11:45 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Аналитика
Ҳавола олиш
75120

Ҳарбий можаролар - бу авваламбор, технологиялар курашидир. Россия Федерацияси Қуролли кучларида жанговар фойдаланишнинг барча соҳаларида жадал ўзгаришлар рўй бермоқда.

Россия кенг йўналишда ўз қуролларининг технологик устунлигини, шу жумладан, олис масофадан туриб миналаштирадиган ва миналардан тозалайдиган машиналарининг орбитал тизимлар билан интеграллашувини намойиш қилмоқда.

1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парад машғулотларида 24 та янги намунадаги қурол ва аслаҳалар орасида ҳудудни масофадан миналайдиган ва миналардан тозалайдиган – "Земледелие" ва "Листва" машиналари биринчи бор кўриниш берди. Биринчиси "спутник бўйлаб" реактив зал бериш нуқтасидан 15 километр масофада аниқ миналаштириш хусусиятига эга, иккинчиси машина ҳаракатланиш йўналишидаги 100 метргача бўлган масофада юқори частотадаги микротўлқинли нурланиш ёрдамида душман портловчи ускуналарини кафолатли йўқ қилади ёки зарарсизлантиради. Янги тизимлар оммавий ишлаб чиқарилмоқда ва Россия қўшинлари таркибига киритилмоқда.

Технологик тараққиёт янада самарали ва "алоқасиз" бўлиб бораётган жанговар ҳаракатлар тактикасини ўзгартириб юбормоқда. Россия мудофааси саноатининг илғор ишланмалари душманнинг қуруқликдаги кучларини узоқ масофаларда - бўлинмаларнинг бевосита жанговор тўқнашувисиз тўхтатишга, шунингдек, радио тўлқин орқали бошқариладиган "пистирма" фугас ва миналарни узоқ масофада йўқ қилишга имкон беради.

"Земледелие"нинг ҳудудларга аниқ зарбаси

Мина-портлатувчи тўсиқлар (МВЗ) мудофаа ва ҳужум амалиётларида, қуруқликдаги кучларнинг маневрларини қисиб қўйиш, юқори тезкор зарба бериш гуруҳларини ушлаб туриш ёки ҳаво десантини миналаштирилган далалар билан чеклаш учун, алоқаларни бузиш, душманнинг фронт ортидаги ҳаркатларини издан чиқариш, шунингдек, ўз ҳимоя чизиғини ва бошқа заифликларни кучайтириш мақсадида ишлатилади. Бунда миналаштириш аниқлиги ва тезлиги муҳим рол ўйнайди.

Муҳандислик тизими ёрдамида масофадан миналаштириш қарори қўмондон томонидан қабул қилингач 10 дақиқадан сўнг амалга оширилиши мумкин. Бу бутун ҳудудларни (ва душман позицияларини) оператив майдондан ва жанговар операциялардан "ўчириб қўйиш" имконини беради. Мина-портловчи тўсиқларни ўрнатишнинг бу усули энг хавфсиз ва устамон ҳисобланади, юқори даражадаги автоматлаштириш ва автономликка эга.

КамАЗ (8х8) русумидаги машина негизида яратилган “Земледелие” Россия муҳандислик масофавий миналаштириш тизими (ИСДМ) - ҳар хил турдаги миналарни (пиёдаларга ва танкларга қарши) отувчи махсус ишлаб чиқилган, 122 мм ракеталар билан 50 стволли бирданига зарба берувчи қурилмадир. Замонавий юқори самарали ўқ-дориларнинг янги авлоди ўз-ўзини йўқ қилиш бўйича халқаро шартномалар талабларига тўлиқ жавоб беради. Мақсадларни кутмасдан маълум бир вақтда ўзини ўзи йўқ қиладиган (ёки хавфсиз режимга ўтадиган) “навбатчи” тўсиқларини ўрнатиш имкони бор.

“Земледелие” ИСДМ ракетаси ўқ-дориларни жойлашиш жойидан 5 дан 15 километргача масофада “экиб чиқади”. Йўлдош навигацияси ва автоматик бошқаруви туфайли миналар аниқ белгиланган жойга тушади. Тизимнинг автоном метеостанцияси "шамолга қараб тузатишлар"ни қиритади. Шу билан бирга, ўт очишга маълумот тайёрлаш, ҳисобдаги нуқталарга зарба бериш ва янги ўқ-дорини тўлдириш учун транспортни транспортни чақириш автоматик равишда амалга оширилади. Тизим мобил, юқори йўлтанламасликка ва узоқ вақт давомида “якка ҳолда” ҳаракат қилиш қобилиятига эга. Ўқ-дориларнинг ўзи билан катта миқдорда олиб юриши (реактив снарядлар транспорт-ўт очиш контейнерларида жойлашган) худди шу ғилдиракли базадаги транспорт-юклов машинаси томонидан таъминланади. Жанговар фойдаланиш технологияси олд томондан узоқроқда жойлашишини назарда тутади, аммо машиналар кабинаси зирҳ билан ҳимояланган.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ИСДМларни 2020 йилдан қабул қила бошлайди. “Техмаш” сотиб олинган машиналарнинг аниқ сонини, шунингдек етказиб бериш суръатлари ва шартнома миқдорини ошкор қилмади. Умуман, Туланинг “Сплав” НПОнинг ишланмаси жуда ёпиқланган. “Земледелие” ҳақидаги маълумот материаллари биринчи бор “Армия-2016” халқаро ҳарбий-техник форумида тақдим этилган, аммо тизимнинг тасвири биринчи марта июн ойида чоп этилди.

