14:04 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Аналитика
Ҳавола олиш
277410

Американинг етакчи иқтисодчиси АҚШдаги вазиятга Голливуд филмларининг содда томошабини нигоҳи билан эмас, балки жиддий касалликни кузатаётган "шифокор" кўзи билан назар солди. 

"Коронавирус инқирози" ва миллиардлаб доллар моддий зарарга олиб келган тартибсизликларни, шунингдек, обрўга етказилган, пул билан ўлчаб бўлмайдиган зарар америкалик экспертлар АҚШга бошқа кўз билан қарашга мажбур қилмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

Завқланган ўспирин, профессионал тарғиботчи ёки кўҳна Голливуд жангари филмидаги Америка барча ёвузликни (ёки Вашингтонга қарши чиққанларни) мағлуб этишини ва қаттиқ жазоланишини олдиндан биладиган содда томошабинининг нигоҳи билан эмас, балки жиддий касалликнинг авжини томоша қилаётган шифокорнинг кўзи билан қарашга.

АҚШга шу тарзда қарашга журъат этганлар орасида маълум фикрлар плюрализми кузатилмоқда. Шу маънодаки, кимдир барча муаммолар полиция бўлимларини тарқатиб юбориш билан (уларнинг бюджети кескин қисқариши сабабли) ҳал қилинишига, шундан сўнг АҚШга ирқий тинчлик ва иқтисодий иноят келишига ишонади. Баъзиларга эса АҚШ Хитой билан янги совуқ урушга диққатини жамлаши керак, эҳтимол бу билан умумий ва ўта жиддий душманни англаш ўзига хос "жамоавий маданий елим"га айланади, бу билан Америка жамиятини бирлаштириш мумкин дея туюлади.

Ушбу иккала баҳо, эҳтимол, ҳақиқатдан жуда узоқдир ва уларнинг тарафдорларини бирон бир нарсага жалб қилинганликда гумон қилиниши мумкин (ва ҳатто керак ҳам), аммо қандайдир "даволашни"ни таклиф қилмай, нафақат Америка демократияси ва дунё гегемони обрўси хавф остида эканлигини, балки Америка фаровонлигининг асоси бўлган АҚШ доллари таҳдид остида эканлиги туфайли Американинг барча муаммолари кескинлашишига эътиборни қаратаётган элита вакилининг фикрини таҳлил қилиш янада қизиқроқ бўлади.

Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу прогнознинг муаллифи (аниқроғи апокалиптик молиявий башорат) оддий мутахассис ёки таҳлилчи, маргинал журналист эмас, балки мутлақо бошқа табақанинг вакили, "идеал Америка элитаси вакили" Стивен Роуч, унинг қалами остида Bloomberg-да Америка молия агентлиги учун ноанъанавий “Долларнинг қулаши яқинлашмоқда” ҳиссий сарлавҳаси остида нашр этилган мақола чиқди. 

Стивен Роуч (Stephen Roach) - иқтисод фанлари доктори, АҚШ Федерал резерви директорлар кенгашининг собиқ аъзоси, Brookings Institution нуфузли таҳлил марказининг етакчи илмий ходими, Morgan Stanley банки Осиё минтақаси йўналишининг собиқ раҳбари ва собиқ бош иқтисодчиси, ҳозирда эса “Духоба лигаси”нинг энг нуфузли Ель университети қошидаги Jackson Institute of Global Affairs тадқиқот маркази етакчи илмий ҳодими катта илмий ходим.

Унинг мақоласининг диққатга сазовор томони шундаки, унда бирзумда жорий жаҳон молия тизимига ҳеч бўлмаганда қандайдир адолат, виждонлилик ёки ҳалоллик иллюзиясини бериш учун қилинган ҳар қандай уринишлар йўқ қилинади. Йўқ, доктор Роуч нарсаларни очиқчасига ўз номи билан атайди – бу очиқликка кўплаб хитой ёки рус журналистлари ҳасад қиладиган даражада:

“Дунёнинг асосий захира валютаси сифатида долларнинг “ҳаддан ташқари имтиёзлари” даври якунланмоқда. 1960-йилларда, ўша пайтдаги Франция молия вазири Валери Жискар д'Эстен ҳафсаласи пир бўлиб, ўзининг турмушини юқори даражада сақлаган ва дунёнинг қолган қисмидан бемалол фондаланган АҚШ устидан шикоят қилган ҳолда бу атамани ўйлаб топган (“ҳаддан ташқари имтиёзлар” - таҳр.). Қарийб 60 йил давомида дунё шикоят қилди, аммо ҳеч нарса қила олмади. Бу кунлар энди тугаяпти".

