04:08 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Аналитика
Ҳавола олиш
538 0 0

"Россия Сегодня" халқаро ахборот агентлиги Ғарб нашрларининг Россиянинг Ғалабада тутуган ўрни ҳақида 1945 йилда ва ҳозирги кунда чоп этаётган мақолаларини қиёслади.

"Россия Сегодня" халқаро ахборот агентлиги Россиянинг Ғарбга нисабатан ўзининг энг катта жиноятларини қачон амалга оширганини аниқлади, деб ёзади Виктор Мараховский.

Бир қарашда, саволнинг ўзи ғалати эшитилади. Шунга қарамай, шубҳасиз: Европада сўнгги уруш 1939-1945 йилларда содир бўлган, эҳтимол СССР шу даврда барча ёмон ишларни қилганлиги учун бизни ёмон ва қатъий айблаб келишаётгандир?

Аммо йўқ.

Агар биз 1945 йил май ойида Ғарбнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Россияни эсга олинишини қайта кўриб чиқсак, Совет давлатининг цивилизация олдида жиддий айби йўқлигини кўрамиз. Аксинча, бу ерда Қизил Армия ва рус аскарига оммавий ҳурмат, миннатдорлик ва ҳайрат ҳукмронлик қилади.

"Россия Сегодня" мутахассислари Ғарбнинг муҳим нашрларида - "The Times" (Буюк Британия), "Le Monde" (Франция) ва "The New York Times" (АҚШ) 1945 йил май ойидага барча мақолаларни, ва кейин эса ҳудди шу нашрларда сўнгги 20 йил ичида нашр этилган СССРнинг урушда тутган ўрни ҳақидаги мақолаларни батафсил ўрганиб чиқдилар.

Фарқи ҳайратланарли.

1945 йил газеталарига назар ташласак, кўрамиз:

  • Россия Сегодня сравнила заголовки западных газет
    © RIA Novosti
  • Россия Сегодня сравнила заголовки западных газет
    © RIA Novosti
  • Россия Сегодня сравнила заголовки западных газет
    © RIA Novosti
1 / 3
© RIA Novosti
Россия Сегодня сравнила заголовки западных газет

Le Monde: "Буюк рус иттифоқчисининг ҳиссаси бебаҳодир: уч йил давомида айнан Россия томони вермахтнинг барча босимларига дош берди".

9-май, Times, Уинстон Черчилль: "Эртага биз жанг майдонидаги маҳорати билан умумий ғалабага асосий ҳисса қўшган рус ўртоқларимизга алоҳида ҳурмат бажо келтирамиз. <...> шу куни Ғарб халқлари қанчадан-қанча умрларни қурбон қилиб, вайронагарчиликларга дучор бўлиб, бутун Бирлашган Миллатларнинг энг оғир юкини ўз зиммасига олган енгилмас иттифоқдош Россия олдида фаҳр билан эҳтиром билдиради".

Ва ҳатто:

10 май, NYT: "Рейхдаги совет сиёсати (яъни Германиянинг босиб олинган ҳудудларида тинч аҳолига нисбатан - таҳр.) либерал деб ҳисобланади".

Шуниси ажабланарлики, биз асосий ҳарбий жиноятларимизни сўнгги йилларда содир этдик.

Йўқ, албатта, ҳаммаси ўнлаб йиллар давомида ўсиб борди. Черчилльнинг Фултон нутқи буюк рус иттифоқчиси Европага кириб бораётган мудҳиш булутга айлантирилгандан сўнг, Совет Иттифоқи фашистик зулматга қарши нур кучлари коалициясининг тўлиқ аъзоси сифатида Ғарбий коинотда қола олмай қолди.

