04:52 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
1885 0 0

АҚШ ОПЕК+ шартномасига расман қўшилмаган бўлсада, сланец нефти ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган Техас шатати кейинчалик унга қўшилиши мумкин.

АҚШ, ҳеч бўлмаганда расмий даражада, ОПЕК+ битимида иштирок этмади, унда Россия ва бошқа нефт экспорт қилувчи давлатлар қатнашмоқда, аммо норасмий даражада бу битимга Америка сланец нефтининг катта қисми ишлаб чиқариладиган Техас штати кириши мумкин, деб ёзади РИА Новости.

"Сланец инқилоби" марказидаги нефт компанияларини ишлаб чиқаришни қисқартиришга мажбур қилиш ҳақидаги тақдирий қарор 5 май куни қабул қилиниши мумкин ва Техас давлат нефт соҳасини тартибга солиш бўйича агентлиги фармойиши лойиҳаси ҳеч қандай имтиёзларни назарда тутмайди. Расмийларнинг ихтиёрида фақат ҳар бир "қўшимча" бочка учун жаримани тўлаш таклифи кўринишидаги каттагина қамчи бор, ва одатдаги сланец қазиб олувчилар бу зарарли бўлиб бўлган бизнес учун қўшимча харажат деб ҳисобламаслиги учун жаримани баррели учун 1000 доллар миқдорида белгилаш таклиф этилмоқда, бу эса ўзини энг эркин ҳис қилувчи нефт ишлаб чиқарувчиларнинг шижоатини совутиши керак.

Техаснинг асосий оммавий ахборот воситаси бўлган Houston Chronicle қисқартириш режаси тафсилотлари ва унинг қабул қилиниши атрофида қандай жанглар олиб борилиши ҳақида хабар беради:

"Нефт ва газ саноатини тартибга солувчи Техас темир йўллари комиссияси ушбу нефт ишлаб чиқаришни ойига 20 фоизга камайтириш имконини берувчи таклиф оммавий муҳокамасини очди. <...> Таклиф этилган буйруқ матни комиссия ушбу режага овоз бериши керак бўлган йиғилишдан олдин эълон қилинди. (Йиғилиш 5-май, сешанба куни бўлиб ўтади). Комиссия ишлаб чиқаришни қисқартириш тўғрисида буйруқларни 1970-йиллардан бери чиқармаган, аммо коронавирус пандемияси натижасида келиб чиққан хом нефтнинг глобал миқёсда ҳаддан зиёд ортиб кетиши (сланец нефт компаниялари – таҳр.) Pioneer Natural Resources ва Parsley Energy компанияларини агентликдан ушбу ҳуқуқдан фойдаланишни сўрашга ундади. Бу илтимос нефт ва газ саноатида парчаланишга олиб келди: кичик ишлаб чиқарувчилар ва экологлар коалицияси ишлаб чиқаришни қисқартириш тарафдори бўлиб чиқмоқда, тармоқ савдо уюшмалари, йирик компаниялар ва қувурлар операторлари эса қатъиян қарши чиқишмоқда".

20 фоизга қисқартириш – бу Техас штати ёки умуман АҚШ ОПЕК+ билан битим тузган тақдирда қисқартирилиши керак бўлган миқдорга тўғри келади. Ва бу рақам тасодифан танланган бўлиши даргумон. Бундай қарорни қабул қилиш учун муайян сиёсий талаб мавжудлигига шубҳа қилиш мумкин, аммо бу унинг қабул қилинишига кафолат бермайди.

АҚШда эндиликда "бозор ҳал қилади" модели ишламоқда, бу аслида West Texas Intermediate (WTI) Америка нефтининг сўнгги нархларининг салбий қийматларга тушиб кетиши каби ҳодисаларга олиб келди, аммо бу модел ҳаммани ҳам қониқтирмаяпти. Кичик нефт ишлаб чиқарувчилар (Техасда 20 киши ишлайдиган ва кунига 1000 баррелдан кам ишлаб чиқарадиган компаниялар анчагина) ишлаб чиқаришни камайтириш истагида. Техас регуляторлари лойиҳасига кўра, "кичик нефт бизнеси" квоталардан озод қилинади, барча қисқартириш эса йирик ва ўрта компанияларга тўғри келади. Амалдорларни жалб қилган ҳолда мажбурий камайтириш ғояси ташаббускорлари бўлган Pioneer Natural Resources ва Parsley Energy йирик сланец ишлаб чиқарувчиларидир, аммо улар конвенционал (анъанавий) нефт саноатининг гигантларидан, масалан, Exxon ёки Chevron компанияларидан анча кичикроқдир. Ишлаб чиқаришни қисқартириш ташаббуси билан чиққан компаниялар ишлаб чиқаришнинг пасайиши уларга юқори нархларгача омон қолишга умид қилишмоқда,аммо сланец секторидаги молиявий жиҳатдан заиф рақобатчилари эса ҳар қандай ҳолатда ҳам банкрот бўлиши муқаррар.

