08:38 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Аналитика
Ҳавола олиш
530 0 0

Самарқанд вилояти ҳокимининг инвестициялар, кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Ходжаев вилоят пандемия даврида ҳам хорижлик ишбилармонларни қанчалик жалб қилаётгани ва улар қайси соҳаларга сармоя киритишга тайёрликлари ҳақида

- Инвесторларнинг Самарқанд вилоятига бўлган қизиқиши қанчалик юқори? Москвада Самарқандни жуда яхши кўришади ва уни пойтахтдан кейинги иккинчи шаҳар деб аташади.

- Ўзимиз ҳам уни Тошкентдан кейин биринчи шаҳар деб атаймиз – ҳар қалай қадимий пойтахт. Табиийки, шаҳримиз ва минтақамизни бой тарих боис умуман бутун дунёда жуда яхши билишади. Албатта, Самарқанд – бу бренд, ва у ҳақида алоҳида маълумот бериш талаб этилмайди. Илгари биз чет эллик инвесторлар билан учрашувда уларнинг биз ҳақимизда хабардорликлари ва билимларига ҳайрон қолардик, энди эса бу оддий ҳолатга айланган.

- Тушунишим бўйича минтақанинг инвесторларни жалб қилишда катта муаммоси йўқ?

- Дарҳақиқат буюк саркарда Амир Темур Самарқандни ўзининг пойтахти сифатида бекорга танламаган, чунки у жўғрофик жиҳатдан жуда қулай жойлашган – чорраҳа деса ҳам бўлади. Бу ердан нафақат Ўзбекистоннинг барча йўналишлари, балки унга чегарадош давлатларга йўллар бор. Иқлими ҳам ҳатто Тошкент билан таққослаганда жуда юмшоқ. Мос жойлашуви унинг катта муваффақиятини аввалдан белгилаб беради. Бой тарихимиз бунга қўшимча. Самарқанд вилоятида 1 100 тадан зиёд тарихий диққатга сазовор меъморий ёдгорлик мавжуд. Тарихий шаҳримизга ЮНЕСКО бутундунё меросининг ўндан бир қисми тўғри келади: “Регистон” меъморий мажмуаси, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Улуғбек расадхонаси,  Хўжа Дониёр мақбараси ва кўплаб бошқалар.

Ҳа, Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасида ўзининг диққатга сазовор жойлари бор, айниқса, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Фарғона водийсида. Лекин уларнинг энг кўпи, албатта, Самарқандда. Бу энг муҳим инвестиция йўналишларидан бири туризмни белгилайди. Хорижлик шерикларнинг ушбу соҳаси қизиқиши катта, улар биринчи навбатда меҳмонхона қуриб, бошқаришни хоҳлашмоқда. Шу боис улар бу соҳага бажону дил сармоя киритишмоқда.

Афсуски, коронавирус пандемияси бутун дунёда туризм бизнесига жиддий зарар етказди, лекин умид қиламизки, тез орада касаллик ортга чекиниб, одамлар узоқ карантиндан сўнг янги саёҳатни хоҳлаб қолишади. Сайёҳлар ортидан инвестиция оқими ўсади.

- Карантин инвесторлар таклифларига таъсир кўрсатдими?

- Мен улар қисқарди деб айтмаган бўлардим. Гап шундаки, бу лойиҳалар 1 январда бошланмайди ва 31 декабрда якунланмайди. Улар ҳамиша ҳаракатда, айримлари ўтган йили бошланган эди, бошқалари 2020 йил бошида бошланган.

- Келишиш босқичида бўлиб турган лойиҳалардан инвесторларнинг воз кечиш ҳолати кузатилдими?

