21:02 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Аналитика
Ҳавола олиш
1217 0 0

Европа Иттифоқи ташқи сиёсий маҳкамаси раҳбари Жозеп Боррель дунё сиёсатида машҳур бўлган: вақтида сотиш, олдиндан кўра билишни англатади, деган нақлни амалда намойиш қилди.

Европанинг кўзга кўринган дипломати, эҳтимолки, геосиёсий майдондаги вазиятга яхшилаб назар солиб, Европа Иттифоқининг янги стратегик курсини белгилаш айни вақти эканлигини тушунган кўринади. Бу курс катта эҳтимол билан "Осиё асри бошланди!" шиори остида ўтади.

Аслида, жаноб Боррель, яқинда немис дипломатлари билан бўлган учрашувда "Осиё даври" бошлангани ҳақида гапирган эди. Бундан ташқари, Европа дипломатияси версиясига кўра, америка бошқарувида бўлган дунё тартиботи якун топди, тарихий тараққиётнинг янги саҳифаси очилаётган бир вақтда, Европа Иттифоқи энди ўзи учун севимли бўлган америка мустамлакаси роли билан кифояланишни ёки омади чопса, коллектив Эски Дунё неоколониализм билан шуғулланиши учун Африка, яқин Шарқ ва Шарқий Европа сингари анъанавий "ов жойлари"ни дариғ тутмайдиган Вашингтоннинг кичик шериги роли билан чекланишга рози эмас.

Брюссель кўпроғини хоҳламоқда ва унинг бу журъати оддий изоҳланади: Вашингтон кучдан қолди, Европа Иттифоқи кучлар мувозанати жой алмашганини ва Вашингтон - Пекин линиясидаги ўта шафқатсиз можаро Европа Иттифоқи учун улкан имкониятлар дарчасини очаётганини, бирлашган Европа ўртасида турган америкалик сателлитлар норозилигига қарамай у бу имкониятлар дарчасига сакраб кириб олиши кераклигини тушунмоқда.

Британиянинг The Guardian нашри жаноб Боррельнинг чиқишида ўз ифодасини топган журъатли тезисларни келтириб ўтмоқда.

"Аналитиклар америка (халқаро муносабатлари - таҳр.) тизими ниҳоясига етгани ва Осиё даври бошлангани ҳақида узоқ гапиришди. Ҳозир бу бизнинг кўз ўнгимизда рўй бермоқда", — дея баёнот берди Еропанинг бош дипломати. Шу билан бирга, Европа Иттифоқига ҳозирда Вашингтон томонидан ҳам, Пекин томонидан ҳам улкан дипломатик босим ўтказилаётганига шама қилди.

Европа иттифоқи етакчи амалдорининг "тарафкашлик масаласида босим ўтказилаётгани" ҳақидаги арзлари ўз-ўзидан можаролидир. Биринчидан Европа давлатларини бошқарувчи мамлакатларда айрим эркин шаклдаги ирода борлигини англатади, иккинчидан, Европа иттифоқи умумий қадриятлар, трансатлантик бирдамлик ва НАТО шаклида умумий хавфсизлик тизимига тааллуқлилиги ҳақидаги гапларга қарамай, фундаментал геосиёсий можарода Хитой томонига ўтишини ва америка билан баррикадаларнинг қарама-қарши томонида бўлади.

Лекин бунда энг қизиғи - Европа иттифоқининг бош дипломати танлов масаласини қандай ҳал этишни таклиф қилаётганидадир. У бераётган таклифга кўра, сайёранинг бош державаси мақомига даъвогар икки номзод можарода Брюсселнинг Пекин ёки Вашингтон ёнини олишдек бевосита иштирокисиз ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олишлари керак.

Катта ҳисоб билан Европа иттифоқи ўзининг етакчи дипломати орқали суверенитет тўғрисида декларация берди.

Боррель версиясига кўра, европаликлар "ўз шахсий манфаатлари ва қадриятларига амал қилиши, у ёки бу томон инструментига айланишдан қочиши зарур", бундан кўриниб турибдики у Пекин қўлида пешкага айланмоқчимас ёки Вашингтон қўлидаги пешка мақомида ҳам қолмоқчи эмас.