Америкалик журналистлар адолатли изоҳлашича, анъанавий нефт қазиб олиш гигантлари қисқартиришга қарши, аммо қисқа муддатли истиқболда жиддий молиявий фойда олишлари мумкин. Ушбу позициянинг битта эҳтимолий ва мантиқий изоҳи бор: улар аввало барча сланец компанияларининг ўлимини кўришни истайди, яъни коронавирус билан боғлиқ вазиятдан фойдаланиб, уларни алоҳида синф сифатида йўқ қилишни истайдилар ва бунинг учун улар бир неча ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида ўта паст нархларга бардош беришга тайёр. Албатта, расмий даражада улар эркин бозор ҳақида қайғуришаётганини гапиришади, аммо йиллар давомида сланец ишлаб чиқарувчиларининг ҳаваскорлик фаолиятидан азият чеккан Америка нефт саноатининг "қадимги" сегменти капитанларининг идеалистик кайфиятига ишониш учун жуда содда бўлиш керак.

Bloomberg Ишбилармонлик ахбороти Агентлиги ушбу вазиятнинг охири барибир қайғули бўлишига ишора қилмоқда: "Нефтнинг салбий нархлари, ҳеч ким қабул қилишни истамайдиган юклар билан ортилган, денгизларни айланиб юраган танкерлар ва бошқа яна қаерда нефтни сақласа бўлади деган саволга ижобий ёндошув билдираётган нефт сотувчилари. Энди нефт инқирозининг навбатдаги боби муқаррар: нефт саноатининг муҳим қисмлари ёпилишни бошлайди".

Саудия Арабистони, Россия ва бошқа масъулиятли нефт ишлаб чиқарувчиларига ҳақиқий қўшилиш Америка томонидан мантиқий қадам бўларди. Аммо ҳаттоки Техас комиссияси аъзолари орасида ҳам "бозор фундаменталистлари" бор, улардан бири раис Уэйн Кристиан (у кун тартибига қазиб олишни квоталаш таклифини тўхтата олмаган) эркин бозорни ҳимоя қилиш учун матбуотда чиқишга қарор қилди: "COVID-19 ортда қолиши биланоқ, бензин каби нефт маҳсулотларига талаб, шубҳасиз ортади, чунки америкаликлар яна иш жойига юришни бошлайдилар. Вазият барқарорлашмоқда. Гап "агар" бу рўй беришида эмас, балки "қачон" рўй беришида. Бу бизнинг давлат дуч келган биринчи инқироз эмас, оҳиргиси ҳам эмас. Лекин биз қарши чиққан бу қийинчиликларнинг юз фоизида Америка, шу жумладан Техас, янада кучайиб бормоқда. Айнан шу сабабдан мен эркин бозор тамойилларини қўллашни ва ​​Техасдаги квоталашларга қарши чиқишни режалаштиряпман".

АҚШ қисқартиришларни рад қилиши мумкин. Ва бу, эҳтимол, мамлакатнинг нефт бозоридаги тақдирига унча таъсир қилмас ҳам, аммо Техас комиссиясининг бундай қарори жуда жиддий геосиёсий оқибатларга олиб келади. Гап шундаки, 2019 йилда америкалик экспертлар Саудия Арабистони ва Россиянинг қора олтин нархини кўтариши ва пасайтириши мумкин бўлган янги нефт альянсини яратганидан жиддий ташвишланишди, шу билан бирга ОПЕКга кирувчи, ва шу қаторда унга кирмайдиган давлатлар ҳам альянсга қўшилишди. унга кирмаслик. 2020 йилда ОПЕК+ битими тугаши билан, америкалик геосиёсий экспертлар, шубҳасиз, нефт нархининг тушишидан афсусланишди, аммо шу билан бирга, ўтган йили уларни қўрқитган альянс АҚШнинг глобал энергетик сиёсатига ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги дипломатиясига таҳдид қилишни тўхтатганидан жуда мамнун. Янги, мисли кўрилмаган ОПЕК+ битими Америка даҳшатини қайсидир маънода тирилтиради ва ҳаттоки нефт бозорида ҳаракатларни мувофиқлаштириш янада кенгайгани ва ҳатто НАТО мамлакатини ҳам қамраб олгани билан бу даҳшатни янада кучайтиради. Financial Times хабар беришича, "Норвегия нефт қазиб олишни 13 фоизга камайтиради", демак, Норвегия ҳукумати "катта келишув" музокаралари якунланмай туриб ОПЕК+ мамлакатларига берган норасмий ваъдасини бажарди.

Инқироз барҳам топади ва АҚШсиз жаҳон нефт бозорларининг тақдирини муҳокама қилиш одати қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бироқ, қиёсий ёлғизликда ёки ҳеч бўлмаганда озчиликда қолган тақдирда ҳам, АҚШ ва хусусан Техас "эркин бозор" тамойиллари сақланиб қолганлигидан далда олишлари мумкин.

Аммо сланец секторини бу тамойиллар барибир боқа олмайди.

Асосий мавзулар