07:28 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Аналитика
Ҳавола олиш
1231 0 0

"Ўзбекистон Экологик партияси" раиси Борий Алиханов Сардоба сув омборхонасидаги асосий хатарлар, шунингдек, экспертлар ва ҳукумат комиссияси аъзолари томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Сирдарё вилоятида 1 май куни Сардоба тўғони ўпирилиши юз берди. Нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистон жанубидаги аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолди. ФҲ юз берган ҳудудда тиклаш ишлари олиб борилмоқда, ҳукумат комиссияси ташкил этилган. Шу билан бир қаторда қўшни республикага ҳам ёрдам кўрсатилмоқда.

Борий Алиханов сўзларига кўра, етказилган зарарнинг аниқ миқдори махсус комиссия томонидан аниқланади, аммо ҳозирдан маълумки, регион экологиясига зиён етмасдан қолмаган.

"Айрим экин майдонлари сув остида қолди, ўсимликлар зарар кўрди, ҳайвонлар дунёси ҳам. Ер масаласига келадиган бўлсак, мен ҳодиса жойида бўлдим, ҳолатни ўргандим. Биз, экопартия вакиллари сифатида ФҲ тафсилотларига ойдинлик киритиш ишларида ва зарарни ҳисоб-китоб қилиш ишларида иштирок этяпмиз. Ҳа, ерларнинг қайсидир қисми эррозияга учраган, лекин зарар етмаган ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мумкин бўлган ерлар ҳам мавжуд. Фикримча, оқибатлар бартараф этилгач, аудит ўтказиб, бу сингари ерлар кадастрларини ҳисоб-китоб қилиш лозим бўлади", - деб таъкидлади эколог.

Шу билан бирга, Алихановнинг айтишича, келаётган ёз мавсумида сув танқислиги муаммосидан қўрқмаса ҳам бўлади, баҳор фаслида сув тошқинлари кўп бўлгани туфайли, минтақада намгарчиликда танқислик бўлиши мумкин эмас.

Экологнинг ҳаммасидан ҳам кўра бу каби гидротехник иншоотлар ҳолати кўпроқ ҳавотирга солади, ахир улар исталган вақтда минглаб одамлар ва мамлакат экологияси учун хавф манбаига айланиши мумкин, худди Сардобада юз бергани каби.

"Асосийси, бу каби объектлар мустаҳкам бўлиши керак, уларни барпо этаётганда техник хатоликларга йўл қўйиб бўлмайди зинҳор. Мамлакатимиз президенти ҳам бежиздан барча гидрообъектларни уларнинг барқарорлиги ва ишончлилиги жиҳатдан текшириб чиқиш топшириғини бермадилар. Айнан шу нарса мени энг кўп ҳавотирга солади", - деди Алиханов.

Бу масалани обдон ўрганиб, юз берган ҳодиса сабабларини аниқлаштириш керак. Ахир - энг муҳими бу одамлар ҳаёти ва соғлиғи-ку. Бош омон бўлса, дўппи топилар, деб бежизга айтмаган доно халқимиз", - дея хотима қилди "Экология партияси" раҳбари.

Алиханов ўзи бошчилигида партия ваки ллари Сирдарёдаги ҳолатни ўрганишда фаол иштирок этишларини қўшимча қилди. Тўлиқ изоҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Последствия для природы от прорыва дамбы на Сардобе — мнение эколога

Асосий мавзулар