16:18 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Аналитика
Ҳавола олиш
29701

МДҲ ва Грузиядан келган талабалар Sputnik нашрига Россияда олинган таълим уларга қандай қилиб ўз ишларини йўлга қўйишга, муносабат қуришга, даҳшатли ташхисни енгишга ва кимларнингдир ҳаётини COVID-19 дан сақлаб қолишга ёрдам бергани ҳақида сўзлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Данара Курманова. Мана ўттиз йилдирки Россияда 27 июнь Ёшлар куни сифатида нишонланади. Лекин Россия ёшлари бу нафақат россияликлардир. Илм-фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 297 минг нафар хорижлик таҳсил олади.

Сардор Содиқов: “Россияда ўқийман – Ўзбекистонда эса илм-фанни ривожлантираман”

Сардор Содиқов Ўзбекистондан – Олий иқтисодиёт мактабининг фахри, ахир у қўлга киритмаган грант ёки стипендиянинг ўзи деярли йўқ.

“Мен илмий фаолият учун стипендия, Jaguar Land Rover᾽дан Game Changer стипендияси, Оксфорд стипендияси ва президент стидендиясини олар эдим”, - дея бирма-бир санайди Сардор.

Шу билан бирга, у самимона ушбу ғалабаларда ҳеч қандай мисли кўрилмаган нарса йўқ деб ҳисоблайди.

“Мен бу ерга ўқишга келганман-ку, - дейди у.  – Буларнинг барчасини қўлдан чиқариш аҳмоқлик бўлган бўлар эди. Олийгоҳда испан тилини ўрганиш имконияти ҳам бор эди. Ўз ўзидан маълумки, мен ундан фойдаландим”.

Сардор Содиков
Из личного архива Сардора Содикова
Сардор Содиков

Ҳозир Сардор аспирантурада таҳсил олади. Бир вақтлар у илмий фаолият ва ишни бирга олиб боришни уддасидан чиққан эди (Сардор макроиқтисодиётдан инглиз тилида дарс берган), бироқ кунлардн бир куни унга “лимфома” ташхисини қўйишди.

“Тушкунлик ва руҳий сиқилиш ҳолати менда йўқ эди, - дея тан олади Сардор. – Ҳар бир инсоннинг, албатта, ўз психологияси бор. Лекин менинг бирор нарсага чалғишим осон эди. Мен тадқиқо лойиҳасини ёза бошладим, бу менга куч-қувватлар бағишларди”.

Сардорнинг стратегияси иш берди – у тузалиб кетди ва ҳозир Ўзбекистонда пляж волейболи ассоциациясини ташкил этиш лойиҳаси устида ишламоқда. Унинг ғоясига Бутунроссия волейбол федерацияси аллақачон қизиқиш билдирган. Бундан ташқари, Сардор Содиқов Марказий Осиё иқтисодий жараёнларини ўрганмоқда ва юртида ёрдам берадиган тажриба орттириш ўқишининг асосий маъноси деб ҳисоблайди.

Зайниддин Абдулқосимов: “Россияда тиббиётга бўлган қизиқишим янада ортди”

Зайниддин Абдулқосимов Россияга Қирғизистондан келган. Бугун у Бошқордистон давлат тиббиёт университетининг энг яхши битирувчиларидан биридир. У узоқдан келганларга баъзан янги мамлакатда кўнишиш қийин бўлиши жуда яхши тушунарди, тиббиёт факультетида ўқишни айтмаса ҳам бўлади. Шу боис Зайниддин талабаларга ёрдам беришга қарор қилиб, “Одам анатомияси” тўгарагида дарс бера бошлади.

“Тиббиёт олийгоҳида маълумот ҳажми ҳамиша катта, - дейди у. – Айрим талабалар қийналишади, биз уларга қўшимча назарияни тушунтирадим, нусхаларда амалиётни ўзлаштиришларида ёрдам берамиз”.

Зайниддин Абдулкасимов
Из личного архива Зайниддина Абдулкасимова
Зайниддин Абдулкасимов

Россияда COVID-19 пандемияси энг авж олган паллада Зайнидддин Уфа коронавирус касалхонасига ёрдам беришга йўл олди. Лекин ўзининг айтишича, бунда ҳеч қандай қаҳрамонлик йўқ. Зеро у бўлажак шифокор.

