04:02 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
201810

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўзининг телевизион мурожаатида "Толибон"*нинг давом этаётган ҳужумларига жавобан, ҳарбийларга ташкилотнинг позицияларига ҳужум қилишни буюрди.

Тинч барқарорлаштиришнинг американча талқини "афғонлараро мулоқот" тамойиллари ва хусусиятларини ўзгартирмади, Афғонистон Ислом Республикасидаги (АИР) вазиятни кескин ёмонлаштирди, "Толибон"* ҳукумат кучлари билан қуролли курашининг кучайишига ва тинч аҳолининг янги қурбонларига олиб келди. Вашингтон ва Қобулнинг захира режаси йўқ. Минтақадаги қўшнилар Афғонистондаги янги авжланишларга тайёр бўлишлари керак.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўзининг телевизион мурожаатида "Толибон"*нинг давом этаётган ҳужумларига жавобан, ҳарбийларга ташкилотнинг позицияларига ҳужум қилишни буюрди.

Кобулда ҳафта бир қатор йирик терактлар билан бошланди. 11 май куни Таиа Маскан ҳудудида бир нечта портлашлар содир бўлди. Хавфсизлик кучларининг таъкидлашича, нишон Миллий хавфсизлик дирекцияси ва ҳукумат машиналари бўлган (қурбонлар ҳақида маълумот йўқ). Толибон ҳужумларга алоқадорлигини ошкор қилмади, аммо таниш услуб ва ташкиллаштириш даражаси бўйича толибларникига ўҳшайди.

12 май куни жангариларнинг Кобулдаги шифохонага ҳужуми пайтида беш киши ҳалок бўлди. Шифоҳонага кириш жойида худкуш ўзини портлатганидан сўнг у ерга қуролланган террорчилар бостириб кирди. Натижада 13 киши ҳалок бўлган (улардан иккитаси чақалоқ) ва 15 киши жароҳатланган. Ҳужумга "Чегара билмас шифокорлар" гуманитар ташкилотининг "чет эллик миссияси" бўлиши мумкин.

Мамлакатнинг шарқий ва шимолий провинцияларида фаол ҳарбий ҳаракатлар бошланди. 11-май куни Лагман провинциясида толиблар билан тўқнашувда 20 дан ортиқ афғон ҳарбийлари ҳалок бўлди ва олти киши яраланди. Ғазни провинциясида олиб борилган ҳарбий операция давомида 100 дан ортиқ "Толибон"* жангарилари йўқ қилинди. Ҳукумат, шунингдек, ИД* гуруҳининг беш аъзоси йўқ қилинганини хабар қилди.

Ҳукумат кучларининг кенг кўламли аксилтеррор операцияси шимолдаги Фараҳ ва Балх провинцияларида давом этмоқда. Ўз навбатида, "Толибон"* армия ва полиция таянч пунктларига ҳужум қилмоқда.

Нангарҳар провинциясида 12 май куни туман полицияси бошлиғи (Ҳожи Шайх Икром)нинг дафн маросимида рўй берган портлаш натижасида 24 киши ҳалок бўлди ва 68 киши жароҳат олди. Жабрланганларнинг аксарияти оғир аҳволда ва қурбонлар сони кўпайиши мумкин. Афтидан, АҚШнинг толиблар билан тинчлик шартномаси қуламоқда.

Жиноятчиларни озод қилиниши

Террорчилик фаолиятининг қайта жонланиши тасодифийга ўҳшамайди, жанговар ҳаракатлар маҳбус толибларни Афғонистондаги давлат қамоқларидан озод қилинишининг доимий ва мажбурий жараёни ҳисобига кучаймоқда. Доҳада имзоланган шартномага кўра, асирга олинган АИР аскарларини қонунга мувофиқ маҳкум қилинган жиноятчиларига алмашиш афғонлараро тўғридан-тўғри мулоқотнинг асосий шартидир. Мумкин бўлган беш минг нафардар бир мингдан ортиқ жангари "Толибон"* сафларига қайтиб бўлди. Уларнинг барчаси одатий "бизнес" билан шуғулланишда давом этишига ишонаман. ВВС маълумотларига кўра, террорчи гуруҳ ҳар йили ҳар хил ноқонуний ҳаракатлардан 1,5 миллиард доллардан кўпроқ даромад олади. Барча хавф-хатарларга қарамай, чексиз "жиҳод" автомати бор "талаба"га доимий даромад олишни кафолатлайди. "Толибон"*нинг Қўшма Штатлар билан тенг ҳуқуқли шериклиги эса ҳарбий-диний ҳаракатнинг қайта тикланиши, қонунийлаштирилиши ва давлат ҳаётида устунлик қилиш истиқболларини намойиш этади.

