Янги таҳдид: Қатар газ урушини бошлашга тайёр

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишЭмир Катара Тамим бен Хамад Аль Тани - совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии (СВМДА)
Эмир Катара Тамим бен Хамад Аль Тани - совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии (СВМДА)  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Газнинг жаҳон нархлари тушди - илиқ қишдан кейин омборхоналар тўла, пандемия эса талабни янада сусайтирди. Суюлтирилган табиий газнинг асосий таъминотчиси Қатар жуда оғир вазиятда қолди.

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik, Наталья Дембинская. Газнинг жаҳон нархлари тушди - илиқ қишдан кейин омборхоналар тўла, пандемия эса талабни янада сусайтирди. Суюлтирилган табиий газнинг асосий таъминотчиси Қатар жуда оғир вазиятда қолди. Таҳлилчилар огоҳлантиради: инқироз оқибатларини енгиллаштириш мақсадида, Саудия Арабистони нефть бозорида уюштиргани каби Қироллик ҳам нарҳлар урушини уюштириши мумкин. Бу Россияга нима билан таҳдид солади - РИА Новости материалида.

Вентиль газа - Sputnik Ўзбекистон
Сюрприз: нефт инқирози ортидан газ инқирози келади. Энди нима бўлади

Қийин танлов

Йил бошидан бери нархлар деярли икки баравар арзонлади: Европа ва АҚШда зангори олов 1999 йилдан бери энг паст нархларда сотилмоқда.

"Газ бозори бир вақтнинг ўзида ҳам таклифнинг ҳаддан ошганини, ҳам илиқ қишни сингдира олмаяпти", - деб январ ойида огоҳлантирган Нью-Йоркдаги Statar Capital газ хедж-фонди асосчиси Рон Озер.

Пандемия талабга янги зарба берди. Бу Қатарни жуда қийин аҳволга солиб қўйди.

Қироллик катта зарарларни кўрмоқда ва яқин орада қийин танловга дуч келади: ишлаб чиқаришни қисқартириш ёки истеъмолчиларга катта чегирмалар таклиф қилиш билан нарх урушини бошлаш. Акс ҳолда, ўз ёқилғисининг нисбатан баландроқ нархлари сабабли бозордаги улушини йўқотиб, етакчиликни Австралияга бўшатиб беришига тўғри келади.

Bloomberg Россиянинг нефть урушидаги асосий кузирини айтди

"Суюлтирилган табиий газнинг дунёдаги энг етакчи экспортчиси суст талаб ва сақлашнинг катта ҳаражатлари туфайли, яқин орада бозор учун курашга киришиши мумкин".

Феврал ойининг ўзидаёқ Доҳа СТГни коронавирус исканжасида қолган Осиёдан Европага йўналтирди. Ёрдам бермади. Пандемия Эски Дунёни ҳам босди, у ерда энергия манбаларини сотиб олишни фавқулодда тез қисқартириб юборишди.

Қатар учун вариантлардан бири - ишлаб чиқаришни қисқартириш, аммо бу барча улкан режаларнинг барбод бўлишини англатади. Ўтган йилнинг январ ойида қироллик ОПЕКдан чиқишини эълон қилди – эътиборни айнан СТГга қаратиш учун. Таъминотни 2024 йилга келиб йилига 77 миллиондан 110 миллион тоннагача оширишни, 2027 йилга келиб эса 126 миллион тоннагача режалаштиришган.

Ўшанда энергетика вазири Саъд бин Шрид ал-Каабий бу учун ҳар қандай манбаълар шай деди. Ҳусусан, Рас-Лаффан шаҳри яқинидаги Шимойлий конларнинг янги участкалари. Бундан ташқари, Қатар 2024 йилга келиб газни суюлтириш учун тўртта ишлаб чиқариш линиясини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Станок-качалка - Sputnik Ўзбекистон
Икки баравар фойда: Трамп туфайли олтин ва нефть рекорд даражада қимматлади

"Экспортни қисқариши давлат бюджетини даромадлардан маҳрум қилади ва Австралия ҳақиқатан ҳам Қатарни сиқиб чиқариб юборишга қодир", - деб ёзади Bloomberg.

Аммо, таҳлилчилар, қироллик охир-оқибат иштаҳасини пасайтиришига тўғри келишини истисно қилмайдилар. "Юк ташиш ҳаққининг ошишига олиб келган газ ташувчи кемаларнинг танқислиги 2018 йилдан бери сезилмоқда. Ва ҳозирда ҳам Қатар уларнинг етишмовчилигига дуч келиши мумкин. Бундай вазиятда Қатарнинг СТГ нархларини тушириши нархлар кўтарилишига олиб келади, чунки бу нарх кемалар ижарсини ҳам ўз ичига олади", - дейди саноат мустақил эсперти Алексей Хазанов.

Агар Қатар нархлар урушини бошлаган тақдирда ҳам, котировкалар, апрелда нефть билан бўлгани каби,  салбий кўрсаткичларга ўтиб кетиши мумкин. Аммо асосий муаммо шундаки, ишлаб чиқаришнинг таннархи арзонлигига қарамай, ишлаб чиқариш рентабеллиги йўқолади.

Ким ютқазади

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қатарнинг СТГ нархларининг мисли кўрилмаган даражада пасайтиришга уриниши шундоқ ҳам ҳаддан ташқари тўйинган жаҳон бозорига салбий таъсир қўрсатади. Бироқ, Россия ҳаммадан кўра камроқ зарар кўради.

"Таъминот тузилмасида СТГнинг улуши жуда оз. Қувур газига келсак, у узоқ муддатли шартномалар асосида экспорт қилинади ва у рад этилган тақдирда катта жарималар кўзда тутилган. Шунинг учун, асосан углеводородлар савдосидан тушган даромадлар ҳисобига шаклланадиган Россия бюджети учун яқинлашиб келаётган ҳалокат ҳақида гапириш эрта", - деди Хазанов.

Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Ар-Риёд нефт бозорида революция тайёрламоқда - эксперт

Иқтисодчининг фикрига кўра, Қатар фақатгина қиролликдан Туркияга тўғридан-тўғри газ қувурини қуриб, уни XXI асрнинг биринчи ўн йиллигида режалаштирилганидек лойиҳалаштирилаётган Nabucco'га улаганидагина Россиянинг газ экспортидан тушадиган даромадларни қулатган бўлар эди. Бироқ, ушбу лойиҳага Қатарнинг Саудия Арабистони билан ташқи сиёсий зиддиятлари ва Суриядаги фуқаролар уруши тўсқинлик қилди. Nabucco'нинг ўзи ҳам йўқ бўлиб ўрнини Турк Оқимига бўшатиб берди.

Қатарнинг хатти-ҳаракатларидан биринчи бўлиб сўнгги йилларда Европа мамлакатларида СТГни тарғиб қилиб келган америкаликлар жабр кўради. Ушбу стратегия боши берк кўчага олиб келди: европалик истеъмолчилар океан ортидан келтирилган газдан воз кечмоқдалар, чунки улар учун Россиядан табиий газ сотиб олиш анча фойдалироқ.

Янгиликлар лентаси
0