03:34 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
98610

СНВ-3 шартномаси баҳонасида Россия ва Хитойни бир-биридан узоқлаштиришга қаратилган АҚШ "ўйинлари" Москва ва Пекин иттифоқини мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда холос.

Америка “АҚШ - Россия – Хитой” конфигурациясида кучлар мувозанатини ўзгартириш умидида, асосий геосиёсий учбурчакни бузиш бўйича ҳаракатларни кучайтирмоқдалар, деб ёзади РИА Новости муаллифи Пётр Акопов.  

Гап Америка-Хитой муносабатларидаги коронавирус туфайли қўзғалган эҳтирослар ҳақида эмас, балки СНВ-3 шартномасини узайтириш атрофидаги ўйинлар ҳақида. Ушбу ўйинлар фақатгина ядро қуролларига доир эмас балким АҚШнинг асл мақсади Россия-Хитой муносабатларидир.

Россия-Америка стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугашига саккиз ойдан кўпроқ вақт қолди. Агар у узайтирилмаса, жаҳон ярим аср ичида биринчи марта икки ядро супердержава ўртасида стратегик ядровий кучларни чеклаш тўғрисида ҳеч қандай келишувсиз қолади. Яъни, қуролланиш пойгасидаги ҳар қандай чеклов олиб ташланади.

Россия анчадан буён шартномани узайтиришни (ёки янгисини тузишни) таклиф қилмоқда - аммо музокаралар ҳануз бошланмади, вақт эса қисқариб бормоқда, коронавирус туфайли карантин уни янада пасайтирганини гапирмаса ҳам бўлади.

Ўтган ҳафта Доналд Трамп Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда музокараларни қайта бошлашга чақириб, у "келажакдаги муҳокамаларни интизорлик билан кутмоқда" деб айтди - чунки "ўта қиммат қуроллар пойгасидан" чекиниш керак. Ғишт қолипдан кўчдими? Ҳеч қанақасига - чунки "Қўшма Штатлар нафақат Россияни, балки Хитойни ҳам ўз ичига олган қурол-яроғларни самарали бошқариш мажбурияти тарафдори".

Айнан мана шу иборада, СНВ-3ни узайтиришнинг асосий тўсиғи - америкаликлар янги шартномани икки томонлама эмас, балки уч томонлама асосда тузмоқчи. Бунга мутлақо қарши бўлган Хитойни қўшиш орқали. Пекин аслида ҳақдир - Хитой ядро қуролига АҚШ ва СССРдан анча кейин эга бўлди, фақат 1964 йилда, Совет-Америка қуроллар пойгаси давом этаётган ва уни камайтириш ва назорат қилиш тўғрисида шартномалар тузилаётган пайтда, Хитой нотинч "маданий инқилоб"га шўмғиган эди. ХҲР ҳақиқатан ҳам ядро ракеталари дастурлари билан фақат 70-йилларнинг охиридан шуғуллана бошланган ва унинг АҚШ ва Россия томонидан қабул қилинган чекловларни қабул қилишни истамаслигини тушунса бўлади. Хитойнинг жанговар ядровий каллачалари сони бўйича аниқ маълумотлар йўқ, аммо ҳар ҳолда, ХҲРнинг ядровий салоҳияти (шунингдек, уни етказиб бериш воситалари) АҚШ ва Россиядан бир неча баравар кичикдир.

Шу билан бирга, Хитой очиқчасига Америка томонидан душманларча ўраб олинган шароитда - АҚШнинг ҳарбий базалари, шу жумладан ядровий қуролга эга базалар, шарқ ва жанубдан Хитой чегаралари бўйлаб жойлаштирилган, АҚШ Хитойдан ажралиб чиққан Тайванни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда, Америка флоти эса Хитой қирғоқлари бўйлаб юрмоқда. Бундай шароитда фақатгина Хитой устидан устунлигини сақлаб қолиш ва қай соҳада бўлмасин Хитойни босиб туриш сиёсатини олиб боришдан манфаатдор бўлганлар Хитойни ўз қуролларини кучайтириш дастурини (ракета қуролларидан то ҳарбий-денгиз қуролларигача) тажовузкор деб ҳисоблашлари мумкин. Америка Хитойга нисбатан ҳарбий устунликни сақлаб қолиш истагини яширмайди ҳам, шу жумладан ядровий ракета соҳасида ҳам.

Ҳаммаси оддийми? Ҳа, лекин айнан шу ерда Американинг Россия билан ўйинлари бошланади. Россия ва Хитойнинг стратегик яқинлашуви, ўтган йили Владимир Путин биз Пекинга СПРН (ракета ҳужумлари ҳақида огоҳлантириш тизими)ни яратишда ёрдам бераётганимизни эълон қилганига олиб келди, яъни биз фақатгина америкаликлар билан орамиздаги мавжуд бўлган нарсалар билан баҳам кўрмоқдамиз. Бу ҳарбий иттифоқ эмас, лекин унга жуда яқин муносабатлар. Россия ва Хитой бир-бирини, ҳатто ўрта муддатли истиқболда ҳам рақиб сифатида кўрмасликлари аниқ, аммо иккаласининг Америкага бўлган муносабати мутлақо тескари. Биринчидан, чунки Штатларнинг ўзлари расман Россия ва Хитойни ўз миллий хавфсизлигига таҳдид деб аташади, гарчи интиқоми яқинлашаётган америкача дунёси тузумига таҳдид дейиш тўғрироқ бўлади.