Айрим афғон парламенти аъзолари АҚШ президент маъмурияти гуруҳни Хусусий ҳарбий компанияга айлантириб, "Толибон"*нинг ҳарбий фаолиятини қонунийлаштириш ниятида, деб жиддий таъкидламоқдалар. Айтилишича, гўёки ушбу ноаниқ ташаббус 29 февралда Қатарда имзоланган тинчлик шартномаси матнида расмийлаштирилиб, мустаҳкамланган. Эҳтимол, "Толибон"* ҲҲК муболағадир, аммо жангариларнинг ҳаракатларида ҳаддан ташқари чегарасизлиги, америкаликларнинг Афғонистондан очиқчасига қочиши, Кобулдаги "икки ҳукуматлилик" Толибоннинг ҳокимиятга қайтиши ва шафқатсиз Ўрта асрлиликка ҳос шариат маҳкамаларининг ҳамма жабҳаларга таъсир ўтказиши ва оммавий қатлларнинг қайта тикланиши имкониятларини сезиларли даражада оширади.

Жангариларнинг шафқатсизлиги ва уятсизлиги, уларнинг атиги 105 нафар ҳарбий хизматчилар ва полиция ходимларини озод қилганликларида намоён бўлади. Бу расмий Кобул ўзи амалга оширганидан 10 баравар кам. 11 май куни Афғонистон ҳукумати тенгсиз алмашинув жараёнини тўхтатди. Афғонистон Хавфсизлик Кенгаши вакили Жавид Фейсалнинг сўзларига кўра, Толибон* 200 хавфсизлик кучлари ҳодимини озод қилмагунча бошқа исламист асирлар озод қилинмайди. Таъкидлаш керакки, ультиматум шартлари анча юмшоқ кўринишга эга, толиблар ташаббусни йўқотмайди.

"Толибон"*нинг баъзи ютуқларини кузатаётган қўшни Тожикистон ва Ўзбекистонлик "ҳамфикрлари" ҳам ўзларининг фаоллигини оширмоқдалар ва афғон заминидаги жангариларни бевосита қўллаб-қувватламоқдалар. Режаларидаги чегаралари умуман Марказий Осиёда жойлашган давлатларнинг жорий чегараларига умуман тўғри келмаслиги мумкин бўлган "Ислом Амирлиги"нинг шаклланишига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Толибон* ғазабланди

Яқинда БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссиясининг (УНАМА) ҳисоботида айтилишича, 2020 йилнинг биринчи чорагида ҳарбий ҳаракатлар натижасида 533 тинч фуқаро, шу жумладан, 150 дан ортиқ ёш бола ҳалок бўлган. 55% ҳолларда тинч фуқароларни ўлдириш учун жавобгар ноқонуний қуролли гуруҳлардир. Хусусан, 533 кишининг 39 фоизи ўлимида айнан толиблар айбдор. "Исломий давлат" террорчилик гуруҳининг ҳаракатлари натижасида тинч аҳолининг 13 фоизи ҳалоқ бўлди.

Ҳолатларнинг 32%га ҳукуматпараст кучлар жавобгардир (табиийки, бу эвфемизм остида ким яширинганидан қатъий назар "ҳукуматпараст кучлар"нинг самарадорлиги борасида савол келиб чиқади).

Афғонистондаги зўравонлик кучайиб бораётган бир пайтда, толиблар ғазаб билан таъкидламоқда: уларнинг назорати остидаги ҳудудларда тинч аҳоли қурбонлари нолгача тушди. "Толибон"* вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг таъкидлашича, БМТнинг Афғонистонда тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақидаги ҳисобот шунчаки "тинч аҳоли орасида қурбонлар сонини кам кўрсатиш ва Исломий Амирлик мужоҳидлари зиммасига 39 фоиз қурбонларни ёзиш орқали АҚШ ҳарбийлари ва маъмурият қўшинлари, разведка, полиция ва кўнгиллилар томонидан Кобулда содир этилган кундалик жиноятларни яширишга қаратилган уринишдир".

Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) маълумотларига кўра, Доҳада (29 феврал) АҚШ билан тинчлик битими имзолангандан бери толиблар кунига ўртача 55тадан ҳужум амалга оширди. Афғонистон миллий хавфсизлик ва мудофаа кучлари (ANDSF) "Толибон"*га қарши 1200 дан ортиқ жавоб операцияларини ўтказди.

Миллий хавфсизлик  дирекциясининг (Афғонистон разведкаси) раҳбари Аҳмад Зия Саражнинг сўзларига кўра, толиблар ҳанузгача "ҳарбий йўл билан ҳокимиятга қайтиш" ҳақида ўйламоқдалар ва ўзаро бағрикенглик ва тинчликни қадрламаяптилар. Шу билан бирга, толибларнинг бошқа террорчи гуруҳлар билан алоқалари "яқин ва ўзаро фойдали бўлиб келмоқда, бу гуруҳнинг АҚШ билан имзолаган тинчлик битими руҳига зиддир". Албатта, Афғонистоннинг 407 минтақасининг 133 тасини назоратга ола туриб "Толибон"* жанг майдонида ғалаба қозона олмайди. Чексиз ва маъносиз уруш давом этмоқда.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Асосий мавзулар