Туркия Россиядан С-400нинг янги партиясини харид қилади

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЗенитный ракетный комплекс С-400 "Триумф"
Зенитный ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Анқара яқинида ўтказилган синовларда С-400 тизими тўртинчи авлод F-16 Fighting Falcon қирувчи-бомбардимончиларини 600 километр масофада аниқлади ва нишонга зарба беришга тайёр турди.

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik.  Россиянинг Триумф С-400 узоқ масофали ҳаво мудофаа тизими, АҚШ ва НАТО харидорларига нисбатан шантаж ва шафқатсиз сиёсий босим ўтказилишига қарамасдан, халқаро бозорда ғарбий рақибларини ишончли равишда сиқиб чиқаришда давом этмоқда.

Россия ва Туркия С-400 Триумф зенит-ракета тизимларини иккинчи полкини етказиб бериш бўйича ҳал қилувчи келишувга эришдилар. Буни Туркия Республикаси мудофаа саноати котибиятининг раҳбари Исмоил Демир 8 июн куни тасдиқлади. 

"Иккинчи С-400 тўпламини етказиб бериш бўйича принципиал келишувга эгамиз. Технологияларни етказиб бериш, қўшма ишлаб чиқариш тафсилотлари ва йўл харитаси бўйича техник ишларни бажаришимиз керак. С-400 тизими фойдаланиш учун сотиб олинади. Гап тамом", - деди турк амалдори.

Шу билан бирга, Анқара Америка ва Европанинг Patriot ва Eurosam зенит-ракета тизимларини (ЗРК) сотиб олиш бўйича таклифларни кўриб чиқишда давом этмоқда. Исмоил Демирнинг маълумотларига кўра, Eurosam бўйича Франция ва Италия билан ҳамжиҳатлик жуда конструктив кўринишга эга, америкалик шериклар билан эса Patriot-ни етказиб бериш бўйича етарлича қарор қабул қилинмади.

Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Туркия мудофаа вазири Анқарани С-400 харид қилишга нима мажбурлаганини тушунтирди

Россия ва Туркия 2017 йилда “Триумф” С-400 ҳаво мудофааси тизимларини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоладилар, шартноманинг нархи 2,5 миллиард долларни ташкил этади. Бу АҚШ-Туркия муносабатларида жиддий инқирозни келтириб чиқарди. Вашингтон Американинг F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан Туркияни чиқариб ташлаб, санкциялар билан қўрқитиб келишувни бекор қилишни ва фақатгина Американинг Patriot тизимларини сотиб олишни талаб қилди. Анқара АҚШнинг ултиматум талабларини бажаришдан бош тортди ва 2019 йилнинг ёзида С-400 зенит ракета тизимларининг тўртта дивизионини қабул қилди (биринчи комплект).

30 апрел куни Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин коронавирус туфайли С-400 ҳаво мудофааси тизимларини қабул қилинишини тўхтатиб турилишини эълон қилди. Баъзи Ғарб кузатувчилари пандемия Анқара учун Москва билан ҳаво мудофааси соҳасида келгуси ҳарбий-техникавий ҳамкорликни рад этиш учун қулай баҳона деб қарор қилишди. Бироқ, турк режалари ўзгармади, С-400нинг иккинчи тўпламининг (полкининг) тақдири ҳал бўлди. Анқара Россиянинг Триумф зенит-ракета тизимларининг камида тўртта бўлинмасини икки миллиарддан кам бўлмаган маблағга сотиб олади долларга олади.

Зафарли муқаррарлик

Содир бўлаётганларнинг барчаси Patriot ҳаво мудофаа тизимининг халқаро бозорда навбатдаги мағлубияти, Вашингтоннинг обрўсини йўқотиши ва Америка ҳарбий-саноат комплексига рикошетли молиявий зарбани англатади, аммо бу Туркия ёки Россиянинг муаммоси эмас, балки юқори технологияли рақобат натижасидир.

Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Туркия 10 кун ичида С-400 зенит-ракета тизимини олади - Эрдўғон

Анқара мамлакатдаги муҳим объектларни қамраб ҳимояга олиши учун энг ишончли ва замонавий ҳаво мудофаа тизимини шакллантириш ниятида ва мақсад деярли эришилди ҳам. С-400 Триумф ЗРК аэродинамик ва баллистик (шу жумладан гипертовушли) объектларни  йўқ қилиш учун ишлаб чиқилган бўлиб, аниқлаш масофаси 600 километргача, нишоннинг максимал радиуси 400 километрни ташкил этади, яъни душманнинг самолётлари томонидан авиацион зарба воситаларини қўллаш чегарасига қадар.

С-400 нинг муҳим афзалликлари - бу радиолокацион станциясининг ҳар томонлама кўриши имкони, мослашувчанлиги ва тўрт турдаги ракеталардан фойдаланиш имконияти (кўп даражали ҳаво мудофаасини шакллантириш). Ҳар хил турдаги ракеталардан фойдаланиш барча мавжуд баландликдаги (беш метрдан 30 километргача) ва масофада (400 метрдан икки километргача) жанговар самолётларни, дронлар, қанотли, тактик ва баллистик ракеталарни самарали йўқ қилиши мумкинлиги. Битта “Триумф” батареяси 72 тагача бошқариладиган ракетага эга бўлиши ва бир вақтнинг ўзида 36 та нишонга ўқ отиши мумкин. С-400 тизими ҳар хил турдаги ҳаво мудофаа тизимларини (С-300, Панцирь-C1, Тор-М1) бирлаштириши ва радиоэлектрон қаршиликнинг ва ҳавонинг ҳар қандай шароитда ҳар хил масофадаги ҳаво мудофааси тизимларини бошқаришга қодир.