Дональд Трамп геосиёсий баталиялар майдонидан блок иштирокидаги бундай дезертирликдан мамнун бўлади, дейиш мушкул, ахир у (назарий жиҳатдан) АҚШнинг энг содиқ вассали бўлиши ва американинг барча геосиёсий авантюраларини қўллаб-қувватлаши лозим. Америка президентига яқин доирадаги одамлар кўп бора такролаганидек, Pax Americana ҳимояси - бу америка таъсири ва америка гегемонияси ҳимоясини англатади - энг устувор жиҳат ҳам шу, унга нисбатан муроса қилиб бўлмайди.

Шу маънода Боррельнинг америка даври тугагани, худди шу вақтдан Осиё даври бошланаётгани ҳақидаги таъкиди хоинликдан бошқа қабилида қабул қилинмаслиги ҳам аниқ, бунинг учун (сиёсий ўзбошимчалик жанрида чиқиш қилган) аниқ бир дипломатни эмас, Европа сиёсий элитасининг барча сегментини жазолаш керак. Ахир уларку "ўзимизга бошқа хўжайин топиш вақти келмадими", деб ўйлаб Пекин билан ўйнашмоқда ёки ўтмишдаги буюклиги ёдига тушиб, Европа иттифоқини янги кўпқутбли дунёда мустақил "куч қутби" сифатида эълон қилиш ҳақида хаёл сурмоқда.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Хитойга нисбатан ҳам Боррель илиқ сўзлар топа олгани йўқ, у кооперация ўрнига конфронтацияни маъқул кўришига шама қилди ҳам. "Бизга Хитойга нисбатан янада қаттиқроқ стратегия зарур, Осиёнинг демократик қисми билан муносабатлар ҳам яхшиланишни талаб этади", - деди у.

Хитой билан маълум тўқнашувлари (ёки ҳақиқий қайноқ нуқталари) бўлган Пекинга қўшни давлатларга Европа иттифоқидан кутилмаганда дипломатик, иқтисодий, шунингдек, эҳтимол, технологик ва ҳарбий кўмак кела бошласа, бу Пекинга ёқиб тушиши амримаҳол.

Европа иттифоқини Осиёга қайтариш сингари амбицияли стратегиянинг бош муаллифи, умуман олганда, Франция президенти Макрон эканлигини ҳисобга олиб, шундай гумон пайдо бўлиши мумкинки, гўё Европа иттифоқи ҳозиргига қараганда халқаро саҳнада жуда катта мартаба ва таъсирга эга бўлган XX асрнинг совуқ уруши давридаги "шарафли кунларига" қайтишга ҳам эмас, балки бирданига Европа державалари Осиё мустамлакаларини ўзаро бўлиб, ўзларининг мустамлака лойиҳаларида ақл бовар қилмас пул шлаган XIX асрга қайтишни қўмсаётгандек.

Хитойнинг Вашингтон билан муносабатда маълум мураккабликларга эга бўлган қўшниларига аллақандай альтернатив геосиёсий "крышани" таклиф этиш айрим европалик сиёсатчиларга гениал фикрдек туюлиши мумкин - "Осиё асри" "Хитой асри" бўлиши шарт эмас, ахир. Европа иттифоқи нуқтаи-назаридан келиб чиқадиган бўлсак, бунда Эски Дунё ушбу минтақада жуда кўп фойда олиши мумкин, ахир замонавий шарт-шароитда ҳарбий куч қўлламаса ҳам бўлаверади.

Бир томондан Европада бу сингари геосиёсий амбицияларнинг фавқулодда уйғониши кишини хурсанд қилмай қўймайди: "коллектив Ғарб" тамомила дарз кетади, Европа иттифоқи эса бир эмас, бир йўла икки фронтда - Хитой билан дипломатик кураш ва АҚШ билан савдо урушида ўзига саргузашт изламоқда. Лекин иккинчи томондан, бизда XX асрдан қолган (қурилишида буюк бобокалонларимиз иштирок этган) халқаро алоқалар ва муносабатларнинг қайсидир маънода стабил тизими учун бир оз ҳавотир ҳисси пайдо бўлди — ўзаро зиддиятларни радикал йўл билан ҳал қилиш истагида ёнаётган йирик геосиёсий ўйинчилар истакларини инобатга олган ҳолда, бу тизим кўп яшамайди, деган хатар мавжуд.

Асосий мавзулар