НАТОнинг асосий армияларининг (АҚШ, Германия, Буюк Британия, Италия) ҳам арсеналида масофавий миналаштиришнинг авиацион, реактив, артиллерия ва муҳандислик тизимлари мавжуд бўлиб, улар қисқа вақт ичида ва катта ҳудудларда миналаштирилган майдонларини яратиш имконини беради. Мина-портиллатиш технологияларини такомиллаштириш ва кураши узлуксиз давом этмоқда. Россиянинг мина майданларидаги кўплаб ютуқларининг дунёда аналоги йўқ.

"Листва" жанговар микротўлқинли қуроли

Россияда янги физик принципларга асосланган радиоэлектрон қуролни ҳам парад, ҳам жанговар юришда муваффақиятли қўлланилмоқда. “Листва” Масофали миналардан тозалаш машинаси (МДР) 100 метргача бўлган мина ва фугасларни аниқлаш ва портлатиш қобилиятига эга ва душманнинг кутилмаган тухфаларидан сақланишга ёрдам беради. У Стратегик ракета қўшинларида (РВСН) синовдан ўтди.

“Листва” РВСНда 2017 йилда пайдо бўлган, аммо Ғалаба парадида биринчи бор иштирок этади. Россиянинг энг махфий мажмуаларидан бири қитъалараро баллистик ракеталарни учириш мосламалари ҳаракати йўлидаги портловчи мосламаларни зарарсизлантиришга мўлжалланган.

Юқори частотали нурланиш (СВЧ) блоки билан жиҳозланган зирҳли машина қуруқликдаги ракета тизими олдида жанговар патрул маршрути бўйлаб ҳаракатланади ва уяли алоқа сигналларини яратиб, йўлнинг ён томонидаги ва йўлдан анча масофадаги радио бошқариладиган миналарни портиллатади. Масофадан миналардан тозалаш машинаси металл элементлари мавжуд мина-портловчи мосламаларини аниқлашга, таркибида электрон компонетлари мавжуд муҳандислик ўқ-дорилари ва портлатиш мосламаларини йўқ қилишга қодир. Илгари ушбу технология қўлланилмаган, аммо бугунги кунда РВСН муҳандислик бўлинмалари таркибида 150 га яқин “Листва” МДР бор.

Зирҳли машина томида параболик антенна ўрнатилган бўлиб, у супернурланиш ёрдамида аниқланган минани зарарсизлантиради. Йўналтирилган СВЧ-пульс портиллатувчи ва ва ўқ-дорилар алоқа тизимларини ишдан чиқаришга қодир. СВЧ- антеннанинг амал қилиш бурчаги 90 даража. Минадан тозалаш худуди кенглиги 50 метр. Экипаж ҳодимларини электрон нурланишдан ҳимоя қилиш учун кийимлари махсус металл иплар билан тикиб чиқилган. "Листва"нинг аниқ хусусиятлари маҳфийлаштирилган, аммо очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, миналарни соатига 15 километр тезликда ҳаракатлана туриб, 100 метргача бўлган масофада аниқлаши мумкин. Ишлаб чиқувчиси Рязандаги “Глобус” конструкторлик бюроси, ишлаб чиқарувчиси – Краснодардаги “Каскад” асбобсозлик заводи.

Агар сиз кенгроқ қарасак, радиоэлектрон қурол масофадан туриб танк минорасидаги снарядни портиллатиши ёки ўқ-дори юклов тизимини “қисиб қўйиши” мумкин, шунингдек, 100 метргача чуқурликда ер тагида ёки бошпана ичидаги душманнинг тирик кучини йўқ қилиши мумкин. Бу каби қурол анъанавий қурол ишлатмасдан душман техникасини зарарсизлантириши мумкин. Электромагнит нурланишнинг кўчма генераторлари (ЭМИ) душман электроникасини ўнлаб километр масофада (осмонда, денгизда ва қуруқликда) ишдан чиқариши мумкин. Маълум бир частотадаги тўлқинларининг йўналтирилган нурлари электр жиҳозларга болға каби таъсир қилади. Компютерлар қатиди, йўл белгилаш тизимлари (навигация) функциялилигини йўқотади. Импулс микросхемаларни жисмонан йўқ қилишга, яъни ёқиб юборишга қодир.

Бир сўз билан айтганда, 24-июн куни потенциал рақиб устидан технологик Ғалаба Паради бўлиб ўтади. Биз "СВЧ бўйича юз метрга югуриш" муваффақиятли амалга оширилди, Россияда эса янада кучлироқ “Гвидон” масофали минадан тозалаш воситаси синовдан ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар