18:41 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
542 0 0

Ўзбекистонда АИ-80 ва АИ-92 бензинлари арзонлашмоқда. Россиялик эскперт бундай ҳаракатларнинг аҳамияти катта бўлмайди, автосаноатни бошқа чоралар билан қўллаб-қувватлаш керак деб ҳисоблайди.

Март ойининг охиридан бошлаб Ўзбекистонда АИ-80 ва АИ-92 бензинлари нархлари аста-секин пасайтирилмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат қийин даврда аҳоли томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилган машиналар сотиб олиниб, шу билан саноатни қўллаб-қувватланиши мақсадида турли имтиёз ва преференциялар орқали маҳаллий автосаноатни рағбатлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси кенгаши аъзоси, Россия миллий автомобил иттифоқи вице-президенти Антон Шапариннинг фикрига кўра, ёқилғи нархининг пасайиши автомобилсозлик ҳолатига жиддий таъсир кўрсатиши даргумон.

“Ҳозирда бензин нафақат Ўзбекистон ва Марказий Осиёда арзонламоқда, балки Европа ва АҚШда ҳам худди шундай тенденция кузатилмоқда. Аммо бундай сиёсат тўғридан-тўғри янги машиналар ишлаб чиқарувчиларига ёрдам бериши даргумон. Одамлар инқироз шароитида янги машиналарни эскирганларини ўрнига афзал кўришига умид қилиши асоссиз – аксинча, одамлар тежаш йўлларини излайдилар. Истеъмолчилар учун ҳам нархларнинг пасайиши оддий автомобилчиларга ёрдам бериши қийин масала – Ўзбекистондаги мавжуд бензин асосан импорт қилинади", - деди Шапарин.

У автосаноатни бошқа усуллар билан ҳам, масалан, Россияда бўлгани каби давлат буюртмалари орқали ҳам қўллаб-қувватлаш мумкинлигини қўшимча қилди. Аммо Марказий Осиёда бундай чоралар кузатилмаяпти.

Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида мутахассиснинг тўлиқ фикрини рус тилида тинглаш мумкин.

Спасет ли дешевый бензин узбекский автопром — мнение эксперта

Асосий мавзулар