Синовлар давомида Анқара яқинида жойлаштирилган С-400 тизими тўртинчи авлод F-16 Fighting Falcon қирувчи-бомбардимончиларини радиолокацион станциялар амал қилиши ҳудуди чегарасида - 600 километр масофада аниқлади ва нишон зарба бериш ҳудудга киришигача ракеталарни учиришга доимий равишда тайёр турди. Жанговар навбатчилик режимида, вақтни тежаш учун ҳаво нишонларини аниқлаш ва йўқ қилиш автоматик тарзда амалга оширилса, душманнинг F-16 русумли қирувчилари Анқарадан 400 километр масофада йўқ қилинган бўларди. F-16 Fighting Falcon самолётлари эса Ғарбнинг ҳаво кучининг асоси ҳисобланади.

ЗРС С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини харид қилмоқчи

Эҳтимол, замонавийроқ Америка F-35 қирувчи самолёти С-400 радарига бир оз яқинроқ яқинлаша олади, аммо барибир ўз ракетасига ҳудди ўша 400 километрлик ҳалокат зонасида йўлиқади. Бугун Пентагон Туркиянинг АҚШнинг “кўринмас” жанговар самолётларини аниқлаш ва уриб тушириш “зафарли” қобилиятидан жуда хавотирда. Албатта, Анқара стратегик иттифоқчи бўлиб қолмоқда, аммо Америка қурол-аслаҳаларининг нодирлиги ҳақидаги афсоналар қуламоқда, чунки улар учун бу ҳақоратли, хавфли ва зарарлидир.

Рақобат муҳити

Аниқлик ва баландлик диапазони жиҳатидан С-400га ўхшаши йўқ. Оммавий ахборот воситаларида “Триумф”ни Patriot ЗРК (ўрта масофали) билан оммавий таққослаш умуман ноўрин. Иккала тизимнинг ҳам технологик ривожланишидаги тафовут анчагина катта.

Асосийси ҳақида қисқача. Замонавий Patriot РАС-3 MSE ЗРК қўшинлар ва ҳарбий иншоотларни ҳаво мудофаасини (ракетага қарши мудофаани) тактик даражада таъминлайди. Patriot томонидан нишонни аниқлаш масофаси 180 километрдан ошмайди (мўлжалнинг акс этувчи юзаси катталиги шартидагина). Зарба бериш масофаси 33 километргача, баландлиги 20 километр билан чегараланган. Кузатувнинг бир йўналишли бурчаги - 90 градус, америка комплексининг радиолокацион станция ёритиш диапазони ракеталарнинг юқори аниқлик билан нишонга олинишини таъминлай олмайди. Нишоннинг пайдо бўлишига реакция вақти 15 сония (жуда секин). ЗРК бир вақтнинг ўзида уч секундгача оралиқ билан саккизта нишонни ўт очиши мумкин. Қуроллар қиммат ва самарасиз, яқинда саудиялик ҳамкорлар бунга "жанговар вазиятда" ишонч ҳосил қилишга муваффақ бўлишди, “Patriot”лар дронлар ҳужумини қайтара олмади.

Дивизион С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ҳиндистон учун С-400 ишлаб чиқаришни бошлади

Исмоил Демир томонидан эсга олинган Европанинг Eurosam консорциумининг зенит-ракета тизими қўшинларни юришида ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилишга, мухим стационар объектларни оммавий хужум воситаларининг (тактик ракеталар, барча турдаги самолётлар, дронлар) оммавий ҳужумида ураб ҳимоя қилиб туришга мўлжалланган.

EUROSAM Land system ташқи кўриниши ва алгоритмлари жихатидан америка Patriot ЗРКсига ўхшайди. "Европалик" яхшироқ реакцияга, юқори отиш тезлиги (ўн сонияда саккизта ракета), нишоннинг баландлиги буйича 25 километргача зарба беришига, 360 даражада отиш имкониятига эга, аммо буларнинг барчаси учувчи нишонларни аниқлаш ва зарба беришнинг 10 километрлик масофасида иккинчи даражалик ҳусусиятга айланади. Хулоса: Patriot ва Eurosam ЗРКлари Россия “Триумф”ига рақиб эмас, улар ўрта масофали (қисқа масофали) ҳаво мудофаасини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин ва ҳеч қачон Россиянинг узоқ масофали тизимларини ўрини боса олмайди.

Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда С-400 ракета зенит тизими синовдан ўтказилиши бошланди - видео

АҚШнинг йигирма йиллик нотинч ташқи сиёсати, иттифоқчилар ва шерикларнинг манфаатларига ҳаддан ташқари беписандлик қилиш фонида, "туркча тарих" мантиқий кўринади.

Эслатиб ўтаман, НАТО аъзоси бўла туриб, Туркия дастлаб Patriot ҳаво мудофааси тизимларига эга бўлишни режалаштирган эди, аммо америкалик шериклар кўп йиллар давомида буни "пайсалга солиб келган". Улар ёки нархни оширмоқчи бўлишган ёки Вашингтонни Анқарани ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилинишини аслида истамаган.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон С-400 сотиб олинишини "Туркия тарихидаги энг муҳим келишув" деб атаганлиги бежиз эмас.

Янгиликлар лентаси
0