- Самарқанд вилоятида ҳеч бир инвестор бошлаб қўйган ишини амалга ошириш ҳақидаги фикридан қайтмади. Улар шунчаки вақтинча ишни тўхтатиб қўйишга мажбурликлари ҳақида хабардор қилишди, чунки уларнинг бевосита бу ерга келишларининг имкони йўқ. Қурилиш-монтаж ишлари кетаётган жойлар - улар ташкилот пудрат ташкилотларимизнинг ички ресурслари ҳисобига давом этмоқда. Биз элчихоналар ва улар орқали турли компания ва вакиллар билан мулоқот қиламиз, улар ҳайрон: Ўзбекистонда ҳам пандемия, карантин шекилли, янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда, бироқ биз ишламоқдамиз. Энг бошида кичик бир танаффус бўлган эди, холос, лекин ҳурматли президентимиз аниқ кўрсатма берди, ва биз биринчи навбатда қишлоқ хўжалигида фаолиятни қайта тикладик. Қурилишда ҳам саноатдаги каби ишлар давом эттирилмоқда.

Карантин чораларига, шубҳасиз, риоя қилинмоқда: одам гавжум жойлар, масалан, бозор, умумий овқатланиш шохобчаларини ҳудуд тоифасига кўра (яшил, сариқ, қизил) вақтинча тўхтатиб қўйдик. Қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ишлаяпмиз, ахир одамлар биринчи навбатда ўзлари касалликни юқтириб олишлари мумкинликларини тушинишлари зарур, шунинг учун ҳаётларини хавф остига қўймасликлари керак. Барча саноат ва қурилиш объектлари дезинфекция учун керакли воситалар билан жиҳозланган, шу сабаб иш жойида касалланиш ҳолати жуда кам.

Ҳозир кўпинча касалланиш ҳолатлари хориждан ватанга қайтаётганлар туфайли кўпаймоқда. Барча санитария меъёрларига риоя қилган Ўзбекистонга чет эллик мутахассислар ҳам келмоқда. Хусусан, бир нечта рейс билан Хитой, Туркия ва бошқа мамлакат мутахассислари келишди. Улар орасида инвесторлар, технологлар, муҳандислар, яъни республикада у ёки бу лойиҳани амалга ошириш учун иштироки зарур бўлганлар.

Ишонч билан сизга айтишим мумкинки, бу йўналишда бирор бир тўхтаб қолиш бўлмади, вақтинчалик танаффус бор, қайсидир ишлар давом эттирилмоқда. Жадвални қайта кўриб чиқиб, ўзгартириш киритдик. Пандемия шароитида шериклар билан биргаликда нима қилиш мумкин – лойиҳа, офис ишлари, бизнес режа, техник-иқтисодга оид ҳисоб-китоблар ва ҳоказо – улар билан доимий алоқадамиз. Бунинг учун дипломатик ваколатхоналаримиз кўмагида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги орқали онлайн режимда самарали алоқа йўлга қўйилган. Чет эллик шерикларимиз Ўзбекистоннинг ҳатто шундай оғир ва мисли кўрилмаган чекловлар шароитида мослашувчанлик ва тайёрлик билан ишлашини юқори баҳолашди. Биз пандемия қачон тугашини кутмаяпмиз, бу узоқ муддатга чўзилиши мумкин. Биз ишлашдан тўхтамасдан, инвесторларни чорлаб таклиф қилмоқдамиз.

- Сиз меҳмонхона бизнесини эсга олиб ўтдингиз. Самарқандда меҳмонхона ва ҳостеллар бисёр, лекин талабни қондириш учун янада кўпроқ керак. Ушбу дефицит нақадар сезиларли?

- Коронавирус бўлмаганида, сиз бугун Самарқанд меҳмонхоналарида бўш жой топа олмаган бўлардингиз. Бунинг устига шаҳримизда тахминан 160 та меҳмонхона бор, меҳмон уйлари ва ҳостелларни айтмаса бўлади. Мавжуд деярли 7 минг та жой умуман етмайди. Мавсумда ҳаммаси тўлиб тошади. Тўғри, энди мавсум тушунчаси ноаниқ – ҳозир одамлар қишда ҳам, қирқ даражали жазирамада ҳам келишади. Ҳар бир киши меҳнат таътилини инобатга олиб келади, шунинг учун оқим деярли йил бўйи давом этадиган бўлди. Равшанки, нима сабабдан инвесторлар биринчи навбатда одамларни жойлаштириш секторидан манфаатдор.

- Қайси мамлакатлар кўпроқ қизиқиш билдирмоқда?

