19:11 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)
47510

Facebook Рейхстагда ўрнатилган қизил байроқ расмини оммавий равишда олиб ташлаганлиги учун узр сўради ва буни "қоидабузарликларни автоматлаштирилган аниқлаш воситалари" ишида хато деб баҳона қилди.

Facebook Рейхстагда ўрнатилган қизил байроқ расмини оммавий равишда олиб ташлаганлиги учун узр сўради ва буни "қоидабузарликларни автоматлаштирилган аниқлаш воситалари" ишида хато деб баҳона қилди.

Буни ёмон ният билан қилинган деб тушунтириш истаги ҳам йўқ эмас. Ушбу версия мамлакатимиз нацизмни устидан ғалаба қозонишдаги ролини одамлар ҳотирасидан ўчириб ташлаш орқали Ғарбнинг тарихни қайта ёзишга бўлган уринишлари ҳолатида янада ишонарли кўринади.

Бироқ, бу ҳолда ортда қолган ҳуфиёна сиёсий ўйинларни қидириш, кўринишидан, ортиқча. Евгений Чалдейнинг машҳур фотосуратини шунчаки "хавфли одамлар ва ташкилотларга нисбатан жамоат қоидаларига" зид равишда блокировка қилиниши билан тушунтириш вазиятнинг бемаънилигини англатади. Кейинчалик тарқатилган баҳоналар фақатгина бу ижтимоий тармоқ жанжалга аралашиб қолиш нияти йўқлигини тасдиқлади. Тўғри, ҳамма нарсани шунчаки тасодифга йўйиш ҳам нотўғри бўлар эди: бу сафар гап Facebook"нинг анти-Россия сиёсатида эмас, балки дунё ижтимоий тармоқлари ўзларини ўз тузоғига туширганида.

Ижтимоий тармоқларнинг ўз фикрини эркин ифодалаш ва мулоқот майдони сифатидаги олтин даври жуда қисқа бўлиб чиқди. Бу ерда чекловлар ва узатилаётган маълумотларни чеклаш ва назорат ҳозирда агрессив саратон ўсмаси тарқалиш тезлиги билан ўсиб борди ва эндиликда мутлақо барча соҳаларни ва йўналишларни қамраб олган, тўлақонли қатъий цензурага айланди. Хусусан, Facebook'нинг энг тез-тез муҳокама қилинадиган (ва қораланадиган) қоидаларидан бири бу таниқли нодир санъат асарлари бўлса ҳам, яланғочликни тақиқлашдир. Икки йил олдин, бутун дунё бўйлаб кўтарилган шов-шув туфайли фойдаланувчилардан тош асрига оид - Виллиендорфлик Венера ҳайкалчасини суратларини чоп этиш учун блокировкани очишга муваффақ бўлинди. Аммо бир йил олдин Женева санъат музейи кўргазмасининг рекламаси учун қадимий ҳайкалларнинг фотосуратларидан фойдалана олмаганини бартараф этишга ёрдам бермади. Сиёсат ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Чекловлар остида ҳам расмий сабабларга асосан (масалан, тақиқланган сўзлар туфайли), ҳам умумий мафкуравий сабаларга асосан ҳам қолиш мумкин. Бир ҳафта олдин Facebook'да "кремлпараст" News Front ахборот агентлигининг бир неча тиллардаги аккаунтлари ўчирилиб ташланди. Бироқ, бундай цензурада компаниянинг фақатгина онгли иродасини кўриш хато бўлади, чунки кўпчилик ушбу воситадан фойдаланишни ўрганди.