Аммо Қизил Армияни нацизм умуртқасини синдирган қаҳрамон озод қилувчилар армиясидан битта оддийгина сабабга кўра зўравончи-қулга айлантирувчи армиясига айлантириш имконсиз эди: уруш қатнашчилари, беш йил давомида урушдан азият чеккан уруш замондошларининг аксарияти ҳали тирик эди. 1940, 1960 ва ҳатто 1980 йилларда французлар, асосан Германия истилосини яхшигина эслай оладиганлар бўлган. 1970-1980 йиллардаги инглизлар ҳали ҳам йиллар давомида таранг сукутда радиони тинглашган ва Германия бомбардимонлари ва ракета ҳужумларидан қочишган ўша-ўша инглизлар эди. Ва ҳатто аксил-коммунизмнинг таянчи бўлмиш АҚШда - асосий русофоблар қасос олинишидан дунёнинг нариги четига қочган гитлерчи-коллаборационистлар бўлган, улар билан ёнма-ён эса нацизмдан қочган юз минглаб, агар миллионлаб бўлмаса яҳудийлар яшаган, улар учун Аушвицга ҳужум қилган Совет аскарини ёвузликда ниҳоятда ҳурматсизлик бўлар эди.

Шунинг учун, дунё йилномаларидаги "номаъқул қаҳрамон" - рус аскарининг мавжудлигини ўнлаб йиллар давомида аста-секин, ярим даражадан ўзгартириб боришга тўғри келди. 

Урушнинг ҳар бир саҳнаси янгидан чизиб чиқилиши батальон суратининг олдинги қаторига янги тимсолларни қўшиб қўйиш, кераксиз саҳналар ва воқеаларни ўчириб ташлаш ёки чуқурроққа силжитиб юбориш – қандайдир жиддий ҳодиса фонида содир бўлди.

Қайси уруш Польшадан бошланган?

1980 йилларда, ҳали ҳам социалистик Польша тизимлар ўртасида катта кураш саҳнасига айланганда (поляклар демократияни талаб қилмоқда, поляклар қатағонга қарши норозилик билдирди, Гдансклик электрик Лех Валенса Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлди), ҳарбий суратда орқа қаторлардан Молотов-Риббентроп битими ва Катынь биринчи ўринга кўтарилди. Шу билан бирга, Польша "Германиянинг биринчи қурбони" деб эълон қилинди - бу Германия Польшадан бир йил олдин Венгрия билан бирга вайрон қилган чех ва словакларни ҳайратга солди.

90-йилларнинг бошларида, Германия бирлашиб Совет қўшинларини ўз ҳудудидан олиб чиқиш талаб қилганида, алоҳида олинган конъюнктурали бошдан "икки миллион зўрланган немис аёллари" сеҳрли рақам пайдо бўлди. Ушбу сон негизида аллақандай иддаолардан ташқари ҳеч қандай факт келтирилмаган ва ҳозиргача йўқ. Лекин ушбу аҳмоқона иддаолар Урушнинг асосий баҳолашга айланиб бормоқда. Улар целулоидда қуйилиб юзлаб китобларда ва минглаб мақолаларда қайд этилмоқда.

90-чи йиллар охири – нолинчи йилларда, собиқ Совет Иттифоқи Болтиқбўйи давлатларини НАТО ва Европа Иттифоқи томонидан ютиб юборилиши ва потенциал хавфли маҳаллий рус тилида сўзлашувчиларни йўқ қилар экан, Ғарбий оммавий ахборот воситаларида сайр учун қулланган Болтиқбўйи ҳақида сафсата тарқатилди.

Ва 2010 йилларнинг иккинчи ярмига келиб, Украина тўнтариши ва Қримнинг қайтарилиши билан, ноқулай қаҳрамон - рус аскарини уруш суратидан бутунлай йўқ қилиш учун мукаммал информацион муҳит пайдо бўлди.