- Хитой, Туркия, Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея бу йўналишда етакчилардан. Хитойликлар бу ерда жуда кўп нарсаларни барпо қилишни режалаштиришган: меҳмонхона, бизнес марказлари, савдо-кўнгилочар мажмуалари.

- Мен талабалик давримдан “Афросиёб” меҳмонхонасини эслайман, у бир вақтлар афсонавий эди, энди-чи, албатта, замонавий меҳмонхоналардан ғоят қолишади.

- Ҳақсиз, бунақа объектлар бугун реконструкция талаб этади. Хусусан, ушбу объект Хусусийлаштириш  дастурига киритилган. Биз эса хорижий компаниялар ўртасида муайян инвестиция мажбуриятлари бўлган очиқ тендер эълон қиламиз. Бино “нол” қийматида таклиф қилинади, лекин уни тўрт юлдузли меҳмонхонага айлантириш учун 12-15 миллион доллар сармоя киритиш шарти билан. Меҳмонхонада 280 тага яқин хона бор, жумладан, президентларнинг люкс хонаси ҳамда турли тоифадаги хоналар. Меҳмонхона ноёб ва жуда ажойиб ерда жойлашган: бир тарафдан Регистон, бошқа тарафдан Гўри Амир. Ҳатто пандемия даврида ҳам бу лойиҳа қизиқиш ўта юқори. Жумладан, Hyatt, Marriot, Hilton ва бошқа дунёнинг ушбу соҳадаги гигантлари уни қўлга киритишга жон деб турибди. Ўйлайманки, меҳмонхона инвесторсиз қолмайди, тендер комиссияси эса энг яхши ва самарали пудратчини аниқлайди.

- Минтақага капитал оқими учун яна қайси йўналишлар устувор?

- Аввало Самарқанд ва вилоят чегараларини белгилаб олиш зарур, чунки инвестициявий афзал билишлар турлича. Шаҳарда айнан меҳмонхона бизнесига талаб юқори. Бундан ташқари, умуман меҳмондорличилик (HoReCa) хизмат соҳаси жозибадор. Бош режа доирасида маъмурий марказларни шаҳар атрофига олиб чиқиб, Самарқанднинг ўзини пиёдалар юрадиган кўчалар, гастрономик мавзелар ва дам олиш ҳудуди бўлган туристик жойга айлантириш мақсад бор. Шаҳарда одамларни ўзини қулай ҳис этишлари лозим, бу ерда тирбандлик ва муаммоли трафик бўлмаслиги керак.

Университет хиёбони, уни яна Абрамов хиёбони аташади – фахримиз. У ерда Самарқанд давлат университети – республикадаги йирик ОТМ жойлашган. У талабалар сони бўйича ҳатто Миллий университетни ортда қолдиради. Ушбу мажмуа, шубҳасиз, ўзининг тарихий жойида қолади. Лекин вилоят маъмурияти тузилмаларининг катта кўпқаватли бинолари келажакда шаҳар ташқарисига кўчирилади. Бўшатилган жойларни биз инвесторларга ўз лойиҳаларини амалга оширишлари учун бериш ниятидамиз.

Самарқанд – ноёб маданий марказ. Биз уни туристик шаҳар сифатида янада ривожлантиришда давом этиш ниятидамиз ва ўн ва юз баравар туристлар оқимини кўпайтира оламиз. Ишонаманки, бунга эришиш мумкин. Бу билан бир қаторда ички туризмни ҳам ривожлантирамиз. 3-5 кунлик узоқ бўлмаган турларни ташкил этиш. Шу вақт мобайнида Самарқанднинг барча диққатга сазовор жойларини айланиб чиқса бўлади.

Вилоят учун биринчи даражадаги муҳим инвестицияларга тўхталсак, устувор йўналишлардан бири бу тўқимачилик саноати. Минтақада ички инвесторлар ҳисобига пахта кластерлари ташкил этилган. Улар барча ишларни ўз ичига олади: чигит экишдан тортиб тайёр ип газламагача. Илгари хомашёга эътибор қаратилган бўлса, энди юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар биринчи даражада. Бугунги кунда Самарқанд вилояти тўқимачилик комплекси ривожланиши бўйича илғорлар қаторида. Бу нафақат йигирилган ип ёки мато, балки кийим-кечак тикишни ўз ичига олган ўнлаб корхоналар. 2019 йилда Оқдарё туманида қиймати 30 миллион доллардан зиёд “Афросиёб Джинс” йирик лойиҳа амалга оширилган эди. матоларимиздан дунёнинг етакчи брендлари фойдаланишади. Қолаверса, бозорларда тайёр маҳсулот ҳам бор.

