ҳақида унутмаслиги учун.

Ҳеч ким унутилмаган

"Армения" санитар кемасининг корпуси масофадан бошқариладиган сув ости аппарати ёрдамида аниқланганидан сўнг, Новороссийск ҳарбий-денгиз базаси руҳонийси протоиерей Кирилл экипаж ва йўловчилар ҳалок бўлган жой устида хотирлаш маросимини ўтказди. Шунингдек, ҳарбий шарафлар бажо келтирилди - гулчамбар сувга туширилиб, замбаракдан уч марта ўқ узилди.

Валерий Тимошенко
Из личного архива Тимошенко Валерия

"Одам денгиздан қўрқади, чунки у денгиз рўпарасида гўё Парвардигор қаршисида тургандек бўлади" - бу сўзлар Россия Ҳарбий-денгиз флотининг денгиз Низомидан анча олдин пайдо бўлган қадимги Помор денгиз низомидан келтирилган. Денгиз офати олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада ва ўта хавфли, денгиздаги уруш эса икки баравар шафқатсиздир. Агар кема қирғоқдан узоқда совуқ мавсумда фалокатга учраса, музли сувда одамлар ҳалок бўлиш ҳеч гапмас.

1941 йил сентябр ойининг охирида немис қўшинлари Перекопни қўлга олиб, Қримга киришди. Қизил Армия Қора денгиз флотининг асосий базаси бўлган Севастополга жанглар билан қайтиб борди. Ноябр ойининг бошларида шаҳарни ўққа тутиш ва қамал қилиш бошланди, аммо ярадорларни, аёллар ва болаларни денгиз орқали эвакуация қилиш имкони ҳали бор эди. Тажрибали капитан Владимир Плаушевский бошчилигидаги "Армения" кемаси экипажи айнан шу билан шуғулланган.

Тинчлик даврида ҳажмланиши 6000 тонна ва узунлиги 112 метр бўлган кема қулай каюталарида 980 йўловчигача ташиган. 1941 йил ёзида "Армения" касалхонага айланди ва август ойидан 15 рейсда 15 минг ярадор Қизил Армия аскарларини Қримдан Катта ерга олиб ўтишга муваффақ бўлди. Уруш йилларида Қора денгизда бундай қайта жиҳозланган кемалар 412 мингдан кўпроқ одамни эвакуация қилди.

Сўнгги рейсга санитария кемаси 6 ноябр куни Севастополдан Туапсега 300 га яқин ярадорларни, тўртта ҳарбий госпиталнинг тиббий ходимлари ва бир неча минг фуқарони ташиш учун жўнаб кетди. Ялтада "Армения" тунда бортига яна бир неча юз кишини олиб, 7-ноябр куни эрталаб иккита патрул қайиқлари билан Кавказ томон жўнади. Қрим қирғоғидан 15 мил масофада кемага Люфтваффенинг Heinkel-111 самолёти ҳужум қилди (бошқа маълумотларга кўра - Junkers 87). Қора денгиз флотининг патрул катерлари ва санитария кемасидаги тўртта зенит қуроллари бомба ва торпедалар зарбаларидан сақлаб қололмади. Вайрон жуда катта эди, "Армения" тўрт дақиқада сув остига чўкди. Ноябрнинг қўрғошиндай тўлқинларида кўплаб минглаб одамдан фақат саккизтаси мўъжизавий тарзда омон қолди.

Иккинчи Жаҳон уруши даврида халқаро ҳуқуқ қизил хоч белгиси бор касалхона-кемага ўт очишни тақиқлаган, аммо немис учувчилари барча қоидаларга беписанд қараган. Гитлер қўшинлари Қизил Армия ва тинч аҳолини батамом йўқ қилишга уруш олиб боришган. Россияда буни унутишмаган ва мамлакатнинг Қора денгиз чегаралари мудофаасини доимий равишда кучайтириш нафақат замонавий чақириқларга ва миллий хавфсизликка таҳдидларга тезкор жавоб бериш, балки тарихий хотирани акс эттиришдир.

"Армения" хариталарда қолади

1928 йилда Балтика кемасозлик заводида ишга туширилганидан сўнг Армения Қора денгизнинг энг яхши йўловчи кемаларининг олтилигига кирди. Гўзал ва мустаҳкам кема 14,5 узел (тахминан 27 км/соат) тезликда  узоқ сафарларга (4600 миля) мўлжалланган бўлиб, 96 кишилик каттагина экипажга эга эди. Денгизчилар ҳар бир кема ёки қайиқ ўз кўнгли ва сезиларли ва бузилмас "таркибий элементлари" бор гавдага эга бўлишини билишади. Эҳтимол шунинг учун, Армения бугунги кунда ҳалокатидан 79 йил ўтгач ҳам, ёнбошига ағдарилмасдан тикка турипти. Гарчи кема тузилмалари ва юқори қаватлари даҳшатли ҳаво ҳужуми излари қолган бўлса ҳам – леер тўсиқлари ва бошқа вертикал элементлар портлаш натижасида шунчаки ташқарига бўртиб кетган.

Лекин бу билан воқеа тугамайди. "Армения" кемасининг топилган корпуси ҳарбий дафн жойи деб эълон қилинади, координаталари шимолий кенгликдаги 44 градус 15 минутлик, шарқий узунликдаги 34 градус 17 минут бшлган нуқта денгиз хариталарига киритилади. Шундан кейин, Россия ҲДФнинг барча кема ва қайиқлари бу ердан ўтаётиб ўз байроқларини туширадилар ва Ватаннинг ҳалоқ бўлган ҳимоячиларига ҳарбий шарафлар келтирадилар.

2020 экспедициясининг натижалари "Армения"нинг сўнгги кунини тўлиқ тиклашга имкон беради. Россия географик жамиятининг сув ости тадқиқотлари маркази кема тақдири ҳақида ҳужжатли фильм тайёрламоқда.

Бир ярим километрлик чуқурлик "Армения" бортида ҳалоқ бўлган бир неча минг кишининг тинчлигини хазина ёки шов-шув қидирувчиларнинг жиноий ҳуружларидан сақлашга ёрдам беради. РФ Мудофаа вазирлиги ва Россия географик жамиятининг изловчилари эса ўз ишларини давом эттирадилар, чунки Иккинчи Жаҳон урушининг барча сирлари ҳали ҳам очилмаган.

Асосий мавзулар