Аббясов Ҳажнинг бекор қилиниши ҳақида: асосийси сабрли бўлиш

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя Совета муфтиев России Рушан Аббясов, архивное фото
Заместитель председателя Совета муфтиев России Рушан Аббясов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, РФ Мусулмонлар диний бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Рушан Аббясов Саудия Арабистонининг чет эллик зиёратчилар учун ҳажни бекор қилиши тўғрисидаги қарорига изоҳ берди.

Саудия Арабистони ҳукумати COVID-19 туфайли бу йил ҳажни адо этишга: мамлакатда доимий равишда яшаб келаётганлар ёки мамлакатга чегаралар ёпилгунга қадар келиб қолган, яъни қиролликнинг ўзида бўлиб турган оз сонли мусулмон зиёратчиларга рухсат берди.

Хадж в Мекку - видео - Sputnik Ўзбекистон
Маккага 2020 йилда чет элдан зиёратчилар қабул қилинмайди

Бошқа чет эллик зиёратчилар Ҳажга киритилмайди.

Россия мусулмонлари диний бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Рушан Аббясов ушбу қарорни чуқур ўйланган ва оқилона, дея баҳолади.

"Фикримча улар (Саудия Арабистони ҳукумати, - Sputnik) барча ижобий ва салбий томонларни яхшилаб ўйлаб кўришди, чунки, маълумки, одамлар дунёнинг турли бурчакларидан келадилар: қаердадир эпидемиологик ҳолат яхшироқ, қаердадир ёмонроқ. Ўйлайманки, улар вазият янада жиддий тус олиб кетмаслиги учун шунчаки эҳтиёт чораларини кўришмоқда. Аслида бу тўғри қадам”, - деди Аббясов.

Унинг сўзларига кўра, саломатлик - бу Худо берган неъматдир ва уни асраш керак. Аббясовнинг сўзларига кўра, Саудия ҳукуматининг асосий кўрсатмаси ҳам шу бўлган. Бундан ташқари, Ҳажнинг бекор қилиниши тарихда илк бор рўй бермоқда.

"Видеоалоқаларга бевосита мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги кунда бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Улар орқали Макка ва Мадинада намозлар қандай адо этилаётганини томоша қилиш мумкин. Бунинг учун уларда иккита махсус телеканал бўлиб, у орқали Макка ва Мадина шаҳарларидаги масжидлардан барча ибодатлар 24 соат давомида тўғридан-тўғри кўрсатиб турилади", - дея тушунтиради РФ Мусулмонлар диний бошқармаси раисининг ўринбосари.

Аббясов об отмене хаджа в Саудовской Аравии: главное — проявить терпение

Аббясовнинг қўшимча қилишича, албатта, онлайн-трансляция билан Ҳаж ўрнини тўлақонли босиб бўлмайди, чунки у муайян жойда ва муайян вақтда амалга оширилади. Бундан ташқари, бу йил амал қилиниши тўхтатилиши лозим бўлган тарихий анъаналар мавжуд, аммо ҳозирда қилиниши мумкин бўлган асосий вазифа – сабр-тоқатли бўлишдир, дейди Аббясов.

Янгиликлар лентаси
0