Шунингдек, минтақада гилам тўқиш ривожланган, бизнинг SamAntepGilam Марказий Осиёдаги энг йирик корхона ҳисобланиши бежиз эмас. У ерда мингдан зиёд одам меҳнат қилади ва уларнинг маҳсулотлари дунёнинг 20 дан зиёд, жумладан, АҚШда машҳур.

Енгил саноатдаги яна бир келажаги бор сегмент – ипакчилик. Илгари биз фақат пилла хомашёсини ишлаб чиқарган бўлсак, энди тайёр маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқяпмиз. Каттақўрғон туманидаги “Кумуш тола” корхонаси ўз маҳсулотларини Корея, Хитой, Эрон ва Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга экспорт қилади.

Кўп компаниялар буюртмаларини жойлаштиришни хоҳлашмоқда, лекин чўзилган пандемия ушбу жараённи ортга суртмоқда. Бироқ тез орада республикага жойида ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш учун мутахассислар келиши керак.

Инвесторларни қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам ўзига жалб қилмоқда: табиат минтақада сархил мева-сабзавотларни етиштиришга имкон беради. Афсуски, бу йил табиий офат сабаб ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлди. Бундай шароитларда инвесторларга иссиқхона хўжалиги, қишлоқ хўжалиги кластерлари, агрологистик марказлар ташкил этишга оид лойиҳаларни таклиф қилиш мумкин. Ахир барча катта ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли сақлаш, қадоқлаш ва транспортда ташиш керак-ку.

Йил бошидан буён биз 150 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилдик, биринчи навбатда МДҲ мамлакатларига ҳамда Европага. Кўпроқ ерларни ўзлаштириб, уларни ер балансига киритяпмиз. Бу борада ҳам ишларни ривожлантириш истагидамиз.

Инвестиция сиёсатининг кейинг йўналиши – қурилиш материаллари бозори.  Самарқанд вилояти бўйлаб тоғ тизмалари ўтган, у ерда катта руда ва руда бўлмаган конлар мавжуд. Бу соҳада ҳам потенциал иштирокчилар кўп, жумладан, ХХР билан биргаликда 150 миллион долларга цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси бор. Умид қиламизки, пандемияга қарамасдан келаси йилиёқ бу лойиҳа топширилади. Бизда гранит, мармар, травертин ва бино таъмири учун ишлатиладиган турли тошлар бор. Бу йўналишда ҳам инвесторларнинг қизиқиши катта, нафақат хомашё тариқасида қазиб олиш, балки шу ерда ишлаб чиқариб, тайёр маҳсулотни экспорт қилиш. Жомбой тумани Фарҳод посёлкасида бир нечта керамика плиткаси, кафел ва бошқа пардозлаш материалларини ишлаб чиқарувчи завод ишлайди.

Ушбу соҳа минтақада қурилиш ўсишини ҳам қўллаб-қувватлайди. Сўнгги йилларда кўпқаватли уйли шаҳарчалар қад ростлади. Хорижликлар бу бизнесга ҳам сармоя киритишмоқчи, чунки Самарқанд вилояти аҳоли сони бўйича республикадаги энг йириги – 4 миллионга яқин аҳоли, тез орада Самарқанд миллионли, яъни аҳолиси бир миллионга етган шаҳарга айланади.

Олтин қазиб олишни ёдга олмасликнинг иложи йўқ. Минтақада муайян миқдорда қимматбаҳо металл қазиб олиш мумкин бўлган жойлар бор. Ўзимизда жойларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи кластерлар ташкил этиш мумкин. Ноёб металларни қазиб олиш бўйича ҳам лойиҳарлар бор, масалан, Каттақўрғон тумани Ингичка посёлкасидаги Хитой компанияси билан биргаликда вольфрам қазиб олиш. 150 миллион долларлик лойиҳа мингтага яқин иш ўринларини яратишга имкон берди.

