04:45 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
74720

Яқинда НАТОни ер билан яксон қилишга қодир бўлган Варшава шартномаси ташкилоти тузилганига 65 йил тўлди.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik, Андрей Коц. Саккизта давлат, етти ярим миллионгача аскар ва зобитлар, ўн минглаб танк ва самолётлар, юзлаб ҳарбий кемалар - бундан роппа-роса 65 йил олдин, 1955 йил 14 май куни Варшава шартномаси Ташкилоти (ВШТ) тузилганлиги тўғрисида эълон қилинган эди.

36 йил давомида ушбу ҳарбий иттифоқ Шимолий Атлантика иттифоқига қарши тура оладиган сайёрадаги ягона куч бўлиб қолди ҳамда АҚШ ва унинг иттифоқчиларига Европада назоратиз ҳўжайинчилик қилишга йўл қўймади. НАТОнинг социалистик пасангиси ҳақидаги энг қизиқарли ва кам маълум бўлган фактлар - РИА Новости материалида.

Ядросиз стратегия

ВШТнинг НАТОдан фарқи шунда бўлганки, СССР, Польша, Болгария, Чехословакия, Румыния, Венгрия, ГДР ва Албания (1968 йилгача) қуролли кучлари яхлит, яхши мойланган механизм каби ҳаракат қилган. Бунга мунтазам қўшма машқлар орқали эришилди.

1981 йил 4 сентябрдан 12 сентябргача ўтказилган "Ғарб-81" тезкор-стратегик машқларида 100 мингдан ортиқ киши қатнашди. Мақсад - ядровий қурол ишлатмасдан душман мудофаасини ёриб ўтиш. Асосий рол эҳтимолий Учинчи Жаҳон уруши бошланган тақдирда Шимолий Германия пасттекислиги ва Фулд йўлаги орқали Ғарбий Европага ўтиши керак бўлган танкларга берилди. Орқа томондан артиллерия қўллаб-қувватлаб турган.

"Биз "оловли соябон" тактикасини оммавий равишда қўллаган эдик, - дейди ўша пайтда танклар взводини бошқарган истеъфодаги полковник Алексей Поляков. Техника танкларга таҳдид соладиган пиёдалар ва енгил зирхли нишонларни яксон қиладиган, ҳавода портлаётган снарядлар остида ҳужум қилган. Шундай баланд оҳангда портлаган-ки, овози шлемофонда ҳам баланд эшитилган. Айрим ҳудудларда, фронтнинг ҳар бир километрига 300 тагача қуролдан ўқ отилган, танклар портлашларнинг тўхтовсиз девордан атиги 200 метр нарида ҳаракатланган. НАТОнинг ҳар қандай мустаҳкамланган худудини чангдай янчиб ташлашга етарли бўлган. Биз, керак бўлса, Ла-Маншгача хужум қилишга тайёр бўлганмиз".

"Ғарб-81" машқларида стратегик бўлинманинг жанговар бошқаруви қўмондонлик тизимини (КСБУ) синовдан ўтказилди, ва бу тизим ҳозирги замон ишланмаларига асос бўлиб ҳизмат қилди. Натижада, бўлинмаларнинг ҳаракатчанлиги ошди, қўшинлар оператив вазиятнинг ўзгаришига тезроқ жавоб қайтара бошлади. Шу вақтнинг ўзида юқори аниқликдаги қуроллар ва армия авиациясидан кенг фойдаланиш бошланди. Машкларнинг кульминацион ҳодисаси сифатида Минск яқинидаги полигонга 7-чи гвардиячи ҳаво-десант дивизиясининг қўниши бўлди. Бу бир неча ўнлаб ҳарбий-ҳаво транспорти самолётларининг келишилган ҳаракатларини талаб қилди.

Маневрлар Ғарб таҳлилчиларини жумбушга келтирди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар НАТО гуруҳлари ҳақиқатан ҳам машғулотларда иштирок этаётган кучларга тактик ядро қуролисиз қарши ҳимоя қилиши керак бўлса, улар тўрт кундан ортиқ туролмаган бўлар эди.

НАТОни кузатиш

1977 йилда ВШТ иштирокчилари душман ҳақида маълумотларини ҳисобга олиш бирлашган тизимини (СОУД) яратиш тўғрисида шартнома имзоладилар. 1979 йилда бу тизим фойдаланишга топширилди. Энди СССР, Болгария, Венгрия, Польша, Чехословакия, ГДР, шунингдек, Вьетнам, Монголия ва Кубанинг радиоэлектрон ва космик разведка воситалари биргаликда ишлай бошлади. Социалистик лагернинг "қулоқлари" дунёнинг деярли барча бурчакларида  бор эди.

