05:36 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (57)
998 0 0

1 май куни эрта тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонлардан бири ёрилиб кетди. Вилоятдаги бир неча қишлоқ, шу жумладан Қозоғистон жанубидаги ҳудуд сув остида қолди. Икки мамлакатда умумий ҳисобда 120 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюда авария оқибатларини баратаф этиш мақсадида ҳозирда қандай ишлар олиб борилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

- Сардоба сув омбори қайдай сув билан тўлади?

Бизда сув омборлари икки хил бўлади – "русловой" ва "наливной". Русловой – бу дарё ёки сойнинг руслосига қурилади ва тўлдирилади.

"Наливной"да дарё сувнинг олдида эмас, бошқа жойда қурилади ва сув бошқа дарё ва сойлардан олиб келиниб, шу орқали тўлдирилади.

Сардоба – "наливной" тўлдирилади. Унга сув каналдан келади. Жанубий Мирзачўл канали бор, ўша ердан. Жанубий Мирзачўл канали сувни Сирдарёдан олади.

- 1 май куни техник нуқтаи назардан нима содир бўлди - тўғоннинг бир қисми бузилиши ёки қирғоғи ювилганми ёки бошқа нарсами? Бу ерда конструктив камчиликлар борми? Тузилишнинг қолган қисми қанчалик хавфсиз ва у мустаҳкамланадими?

- Ҳозир аниқ жавоб беролмайман. Махсус комиссия тузилган. Бу масала бўйича тергов олиб борилмоқда. Шу масала чуқур ўрганилади. Жуда кучли мутахассислар ва бошқа техник ходимлар жалб қилинган. Барча ҳолатлар юзасидан тушунтириш берилади.

Техноген ФҲга қарамай, тўғон турибди, ўйлайманки, конструкция мустаҳкам.

Лекин юқорида айтганимдек, кучли мутахассислар жалб қилинган ва сув омборининг бошқа ҳамма жойларини синчковлик билан ўрганишаяпти.

Ўрганиш бошланган, ўрганилгач хулосаси айтилади. Чунки бу плотина кичкина жой эмас, 28 километргача чўзилган, уни махсус жиҳозлари бор, улар билан ўлчанади ва татқиқ қилинади. Мисол учун, "георадар" деган қурилма бор, одамни "УЗИ" қилгандек, плотинани бу қурилма ёрдамида ўрганилади. Плотинанинг қаерда камчилиги бор-йўқлигини текширади. Бундан ташқари бошқа назорат-ўлчов аппаратлар ёрдамида умуман плотина ва бошқа иншоотлар диагностика қилинади, хавфсизлик талабларига жавоб бериши аниқланади. Ташкил этилган комиссия шуни ўрганиб чиқади.

- Аҳоли пунктларидан ташқаридаги омбордан чиққан сув билан нима қилинади - уни қандай чиқарилади ёки бу жойлардан бошқа томонга йўналтириладими? Қандай технологиялар мавжуд?

- Биз ҳозирда сув босган жойларда сувни камайтириш чораларини кўряпмиз. Мисол, сув босиш жараёнида қайсидир каналнинг ичида лойқа тўлиб қолган, ўшаларнинг оғзи очилиб, бундан ташқари, бу сувларнинг асосий ягона артерияси КГК деган коллекторимиз бор, бу Марказий Мирзачўл коллектори дейилади, бу коллектор орқали сувлар ҳаммаси Айдаркўлга чиқарилиб юбориляпти.

Ҳозирда шу сувларни тезроқ чиқариб юборишнинг чораси кўриляпти.

Бундан ташқари, одамларнинг уйини, ижтимоий объектларни сув босган жойларини қутқариш мақсадида биттагина бизни вазирлик – сув хўжалиги вазирлигининг ўзи 350 тага яқин кўчмас насос олиб келган. Ўша кўчма насосларни қўйиб, сувни тез "откачка" қиляпти. Мақсад уйларни бутун сақлаб қолиш, инфраструктураларга етиши мумкин бўлган зарар миқдорини камайтириш.