Бу акция АҚШнинг Сербиядаги элчиси Майкл Кирбининг 2014 йилда ва Польша ташқи ишлар вазири Гжегож Схетынанинг "Аушвицни руслар эмас, балки Биринчи Украина фронти (ҳа, ҳудди ўша қўшинлари бутун СССР бўйлаб йиғилган ва номи, табиийки, жанглар йўналиши бўйича номланган) озод қилинганлиги тўғрисида" баёнотлари билан бошланди. Le Monde газетасининг бирданига еттита нашри шу мавзуга бағишланди ("руслар Аушвиц Қизил Армиянинг украин аскарлари томонидан озод қилингани" тўғрисида баёнотлардан ҳақоратланди").

Бу сафсатани энг юқори чўққисини эса шу қишда Освенцимнинг озод қилинишининг 75 йиллигини нишонлаш пайтида, АҚШ вице-президенти Майкл Пенс ўзининг тантанали нутқида америкалик аскарларни (у ерда умуман бўлмаган) қўшиб ўтганида, аслида юзлаб аскарлар қони билан лагерни озод қилган совет аскарларини эса умуман тилга олмаганида эшитдик.

"Ўтмиш ҳар доим ҳозирги замонга боғлиқ"ми ?

Оддий қилиб айтганда, йиллар ўтиши билан уруш тасвирини ўзгартириш янада кескин тусга кирмоқда, чизмалар янада қатъийлашмоқда. Гувоҳлар деярли йўқ - 1945 йилдаги болалар боғчалари тарбияланувчилари бугунги кунда 80 ёшда. NYT нашрида Германиядаги совет аскарларини маҳаллий аҳолига бўлган либераллиги учун мақтаганини эслайдиган ҳеч ким йўқ. Ва 75 йил ўтгач, Ғарбий йилномада Иккинчи Жаҳон уруши асосан қуйидаги воқеаларни ўз ичига олади:

1) Молотов-Риббентроп битими, Польша ва Катиннинг икки марта ишғол бўлиши;

2) Франциянинг ишғоли ва Британия учун уруш;

3) Холокост ва Пёрл-Харбор;

4) Нормандияги қўниш, Африка кампанияси ва Иводзима;

5) Ғарбий Европанинг шафқатсиз нацистлардан озод қилиниши ва Шарқий Европани шафқатсиз руслар томонидан босиб олиниши.

Шунинг учун, агар 1945 йилда етакчи Ғарб оммавий ахборот воситаларида СССР ҳақида салбий маълумотлар жуда кам миқдорда қисқа-қисқа келтирилган бўлса, энди улар мунозараларнинг асосий мавзуси ва ўтмиш тасвирини шакллантирмоқдалар.

Буларнинг барчаси Валлерстайннинг "ўтмиш ҳар доим ҳозирги замонга боғлиқ" деган концепциясига тўлиқ мос келади.

Икки хил тарих

Аммо яхши янгиликлар ҳам бор. Ўтмиш пультинининг Ғарблик эгалари, ҳукуматлар ва элиталар – аллақачон буюк уруш тасвиридан ўзларига ёқмаган нарсаларни ўчириб ташлаб, мақбул нарсаларни қўшиб олдилар.

Улар яратаётган ўтмиш тасвирлари бизнинг шаҳарларимиз ва обидаларимиз, оммавий қабрлар ва ёдгорликлар, мемуар ва кинофильмлар, тилимиз ва маданиятимиз ёдида турганидан жуда фарқ қилади - булар шунчаки икки хил тарих.

Хотирамизни эҳтиёткорлик билан илғор қайта ишланган ижод билан алмаштиришнинг фақат битта йўл бор – бронзадан ясалган маршал Коневни жасорат билан мағлубиятга учратган Прага сиёсатчиларининг мисолига тақлид қилиб, мамлакатимизни йўқ қилиш ва хотирамизни жисмоний ўчириб ташлаш.

Аммо Ғарбнинг илғор "ҳақиқат лордлари" ушбу йўналишда 80 йил аввал иш бошлаган Гитлердан кўп муваффақият қозона олмаяпти, деган фикр ҳам йўқ эмас.

Асосий мавзулар