- Мен ўзим ўзининг вино ишлаб чиқариши билан шуҳрат қозонган Булунғурданман. Аммо завод бир пайтлар бузиб ташланди, токзорлар ўрнига эса эндиликда мева боғлари. Ушбу соҳани қайта тиклаш ва туманга унинг аввалги шуҳратини қайтариш режалари борми?

- Дарҳақиқат, 25-30 йил илгари вино ишлаб чиқариш тўхтатилган эди, ёши катталар бу маҳсулотни ҳалигача эслашади. Ҳозир инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқмоқдамиз ва айнан ўша ерда узумчилик кластери ташкил этмоқчимиз. Биз Виносаноати билан мамлакатимизнинг хориждаги, хусусан, Франциядаги элчихоналари билан биргаликда бу масалада музокаралар ўтказмоқдамиз. У ерда ривожлантириши режалантирилаётган кичик вино пункти бор. Ҳозир у хусусий қўлларда, лекин биз лойиҳага хорижий компанияларни жалб қилишга ва бу брендни қайтадан тиклашга тайёрмиз.

Булунғурнинг ерлари жуда яхши – ширин картошка ҳам етиштирилади, кучли уруғчилик кластери бор. Туманда умумий қиймати 20 миллион доллар атрофидаги Samarkand Garden логистик маркази муваффақият билан фаолият юритмоқда. Уларнинг минг гектарга яқин гилос ва бошқа мевалар экиладиган ери бор. Буларнинг барчаси катта экспорт имкониятини беради. Чет элда ўзининг вино, коньяк ва коньякли спирти билан машҳур йирик вино заводларидан бири “Багизагон” ҳақида ҳам унутмаслик керак. Уларнинг ҳам маҳсулотни фаол экспорт қилиш билан шуғулланувчи кластери бор. Ховренко номидаги завод – уни ҳам инвесторларга бермоқчимиз. Уларнинг туманларда вино пунклари, ерлари, вақт синовидан ўтган ноёб ишланмалари ва технологиялари бор. Завод биноси ўзининг нодир ертўласи билан шаҳар марказида жойлашган. У ҳам сайёҳларнинг диққатини жалб қилишга хизмат қилиши мумкин.

- Жорий йилда пандемияга қарамасдан қандай аҳамиятли объектлар кўриб чиқилиши мумкин?

- Ҳозирда эшкак канали ҳудудида Samarkand Touristic Center туристик маркази қад ростламоқда. У ерда 3, 4, ва 5-юлдузли саккизта меҳмонхона пайдо бўлади. 2022 йилда ШҲТ давлат раҳбарларининг саммититини ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Унгача Форумлар саройи, парк зонасини қуриб битирамиз. Шунингдек, эшкак канали қиёфасини ўзгартирамиз. Бу кўламдаги мажмуалар СССРда атиги иккита эди: Крылатскийда, ва бизда, Самарқандда. Биз уни ҳақиқий туристик воҳага айлантирмоқчимиз. Аллақачон 200 миллион доллар инвестиция жалб қилинган, бу эса унинг якуний нархи эмас.

- Ортингизда ўнлаб планшетлар турли инвестиция лойиҳалари билан турибди, яъни бу доимий фаол жараён?

- Хорижлик инвесторларни бу ерга ишлашга таклиф қиламиз, лекин шу билан бирга уларни қулай яшаш шароитлари билан таъминлашимиз керак. Кўплари оила аъзолари билан келиб, узоқ вақт шу ерда қолишади. Бунинг учун хусусий болалар боғчаси ташкил қилиш керак, маҳаллий ишбилармонлар маблағи ҳисобига. Хорижий мутахассислар хусусий мактабларга маҳаллий тадбиркорлар томонидан бошқа мамлакатлардан келган мутахассисларни жалб қилиш учун таклиф этилади. Бундан ташқари, чет элликлар учун коттежлар — сотиш ёки ижара учун қурилиш режалаштирилган.

- Бундай шаҳарчалар айнан қаерда пайдо бўлади?