Тизим автоматик равишда эҳтимолий душманнинг радиоэфирини кузатиб борган ва ушланган хабарларни иккита компютер марказларига - Москва ва ГДРга узатган. У ерда маълумот махсус хизматларни қизиқтириши мумкин бўлган калит сўзлар мавжудлигига таҳлил қилинган. СОУД ўша даврнинг муҳим шахслари: сиёсатчилар, ҳарбий раҳбарият ва йирик ишбилармонлар ҳақида каттагина маълумотлар базасини йиғди. Уни ҳар ким ҳам кўра олмаган - фақат социалистик мамлакатлар разведка хизматларининг юқори мартабали амалдорлари.

НАТО СССР КГБ Биринчи Бош Бошқармаси томонидан 70-йилларнинг охирларида Британия махсус ҳизматлари томонидан ёлланган полковник Олег Гордиевскийнинг қўрсатмаларидан билди. Бу каби технологиялар ҳақида Ғарбда тасаввур ҳам қилишмаган. 1989 йилда ГДР ва ГФР бирлашгандан сўнг, ГДРдаги компьютер маркази НАТОга ўтди ва СОУД ўз имкониятларининг ярмини йўқотди. Ушбу тизимнинг жорий ҳолати тўғрисида очиқ маълумотлари йўқ.

Штаб учун бункер

ВШТнинг ҳарбий қудратига асосий ҳиссани СССР қўшган. Ташкилотдаги раҳбарлик лавозимларни, қоида бўйича, Совет Иттифоқи вакиллари эгаллаган, муомаланинг расмий тили - рус тили бўлган. Штаб-квартираси, албатта, Москвада. Шунга қарамай, 70-йилларнинг бошларида уни потенциал жанговар операциялар майдонига яқинлаштириш имконияти кўриб чиқилган.

1972 йил октябр ойида Ғарб ОАВлари СССР Львов яқинида алоқа тизимига эга мустаҳкам ер ости марказини қуришни бошлаганлиги ҳақида хабар берди. Шаҳар атрофи ва вилоятда ядро қуролининг тўғридан-тўғри уришига бардош берадиган бетон бункерлар қурилди. У ерда ВШТ қўшинларининг қўмондонлик органлари жойлаштирилиши режалаштирилган бўлган.

Ғарбий шарҳловчиларнинг таъкидлашича, ВШТ қўмондонлиги фавқулодда вазиятларга тезроқ жавоб бериш ва Марказий Европадаги қўшинларни янада самарали бошқариш учун ер устидаги симли коммуникацияларини қисқартиришни режалаштирган.

Натижада, бу режалар бекор қилинди, аммо Львовда юқори қўмондонлик йиғилишлари ўтказилиши давом этди.

Прагадаги танклар

ВШТ мамлакатларининг ягона қўшма жанговар операцияси 1968 йил август-сентябр ойларида Чехословакияга бостириб кириш ва аксил-социалистик ҳаракатларни бостириш бўлди. Бунинг учун 400 мингга яқин ҳарбий, олти мингдан ортиқ танклар, БТР ва БМПлар жалб қилинган.

Операция "Дунай" деб номланган. СССР мамалакатга 18 моторли-қўчи, танк ва ҳаво-десант дивизия, 22 авиацион ва вертолёт полклари, Польша - беш пиёда дивизияси ва ГДР – моторли-ўқчи ва ва танк булинмаларини киритди. Венгрия битта пиёда дивизия билан, Болгария иккита полк билан кифояланди.

"Ўша кунларда биз блокдаги иттифоқчилар билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимизга тўғри келди, - деб эслайди Совет моторли-ўқчи ротасининг командири, истеъфодаги майор Павел Шкунов. Мулоқотда муаммолар деярли бўлмаган, чунки иттифоқдош давлатлар армияларининг зобитларнинг кўпчилиги рус тилида яхши гапиришган. Аммо шунда ҳам иҳтилоф сезилган. Мен польшалик капитан билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдим. У сўзларини эҳтиёткорлик билан танлаб, ҳамма жанговар дўстлари ҳам танкларни Прагага киритилиши маъқулламаслигини, аммо улар буйруққа бўйсунишларини айтди. Оддий аскарлари сиёсатдан йироқ бўлган – шунчаки суҳбатлашишиб сувенирлар алмашишган".

1968 йилгача ВШТнинг ягона аъзоси - Чехословакияда совет қўшинлари бўлмаган. Прага баҳори бостирилгандан кейин СССР бу ерга 130 минг аскар ва зобитдан иборат катта армия контингентини жойлаштирди. Бу борадаги шартнома Дунай операциясининг асосий ҳарбий-сиёсий натижаларидан бири бўлди.

Турли мамлакатлар ҳарбий хизматчиларининг қўшма ҳаракатлари ВШТ раҳбарияти томонидан самарали деб топилди, бироқ ташкилот биринчи йўқотишга дуч келди: блокни Албания тарк этди.

Асосий мавзулар