Объект сувни тагида қанча турса, унга шунча зарар, у нурашни бошлайди ва шундай жараён бўлмаслиги учун сувни "откачка" қилишга киришганмиз.

Ёки мана экин майдонларини олайлик – ғалла экканмиз, ғалла майдони ярим метр сув босган. Уни шу ҳолига ташлаб қўйсангиз ғалла ҳам нобуд бўлади. Сувни олиб канал ва коллекторга ташлаяпмиз. Сувни Жиззах ёки бошқа томонга йўналтиряпмиз.

- Фавқулодда вазиятдан кейин Сардобдаги сув даражаси қанчага тушди? Ёзда сув танқислиги бўлмайдими?

- Сув даражаси тушиши – биз шу масала билан шуғулланмоқдамиз, баҳор бошида сув танқислиги ҳолати кузатилаётган эди, аммо кейин ёмғир ёғди ва ҳолат ўзгарди. Сув танқислиги бўлмаслиги учун мувжуд сувимиздан тежаб тергаб фойдаланамиз.

Жорий йил 150 минг гектар майдонда сувни тежаш технологияларини жорий қиламиз. Асосий куч бунда томчилаб суғоришга йўналтирилади. Томчилаб суғориш сувни икки баравар иқтисод қилади. Демак, мавжуд сувни икки баравар кўпроқ майдонга етказиш имкониятини беради.

Ўндан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонда томчилаб суғориш бўйича технологияларни ишлаб чиқаради.

- ФВдан кейин Қозоғистон вакиллари келишдими? Ўз томонидан қандайдир маслаҳат беришдими? Қозоғистонга қандай ёрдам кўрсатилади?

- Қозоғистон томон билан гаплашдик, келишдик, зарурий техникалар шай қилинди, одамларимиз тайёр бир қисми ўтяпти у томонга. Бу фақат мелиоритив техникалар эмас, у ерда экскаватор, бульдозер, махсус техникалар, кўчма насослар бор, сувни "откачка" қилиш учун ёнғин ўчириш машиналари ҳам бор. Мутахассислар  ва бошқа бир қанча ёрдамчи техникалар мавжуд. Ҳозир шуни босқичма-босқич ўтказиб, Қозоғистон ҳудудида етказилган зарарни бартараф қилиш бўйича ҳам қатъий иш олиб борилади.

Бу албатта табиий офат, буни ҳеч ким хоҳламаганлигини қозоғистонлик дўстларимиз ҳам билиб туришибди. Ўзбекистоннинг ўзига жуда катта талафот етказди бу техноген офат. Унинг кўламини барибир махсус комиссия аниқлайди, лекин Қозоғистонга нисбатан ўзимизга 3-4 марта кўпроқ зиён етди. Катта жойни сув босган.

Қозоғистонлик шерикларимиз, вазиятни тўғри тушунишаяпти, уларга минг раҳмат.

Улар билан доимий алоқадамиз, ҳар куни 3-4 мартадан телефонлашиб, ҳамкорликда иш олиб бориляпти.

Уларнинг ҳам бизнинг ҳам ҳаракатимиз, шундан иборатки, тезроқ мана шу сувни чиқариб юбориш ва аҳолини ўзини ҳар доимгидек тумуш ҳаёт тарзига қайтариш.

Қолаверса, кеча президентимиз айтдилар, биз ҳеч ҳам четда қараб турганимиз йўқ, Қозоғистонга етказиладиган зарарни минимум даражага етказишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Бундай мусибатларни халқлар доимо бир-бирига елкама-елка туриб енгган, бирдамлик бўлса, ҳеч нарсамас.

ОАВлардан ягона илтимосим, ҳар хил гапларни тарқатмаслик керак. Бир масалани моҳиятини билмасдан туриб, шароитни қарамасдан туриб ҳар хил гап сўзларни кўпайтириб, ваҳима, саросима, миш-мишларни тарқатиш умуман ноўрин.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (57)

Асосий мавзулар