04:20 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
319 0 0

Саудия Арабистони нима сабабдан нефт нархини нолдан пастга тушириб юборганининг сабаби энди аниқ бўлди.

Ғарбий ОАВлар Саудия Арабистони сўнгги вақтларда нефт бозорида амалга ошираётган ҳаракатларида ғалати номувофиқлик борилигини пайқаб қолишди, деб ёзади РИА Новости муаллифи Иван Данилов.

Бир томондан нефт нархини кескин тушириб юборишда ҳам арабларнинг ўзлари сабабчи бўлишган эди. Бунинг оқибатида Саудия Арабистони ички бюджетини кескин қисқартиришб ижтимоий тўловларни камайтиришга мажбур бўлмоқда. Иккинчи томондан эса, Ар-Риёднинг молиявий бозорлардаги тажовузкор ҳаркатлари нефт урушида ютқизган ва иқтисодий инқирозга юз тутаётган давлатга ҳеч ўхшамайди. Бундан ягона хулоса шуки – Саудия Арабистонининг узоқ муддатли стратегияси бор ва айнида дамда Ар-Риёд унга асосан иш тутмоқда. Агар ушбу стратегия амалга ошса, Саудия Арабистони сўнгги “нефт урушидан” мутлақ ғолиб бўлиб чиқади. Айни дамда арзон нефт сотиб олаётган Ғарб давлатлари эса – ютқизади.

Бир қарашда иқтисодий инқироз

Маълумки, сўнгги ойларда коронавирус эпидемияси ва Саудия Арабистони эълон қилган демпинг сиёсати оқибатида нефт нархлари кескин қулади ва ҳатто минус томонга ҳам ўтиб кетди. Бунинг оқибатида Ар-Риёднинг олтин-валюта заҳиралари ҳам кескин камая борди.

Саудия риали курси давлат томонидан қатъий белгиланган. Бу бир томондан иқтисод учун барқарорлик олиб келади, лекин иккинчи томондан эса иқтисодий мураккаб шароитларда катта миқдорда давлат олтин-валюта заҳираларини сарф қилишни талаб этади.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, Апрел охирида Саудия Арабистонининг соф активлари 464 миллиард долларгача пасайиб кетганини хабар қилга эди. Бу сўнгги 19 йил ичида энг кам кўрсатгич ва у нефтнинг паст нархларини қоплаш учун Қироллик томонидан катта иқтисодий харажатлар қилинаётганидан дарак беради, дейилган эди хабарда.  

Россия олтин валюта заҳиралари ҳам камайган эди, лекин буни “ҳисоб-китоб феномени” деб тушуниш керак. Чунки, Россиянинг аксарият заҳиралари олтин ва хорижий валюталарда сақланади, лекин уларнинг ҳисоб-китоб қилиш долларда амалга оширилади. Шу сабаб баъзан доллар курсига қараб уларнинг миқдори “кескин ўсиши” ёки “камайиши” мумкин.

Рейтер агентлиги хабарига кўра Саудия Арабистонига валюта курсини ушлаб туриш учун камида 250 – 300 миллиард доллар керак бўлиши мумкин. Нефт савдосидан даромад кескин камайган вақтда бу Ар-Риёддан кескин чоралар қўллашни талаб қилади. Балким шу сабабли Қироллик бюджет харажатларини кескин камайтириш ва солиқларни оширишга қарор қилган.

Хусусан, 2020 йилда Саудия бюджет харажатларини 26 миллиард долларга камайтирган ва ҚҚС миқдорини 5%дан 15%гача оширган. Шунингдек 2030 йилга келиб иқтисодни диверсификация қилиш лойҳалари ҳам  қисқартирилган.

“Ал-Жазира” телеканали хабарига кўра “бундай ҳаракатлар  нефт даромади камайишидан кўрилаётган зарарнинг асосий қисмини оддий саудияликлар зиммасига юклаш” мақсадида амалга оширилмоқда.

Яширин стратегия

Бир қарашда, янги нефт урушида Қироллик ютқазиб қўйди, шу сабаб ана шундай сиёсат қўллашга мажбур бўлмоқда, деган хулосага келиш мумкин. Лекин, вазиятнинг бир муҳим жиҳати бор-ки у Саудия ҳаракатларида бошқа сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида дарак беради.

Гап шундаки, бюджет харажатларини камайтириш билан бир қаторда, Ар-Риёд миллиардлаб долларларни Европа ва Канада нефт компаниялари акцияларини харид қилишга сарфламоқда.

Нефт нархлари кескин қулаётган бир вақтда бу ғалати ишдек туюлиши мумкин, лекин факт фактлигича қолмоқда. Апрел ойида Саудия давлат инвестицион фонди Equinor AS (Норвегия), Royal Dutch Shell PLC (Британия— Нидерланд), Total SA (Франция) ва Eni (Италия) нефт компанияларининг акциялар пакетларини сотиб олган.

Bloomberg хабарига кўра, Ар-Риёд Канаданинг етакчи нефт компаниялари акцияларининг миноритар пакетларини кўп миқдорда харид қилган. Хусусан Canadian Natural Resources Ltd. ва Suncor Energy Inc. Компанияларининг 2,6% ва 2 % акцияларини сотиб олган.

Айтиш жоизки апрелда ушбу акциялар энг паст нархларда сотилган ушбу маълумотлар журналистлар томонидан аниқланган маълумотлар холос. Саудия битимлари бундан ҳам кўпроқ бўлиши аниқ.

Лекин ушбу фактларнинг ўзи ҳам дастлабки хулоса чиқариш учун етарлидир. Саудия Арабистони ўзининг доллар заҳираларини ва АҚШ облигациялари эвазига арзонлашиб қолган нефт компаниялари акцияларини сотиб олишга сарфлаган. Бу бироз қалтис, лекин нефт бозорининг келажагига билдирилган ишончдир. Декмак Саудия элитаси келажакда нефт нархи ошишига ва бугун харид қилинган акциядар уларга катта даромад келтиришга ишонади.

Агар Саудия раҳбарияти ҳақ бўлиб чиқса, Россия ҳам жиддий даромад олиши мумкин. Еврпа ва канадалик нефт компаниялари эса ўз акциялари арзон сотилганидан афсусда қолишлари аниқ. Навбатдаги нефт урушида ким ғалаба қозонади деган саволнинг жавоби энди аниқ - ОПЕК+ Россия альянси. Нима бўлганда ҳам Ар-Риёднинг бугунги ҳаракатлари айнан шундан дарак бермоқда.

Асосий мавзулар