Россия экспортини ёки Европанинг импортини ва умуман глобал молия тизимининг бирон бир қисмини долларсизлантиришга мунтазам равишда уринишлар информацион майдонда “мутаҳассисларнинг” долларларни алмаштириб бўлмайди ва керак эмаслигини пичинг билан тушунтиришига дуч келинганда, ушбу муаммонинг гўзал тавсифини ёдда тутиш керак: ҳаттоки Американинг етакчи мутахассиси долларнинг мавқеи – бу АҚШга ноҳақ имтиёзлар берадиган преференция эканлиги ва АҚШда турмуш даражаси ҳукуматнинг бирон бир сеҳрли ютуқлари билан эмас, балки ушбу имтиёзлардан дунёнинг қолган қисмига қарши фойдаланишлик билан таъминланишини тан олади.

Долларнинг барча муаммолари коронавирус даврида кескинлашганига қарамай, Ель университети иқтисодчиси муаммоларнинг тизимли ва таркибий эканлигини таъкидлайди:

"Ички жамғармалари бўлмай туриб ва сармоя киритишни ва ўсишни хоҳлаган АҚШ долларнинг дунёдаги асосий заҳира валютаси ролидан фойдаланган ҳолда мос келмайдиганларни бирлаштириш учун чет элларнинг ортиқча омонатларни ишлатди. Аммо бу учун тўлаш вақти келди. Чет эл капиталини жалб этиш учун, АҚШда жорий ҳисоб тақчиллиги бор эди - бу савдо-сотиқнинг энг кенг қамровли ўлчови, чунки у инвестицияларни ўз ичига олади - 1982 йилдан бери ҳар йили. COVID-19 ва унинг оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз ушбу жамғарма ва жорий ҳисоб ўртасидаги зиддиятни чегарагача келтирмоқда. Бунда эса давлат бюджети тақчиллигининг портлаши сабабдир».

Унинг ҳисобларига кўра, дастлабки глобал зарба ўтиб, дунё Америка иқтисодиёти аслида қандай ҳолатдалигини англаб етганида, 2021 йилга келиб, АҚШ халқаро савдо олиб борадиган мамлакатларнинг валюталари саватига нисбатан 35% гача арзонлайди, ва бу умуман олганда, эҳтимолий девальвация чегараси булмаслиги ҳам мумкин. Доналд Трамп маъмурияти томонидан амалга оширилаётган протекционизм ва АҚШнинг халқаро обрўсининг ёмонлашуви (доктор Роучнинг таъкидлашича "халқаро етакчилик" доллар ҳолатини қўллаб-қувватлаш элементи) асосий муаммо ҳал қилинмаган ҳолда вазиятни янада ёмонлаштиради: америкаликлар пул сарфлашни жуда хоҳламоқдалар (ва жуда кўп пул сарфлашни хоҳловчилар рўйхатига биринчи навбатда АҚШ ҳукумати кирати), лекин улар пулни тежашни унутиб қўйишди ва буни яна қандай қилишни ўрганишни хоҳламайдилар.

Morgan Stanley собиқ бош иқтисодчи томонидан қилинган огоҳлантириш, айниқса, АҚШ Федерал Резерви коронавирусдан кейин тез фурсатда иқтисодий тикланишни кўрмаётганлиги ва шунингдек, доллар фоиз ставкалари тахминан икки йил давомида нол атрофида бўлишини кутаётгани ҳақидаги хабарлар фонида айниқса диққатга сазовордир.

Молия вазири Стивен Мнучиннинг АҚШ қарзлари миқдорини янада ошириш учун рухсат олиш учун яна АҚШ Конгрессига мурожаат қилиш ҳақидаги ваъдаси (аслида пулни босиб чиқариш ва бюджетга киритиш) фақатгина "доллар пессимистлари" нинг далилларини кучайтирмоқда. Аммо тан олиш керак: АҚШда яна битта ўз имтиёзларини ҳимоя қилиш усули қолди, одатий америкача услуб. Уларга шунчаки бошқа барча давлатлар АҚШнинг аҳволидан ҳам беттар эканлигига ишонч ҳосил қилдириш кифоя қилади, шунда Америка молия тизими ва доллар жуда истиқболли кўринишга эга бўлади. Муаммо шундаки, дунё 60-чи йиллардан бери тубдан ўзгарди. Ва энди АҚШ бундай операцияни жазосиз ўтказиш учун етарли имкониятларга эга бўлиши даргумон, гарчи Вашингтон санкциялар ва провокацияларни, шу жумладан Россия, Хитой ва Европа Иттифоқига қарши жорий қилишга ҳаракат қилади.

Асосий мавзулар