Тажриба йўли билан анча олдин аниқландики, оммавий шикоятлар ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни автоматик бошқариш алгоритмининг энг муҳим қисми экан. Агар сиз ҳар томонлама мутлақо айбсиз бўлган ҳабарингиз учун жазолансангиз, демак, сиз сизни ёқтирмайдиганлар ҳужумига дучор бўлгансиз. Бундай ҳолатларда Facebook биринчи навбатда автоматик равишда чора кўради ва шундан кейингина - агар қўли тегса ва мутахассис бу масалани холис кўриб чиқса - у моҳиятига қизиқади. Қўли етиб бормаслиги ҳам мумкин, чунки ижтимоий тармоқларда таркиби текширилиши керак бўлган материаллар кундан-кунга ўсиб бормоқда. Фойдаланувчиларнинг асоссиз жазоланишининг ҳисоби бир неча мингдан ошаётгани ажабланарли эмас.

Эҳтимол, Рейхстаг устидаги Ғалаба Байроғи расми ҳолатида ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берган: қандайдир Россияга қарши фаоллар ушбу расм жойланган бир нечта постлар устидан шикоят шаклида жамоавий ҳужум уюштиришган, натижада у машина бошқариш алгоритмига тушиб қолди ва шунга ўхшаш нашрлар автоматик равишда йўқ қилина бошлади. Аммо, бу сафар мавзу шу қадар кескин ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб қолдики, Facebook шошилинч равишда ҳақоратланган инсоният олдида тушунтириш беришга мажбур бўлди. Бу ягона шу каби ҳолат эмас.

Бир ой олдин Google YouTube'дан Коммунаркадаги шифохона бош шифокори Денис Проценконинг интервьюси ва россияликларга мурожаат қилган Владимир Путиннинг мурожаатини олиб ташлашга ҳадди сиғди. Видеонинг тикланиши ва хатонинг тан олиниши бу қадам онгли равишда амалга оширилмаганидан далолат беради - шунчаки "нимадур нотўғри кетди".

Демак, барча бу ҳолатларда баъзи фуқаролар (эҳтимол русофоб қарашларга эга) бизнинг мамлакатимизни озгина мазҳара қилишга қарор қилишди ва обрўсига жиддий зарар етган, кўп миллиардли йирик корпорациялардан ҳуфиёна муваффақиятли фойдаланишди.

Facebook ва Google эндигина дунёни забт этаётган пайтда, ижтимоий тармоқлар инсониятни кучли давлат-усти назоратига олади деган қарашлар машҳур бўлган. Бироқ, давлатлар ИТ-корпорацияларни ўз талабларини бажаришга мажбур қилишлари учун етарли имкониятларга эга эканлиги маълум бўлди. Кейинчалик компаниялар уюшган ёки жуда баланд "жамоавий фикр" остида ён босишга мажбур бўлганликлари маълум бўлди. Марк Цукерберг ҳар қандай ва ҳатто тўғридан-тўғри қарши зид бўлган айбловларга қарши курашишга вақт топа олмай ҳам қоляпти, жумладан Кремл, Марказий разведка бошқармаси ва Хитой манфаатларига ишлаш, Трамп ва унинг рақибларини қўллаб-қувватлаш, аёлларга нафрат ва оқ одамларни камситиш, иккиюзламачилик ва зино, энди эса - коронавирус ваҳимасини тарқатиш ва шу билан бирга Covid-диссидентлик.

Ҳатолик билан йўқ қилинган нашрлар билан боғлиқ бўлган бу жанжаллар муаммонинг бошқа томонини ҳам очиб берди, яъни ҳатто оддий фойдаланувчилар ҳам ўз манфаатлари йўлида ҳатто йирик компанияларни ҳийла-найранг қилишга мажбурлаши ва шу билан жамоат муаммоларини келтириб чиқаришлари мумкин эканлиги маълум бўлди. Бу, аслида, бу масалада уларнинг қобилиятсизлиги ва самарасизлигининг мутлақо ёввойи даражасини англатади.

Атиги қандайдир ўн беш йил ичида ижтимоий тармоқлар тўлиқ эркинликдан қаттиқ авторитар тузумгача ўтди, ва бу тузумда ҳар томонлама назоратнинг теккиз қурилган конструкцияси ўз яратувчилари бошига тушишга тайёр турипти.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Асосий мавзулар