- Ҳозирча аниқ жавоб бера олмайман, лекин ҳар ҳолда бу шаҳарнинг экология жиҳатдан қулай туманлари ёки шаҳар атрофига яқин бўлади. Кўриб чиқиб, қарор қабул қилингандан сўнг бу ҳақда албатта эълон қиламиз.

Айтганча, ушбу лойиҳани амалга оширишда хорижлик инвесторлар иштироки кўзда тутилмоқда. Шунингдек, хусусий хорижий университетлар очилади. Самарқанд бош режаси якуний тасдиқланганидан сўнг биз чет эл олий ўқув юртларини қаерда қуришимиз мумкинлигини аниқлаймиз. Ўз филиалини Самарқандда очмоқчи бўлганлар жуда кўп.

Биз бу ерда ҳар бир университетда спорт инфратузилмаси билан бирга талабалар шаҳарчасига эга бўлиши учун кампуслар қурмоқчимиз. Бу халқимиз учун ҳам амалга оширилмоқда, шу билан бирга инвестиция муҳити яхшиланмоқда. Бунга кўплаб маъмурий тўсиқларни бекор қилиш ва бюрократиянинг умумий қисқартиришга ёрдам беради. Бугунги кунда бирор бир компания ёки корхона очиш учун келган инвесторлар жуда қисқа вақт ичида давлат хизматлари марказига келиб, ишларини рўйхатдан ўтказишади, барча зарур статистик ва солиқ кодларини олишади, ҳар қандай банкда ҳисоб очишади. Биз давлат хизматларини кўрсатиш рейтингида саккизинчи ўринга кўтарилдик.

- Минтақанинг Россия Федерацияси субъектлари билан алоқалари қай даражада йўлга қўйилган? Йирик кўламдаги қўшма лойиҳалар ҳақида сўзлаб бера оласизми?

- Самарқанд вилоятида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси жойлашган бўлиб, вилоятнинг тўрт туманида ва Самарқандда ҳудудларни эгаллайди. Нуробод тумани Сузаган посёлкасида Россиянинг “Щёлково Агрохим” компанияси билан қиймати 32 миллион долларлик қўшма корхона ташкил қилинмоқда. У ерда кимёвий ҳимоя воситалари, минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш юздан ортиқ юқори малакали ходимларни иш билан таъминлайди. Технологик ускуналарнинг бир қисми аллақачон жойлаштирилган, қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳсулотлар бутунлай импорт ўрнини эгаллайди ва баъзилари экспорт қилинади.

Шунингдек, Россия компанияларининг полипропилен ипи ишлаб чиқариш, цемент заводи лойиҳалари ҳам мавжуд. Яна битта компания – “ИнтерСамСтар” – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чиқаради ва қайта ишлайди. Саноат объектларидан мармар ва гранитни қайта ишлаш бўйича ҚК ва биз биргаликда Жомбой ҳудудида ёқилғи қуйиш учун агрегат- компрессор, аккумулятор блоклари ва бошқа маҳсулотлар учун чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлган “Шелф-Востак” ҚКни тилга олиш жоиз. Умид қиламанки, келаси йил ўртасида улар ишга туширилади.

Умуман олганда, Россия томони иштироки билан 20 га яқин лойиҳалар фаол босқичда. Айримлари аллақачон амалга оширилган, айримлари давом эттирилмоқда. Масалан, иссиқхона мажмуалари, тиббиёт марказлари ва ҳоказолар.

- Минтақага инвестиция киритиш ҳажми бўйича етакчи мамлакатлар қайсилар?

- Биринчи ўнлик қуйидагича: Хитой, Швейцария, Туркия, Жанубий Корея, Россия, Чехия, БАА, Япония, Буюк Британия ва Миср. Кейинги ўринларда Эрон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлар. Бу йилги инвесторлар рўйхатига Қатар, Латвия, Сингапур, Тожикистон, АҚШ, Қозоғистон, Гонконг, Шотландия, Ҳиндистон, Франция, Италия кирди. Лекин лойиҳалар сони бўйича Хитой компаниялари мутлақ етакчиликни қўлдан бой бермасдан келмоқда.

Асосий мавзулар