Аммо Россия ҳам, Хитой ҳам "Америка услубидаги дунё"ни ҳарбий усуллар билан йўқ қилишни тезлаштириш ҳақида ўйламайдилар, бу АҚШнинг ўзининг ҳаракатлари ва рақибларининг, биринчи навбатда, Россия-Хитой боғламидаги тобора мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари туфайли кўз ўнгимизда йўқ бўлмоқда. Албатта, бир томондан АҚШ ва иккинчи томондан Хитой билан Россия ўртасида қуроллар пойгаси, ҳар қандай шартномаларга қарамай, давом этмоқда, аммо уларнинг мавжудлиги бу пойгани ҳеч бўлмаганда қандайдир маънода чегаралашга имкон беради.

Россия учун ҳам, Штатлар учун ҳам фойдали бўлган нарса - иккала мамлакат ҳам анча кўламли ядро триадасидан иборат, ва асосий масала - бу янги, хусусан, юқори товуш тезлигида етказиб берадиган воситаларни ихтиро қилиш. Хитойни икки томонлама шартномаларга қўшишдан маъно йўқ - биринчидан, у миқдорий ва сифат жиҳатидан орқада қолиши, иккинчидан, унинг ўзи буни мутлақо истамаслиги. Аммо америкаликлар бу нарсани тобора қўполроқ талаб қилишмоқда. Нима учун?

Шу кунларда The Washington Times газетасида президентнинг махсус вакили ва давлат котибининг қурол назорати ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича бўлажак ўринбосари (у ҳали Сенат томонидан тасдиқланиши керак) Маршалл Биллингсли билан "Хитойнинг иштироки – Россия билан янги СНВ шартномаси имзоланишининг асосий омили" сарлавҳали интервьюси чоп этилди.

"Янги СНВ шартномасининг асосий камчиликларидан бири, бошқа муаммолар билан бир қаторда, Хитой унга қўшилмагани. <...> Янги СНВ шартномаси руслар томонидан махкам ушлаб олинган масала. Бу Қўшма Штатларга Хитой борасида бизнинг ташвишларимиз бўйича ҳеч нарса бермайди, Қўшма Штатларга Россиянинг ушбу шартнома доирасидан ташқарида амалга ошираётган бир қатор беқарорлаштирувчи ҳаракатларидан ташвишланишимизга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди".

Биллингсли очиқчасига гапириб ўтди - Москва шартномани узайтириш ҳақида ўйлашни бошлашдан олдин, у "Хитойни музокаралар столига таклиф қилиши" керак. Яъни, Хитойсиз Россия билан ҳеч қандай келишув бўлмайди - бу шартномани рад этиш билан тенгдир. Аммо АҚШ нима учун мутлақо имконсиз сценарий бўйича туриб олди? Шунчакими? Россияга босим ўтказиш учунми? Хитойга яна танбеҳ бериш учунми? Ёки Россияни Хитойдан ажратишга уриниш учунми?

Трампнинг махсус вакили сўзларига кўра, Хитойнинг янги ядро тизимлари, шу жумладан қисқа масофали ракеталари Россияни безовта қилиши керак:

"Шубҳасиз, Хитой амалга ошираётган ишлар, эҳтимол, биз томонга йўналтирилгани каби уларга ҳам йўналтирилгани эҳтимолдан ҳоли эмас ва руслар буни тан олишга мажбур".

Шунақа - ҳаммаси оддийгина. Москвага ўз ташқи сиёсат стратегиясини ўзгартириш - Хитойни Россияга таҳдид сифатида тан олиш ва уни америкаликлар билан уч томонлама музокараларга тортиш таклиф этилмоқда. Ва бу жиддий равишда АҚШ президентининг махсус вакили томонидан айтилмоқда. Лекин бунда ажабланарли жойи йўқ - ахир АҚШда Америка геосиёсати учун ўз жонига қасд қилишга тенг назария ҳануз машҳурдир, бу назарияга асосан узоқ муддатли Россия-Хитой яқинлашиши мумкин эмас, чунки икки мамлакат ўртасида жуда катта ва тузатиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар мавжуд. Бунинг устига, ахир Биллингсли бутун дунёдан ажратилган "иқтисодиёт чил-парчин этилган" "минтақавий қудратга эга держава" билан гаплашмоқда. Россиянинг бу иборада номланиши нафақат Барак Обамага тааддуқли ва нафақат беш йил олдин айтилди - бу Америка элитаси аксарият қсимининг бунга кўр-кўрона ишонишидир.

Американинг Хитой ва Россиядан устунлигига ишонч шунчалик катта-ки, у ҳар қандай ўйинни, шу жумладан "Киссинджер учбурчаги"да шафқатсиз босим орқали кучлар мувозанатини тақсимлашга имкон беради (муаллифнинг кўрсатмаларига кўра АҚШнинг ҳар икки мамлакат билан муносабатлари иккалисининг орасидаги муносабатдан кўра яҳшироқ бўлиши керак). Шу билан бирга, собиқ давлат котибининг ўзи ҳам 2014 йилдан кейин Россияга ҳаддан ташқари босимга қарши бўлган, бу фақатгина Москва ва Пекиннинг яқинлашишига ҳисса қўшишига ишора қилган. Киссинджер фақат қисман ҳақ бўлиб чиқди – чунки Россия-Хитой яқинлашуви Қримгача ва Россия ва Ғарб ўртасида очиқча қарама-қаршилик бошланишидан ҳам олдин бошланди. Демак, Американинг Россияга босими шунчаки Кремлнинг стратегик йўналиши тўғрилигини тасдиқлади. Жорий Америка ўйинлари ва СНВ-3 атрофидаги ҳийлалари Американинг яна бир хизмати бўлиб қолади - улар Владимир Путин ва Си Цзиньпин ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқармоқчи бўлишади, пировардида эса Россия-Хитой иттифоқини мустаҳкамлашга ёрдам берадилар.

Асосий мавзулар