03:13 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
1732 0 0

Гитлерга қарши коалициядаги ғарблик иттифоқчиларимиз (ҳозир "шериклар") келишувларни очиқчасига бузишган. Ахир, 1945 йилнинг 25 апрелида руслар ва америкаликларнинг Эльбадаги машҳур учрашуви рўй бермаслиги керак эди.

Владимир Бычков, Sputnik радиоси

... йил олдин худди шу куни

1945 йил 22 май куни Британия ҳарбийлари бош вазир Уинстон Черчилл топшириғига биноан "Ақл бовар қилмас" операцияси режасини тайёрладилар. (Аслида, бу иккита режа бўлган, аммо муҳими бу эмас. Асосийси моҳиятида). Қисқача айтиб бераман. "Ақл бовар қилмас" режа шуни англатадики, 1945 йил 1-июлда 47 Британия ва Америка дивизиялари Германиянинг совет оккупацияси ҳудудига бостириб кириб, Дрезден, Берлин ва Бреслау шаҳарларини эгаллаб олишади, Польшадан русларни сиқиб чиқаришиб, Болқонда ҳужум бошлашади.

Бундан ташқари, режага кўра, СССР авиациясини йўқ қилиш, Балтикани денгиз томонидан блокировка қилиш ва совет ичкарисида саботаж ташкил этиш керак. Шунингдек, қизиллар билан уруш учун асирга олинган немис СС ва Вермахт аскарларидан тахминан 10-12та дивизия ташкил этилиши режалаштирилган эди. СССРга қарши уруш  1946 йил 1 январига якунлаш режалаштирилиб, кейин Сталинни факт олдида қўйиб, уни Ғарб учун манфаатли тинчлик шартномасини тузишга мажбур қилиш режалаштирилган бўлган.

Ундан олдинроқ эса, уруш ҳали тугамаган пайтда, Черчилл қатъий равишда АҚШнинг янги президенти Гарри Труменга уқтирган: ҳар қандай ҳолатда ҳам совет қўшинлари томонидан Берлин ва Прага босиб олинишини олдини олиш керак. Шу билан бирга, СССРнинг ғарбий иттифоқчилари (ҳозирда "ҳамкорлар") келишувларни очиқчасига бузишган. Ахир, 1945 йил 25 апрелда Эльбада руслар ва америкаликларнинг машҳур учрашуви умуман бўлмаслиги керак эди. Ялта битимларига асосан, америка қўшинлари совет аскарлари ва зобитлари билан хурсандчилик билан учрашган жойдан кўплаб километр узоқликда тўхташлари керак бўлган. Аммо, Черчиллнинг "ақлга сиғмайдиган" тажовузкор режасини айнан инглиз ҳарбийлари ақлга сиғмайдиган ва амалга ошириб бўлмайдиган деб атаб, тўҳтатиб қолишга муваффақ бўлишди. Штаб бошлиқлари қўмитаси СССР билан блицкриг иш бермайди, худди Гитлер ва Наполеон бўлгани каби - бу давомий ва қонли уруш бўлади деб ҳисоблашган. Бундан ташқари, ҳарбийлар Черчиллни огоҳлантиришди: жанг пайтида "руслар Норвегия, Греция ва эҳтимол Туркия ва Ироқни эгаллаб олишади ... Голландия ва Франция улар олдида ҳимоясиз қолишади".

АҚШ ҳарбийлари аксарияти ҳам "Ақл бовар қилмас" режасини қўллаб-қувватламади, бу тўғрисида сиёсатчиларни ҳабардор қилди. Фақат ўзининг антика тутиши ва қўли югуриклиги билан машҳур бўлган Джордж Паттон ғазабга тўлди: "Русларни тушунишнинг қийинлиги шундаки, биз уларнинг на Европага ва на Осиёга тегишли эканликларини англамаятканимизда, шунинг учун уларнинг фикрлаши бошқача. Биз хитойликлар ёки японларни тушунмаганимиз каби русларни ҳам тушуна олмаймиз ва улар билан мулоқотнинг мендаги катта тажрибамга асосланиб шуни айтишим керакки, мен фақатгина уларни йўқ қилиш учун қанча қўрғошин ва темир кераклигини тушунишдан бошқа, уларни тушунишни истамайман".

Аммо айнан биз америкаликларни ва инглизларни тушунишга қодирмиз, шунинг учун Қизил Армия олдиндан, тезлик билан Берлинни босиб олди. Эҳтимол, бу Учинчи жаҳон уруши олдини олди...

Ва кейин ҳам, Вашингтонда, Сталин ўзининг "иттифоқчилари"нинг тажовузига жавобан Япония билан ҳарбий иттифоқ тузиши мумкинлигини ва бу Тинч океанидаги Американинг ғолиб бўлган барча кампанияларини йўққа чиқариши мумкинлигини яхши тушунишган. Аммо бунга ҳеч ҳам йўл қўйиб бўлмайди: АҚШ Тинч океанини деярли ўзининг ҳудуди деб ҳисоблайди. Дарвоқе, айнан шу ердан кўплаб замонавий Америка-Хитой зиддиятлари чиқиб келмоқда.

"Шериклар", эслатиб ўтаман, 1945 йилнинг 1 июлида бошлашни режалаштирган "Ақл бовар қилмас" операцияси арафасида Қизил Армия кутилмаганда ўзининг кўплаб тузилмалари жойлашувини ўзгартирди ва ўз кучларини қайта тақсимлади. Тушуниб турибсизки, бу ишларни у бежиздан амалга оширмаган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, "Ақл бовар қилмас" режаси Москвага олдинданоқ машҳур "Кембриж бешлиги" томонидан юборилган эди.

Энг қизиғи, Лондон 1998 йилга қадар "Ақл бовар қилмас" операцияси режаси мавжуд бўлганини қатъиян рад этиб келган. Гўё, бу рус тарғиботи эмиш (Кейинчалик рус хакерлари ва афсонавий "Новичок" дунёга келди).

Яна бир эслатма - ленд-лиз ҳақида. Келинг, ушбу етказиб беришлар аҳамиятини кўпиртирмайлик. Бу денгиздан бир томчи, холос. Ҳисоб-китобларга кўра, улуши мамлакатимизда уруш йилларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг атиги 4 фоизига тўғри келади (Ғарбда бу кўрсаткич юқорироқ деб ҳисоблашади). Иккинчидан, эҳтимол, биринчидан: бу шунчаки америкача бизнес эди, холос (бунда эски техника катта ҳажмда етказиб берилган). СССР, кейинчалик Россия ҳам, ушбу "дўстона" таъминот учун "шерикларга" 2006 йилга қадар пул тўлаган.

Асосий мавзулар