21:30 21 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (58)
361070

Шу кунларда дунё ахборот агентликлари эътибори яна бир карра Афғонистоннинг ўзбек миллатига мансуб ҳарбий ва сиёсий арбобларидан бири - Абдул-Рашид Дўстумга қаратилди

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Абдул-Рашид Дўстумнинг таржимаи холи - мураккаб ва ёрқин, мушкул воқеаларга бой. У Дўстумнинг профессионал фаолиятини таҳлил қиладиган сиёсатшунослар билан бир қаторда, феъл-атворининг қайси хусусиятлари бундай зиддиятларга лиммо-лим шахсга газ ишлаб чиқариш корхонасининг оддий ишчисидан юқори рутбадаги ҳарбий амалдорга қадар йўлни босиб ўтишга ёрдам берганини аниқлашга уринаётган олимлар учун ҳам қизиқ.

Абдул-Рашид Дўстум 1954 йилда Жаузжан провинциясининг Хожадукух қишлоғида камбағал интернационал оилада дунёга келган. Унинг отаси ўзбек, онаси туркман бўлган, бу келажакда Дўстумнинг армиядаги карьерасига ҳалал бермаган.

Ҳарбий-сиёсий йўлда ғалабали кўтарилиши 1979 йилда, у Афғонистон Халқ Демократик Партияси "Парчам" ("Байроқ") фракциясига аъзо бўлганидан сўнг бошланган. Шу йилнинг ўзида Дўстум маҳаллий мудофаа отрядининг фидокорларидан бирига айланди, ҳарбий ишни ўрганишга киришди. 1980 йилда у СССРга ўқишга юборилди, бу унинг совет тузуми тарафдори бўлган афғон ҳукуматининг давлат хавфсизлик органларида хизмат қилишига туртки берди.

1979-1989 йилларда Афғонистон уруши даврида Дўстум 53-сонли ҳукумат қўшинлари дивизияси қўмондони этиб тайинланган, унда ўзбек миллатига мансуб кўплаб аскарлар бўлган. У президент Муҳаммад Нажибуллоҳ бошчилигидаги совет тузуми тарафдори бўлган афғон ҳукуматини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган, давлатни федерализация қилиш  чақириғи билан чиққан "Афғонистон миллий исломий ҳаракати"га раҳбарлик қилган. 1989 йил 10 июлда Дўстум генерал-майор унвонини олган.

1992 йил, совет ҳукумати тарафдори бўлган режим қулагач, у пойтахти Мозори-Шариф бўлган ва тўрт вилоятни ўз ичига олган Афғонистоннинг мустақил шимолий минтақасига раҳбар бўлди. Бироздан сўнг у ҳудудга "Дўстумистон" номи берилди, бу ҳудуднинг ўз ҳукумати ва 65 минг кишилик қуролланган армияси бор эди.

1996 йилда минтақа толибларнинг афғон ҳукуматига қарши чиққан иккинчи Шимолий Иттифоқнинг таркибига кирди, аммо 1997 йил майда Дўстумистан тўхтатилди ва толиблар ҳукмронлигига ўтди, ушбу минтақадаги иккинчи шахс Маликнинг хиёнати туфайли Дўстум Туркияга эмиграция қилишга мажбур бўлди.

Абдул-Рашид 1997 йил сентябрда Малик яна Шимолий Иттифоқ томонига ўтиб, Дўстумистонни озод қилганидан кейин ўз ватанига қайтди. Толибларнинг Дўстумистонга иккинчи ҳужуми 1998 йил августида юз берди. Дўстум яна мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди - у Ўзбекистонга йўл олди. У 2001 йилда, толиблар мағлубиятидан кейин қайтиб келди ва янги ҳукумат таркибига кирди, шу йилнинг декабр ойида эса Ҳамид Карзай бошқаруви пайтида Афғонистон мудофаа вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

2004 йилда Дўстум президентликка ўз номзодини қўйди, аммо атиги 10 фоиз овоз йиғиб, тўртинчи ўринни эгаллади. Ундан кейин у Афғонистон Қуролли кучлари олий қўмондонлиги штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Бироқ, 2008 йилда Абдул-Рашид собиқ иттифоқчиси Акбар Бойга ҳужум қилганликда айбланиб, лавозимидан четлатилиб, сургун қилинди.

Бир йил ўтгач, Дўстум Афғонистонга қайтиб келди ва унинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этди. 2009 йил охирида у аввалги лавозимига қайта тикланди, 2014 йилда эса биринчи вице-президент этиб сайланди.

Генерал Абдул Рашид Дўстумнинг Афғонистоннинг катта сиёсатига қайтиши Марказий Осиё мамлакатларида катта қизиқиш уйғотмоқда, чунки у илгари турли диаспоралардаги афғон этник, шу жумладан ўзбек ва тожик озчиликларининг асосий раҳбарлари ўртасида иттифоқ тузиш учун кўп ҳаракат қилган.

Дўстум рус тилини жуда яхши билади, шунингдек, она тили – ўзбек, пушту ва дарий тилларида ҳам сўзлашади. Унинг бир неча тилларни билиши, шубҳасиз, унга амал поғонасида кўтарилишида ёрдам берди - ҳарбий-сиёсий соҳада ўзининг касбий ривожланишининг бошида у Совет Иттифоқи билан хизмат алоқаларини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Афғонистон Демократик республикасининг икки маротаба қаҳрамони Абдул-Рашид Дўстум жуда мураккаб йўлни босиб ўтди, карьераси давомида у бир нечта суиқасдлардан омон қолди. Аммо у мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишда давом этмоқда.

17-май куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва собиқ бош вазир Абдулла Абдулла ўртасида имзоланган келишувда Дўстумга Афғонистон Қуролли кучларининг маршали унвони берилиши айтиб ўтилган.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (58)

Асосий мавзулар