“Албатта, бироз қўрқинчли эди, - дейди Зайниддин. – Сен ўз соғлиғингни хавф остига қўйишингни тушунасан ахир. Шахсий ҳимоя костюмида олти соатлаб ишлаб дарҳақиқат душвор”.

Шу билан бирга, у ишнинг кўнгилсиз жараёни аҳил жамоа ва асосан соғайиб кетган беморлар билан тўлдирилган. Зайниддин уни энг кўп уни 70 ёшли бемор эркак ҳайрон қолдирганини эслайди: “Унинг аҳволи оғир эди, жонлантириш бўлимга ўтказилди... лекин у ҳазил қиларди. Ҳақиқатдан ҳам, кўп нарса кайфиятга боғлиқ. У аранг халос бўлиб чиқди, уни терапияга ўтказишди”.

Зайниддин Абдулкасимов
Из личного архива Зайниддина Абдулкасимова
Зайниддин Абдулкасимов

Зайниддин бўлажак касбга қизиқиш университетга жуда боғлиқлигини таъкидлайди. “Мен буларнинг барчасини ёзишларингни истайман, - дейди у. – Мен устозларимдан миннатдорман. Улар менинг тиббиётга бўлган муҳаббатим янада кучлироқ бўлиши учун барчаниси бажаришди”.

Зарэ Геворкян: “Арманистонни яхши томондан кўрсатишни хоҳлайман”

Зарэ Геворкян ҳам коронавирус беморларини қутқарган – фақат Москвада, Мия ва нейротехнология федерал марказида. Зарэ Н.Ю. Пирогов номидаги тиббиёт университетининг шифокорларга COVID-19 га қарши курашиш учун ёрдам беришга қарор қилган биринчи талабалардандир. У Мия марказидаги ҳар бир иш кунини ҳазил тариқасида “бегоналашиш ҳудуди” деб атарди.

“Энг мушкили сени нима кутиб турганини билмаслик эди – дейди у. – Касал янги, сен костюмни кийиб, жонлантириш бўлимига кирасан. Навбатдаги беморни сунъий нафас олдириш аппаратидан олганингда барча кўзга кўринган қийинчиликлар йўқолади, чунки сен нафақат унинг ҳаётини сақлаб қолдинг – сен уни оиласига қайтардинг. Энг асосийси – бу кўпчиликнинг меҳнати, сиз буни биргаликда, елкама-елка туриб қилдингиз. Касалхона раҳбарияти биз ҳақимизда жуда қайғурди”.

Коронавирус беморларига ёрдам бериш Зарэ учун биринчи жиддий тиббиёт амалиёти эмас. У уч йил Россия жарроҳлик илмий марказида буйрак кўчириб ўтказиш бўлимида тиббиёт ходими сифатида ишлаган.

Зарэ Геворкян
Из личного архива Зарэ Геворкян
Зарэ Геворкян

“У ерда беморлар оғир эди, ҳар ҳолда танадаги буйрак бошқаники, - дейди у. Улар касалхонада узоқ муддат қолишади, натижада уларнинг ҳар бирига яқин кишинг сифатида муомалада бўласан”. Улар учун ҳар кун – кураш. Бир бемор бор эди – у уч йил буйрак ўтказиш учун навбатда турди ва бунинг уддасидан чиқди. Бу жасорат. Биз ҳозиргача ёзишиб турамиз”.

Зарэ Геворкян
Из личного архива Зарэ Геворкян
Зарэ Геворкян

Зарэ терапевт бўлган онаси сабаб шифокор бўлишга қарор қилган. Шу боис бир курсдан ўқишга жиддиё ёндашган. Олти йил мобайнида конференцияларда иштирок этган, илмий мақола ёзган, ташхис қўйиш ва жарроҳлик тиббиёти бўйича олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган. Ушбу барча саъй-ҳаракатларнинг натижаси – Москва ҳукуматининг стипендияси ва қизил диплом. Шу билан бирга, Зарэ университетдаги арман ватандошлар уюшмасига раҳбарлик қилади ва таъкидлайдики:

“Вақт ҳамиша етади, ҳатто тиббиёт олийгоҳидаги ўқиш давомида, шунчаки уни тўғри тақсимлаш лозим. Менга жамоат фаолияти ёқади.  Бир йил бир маротаба университетдаги халқлар фестивалида иштирок этамиз – концерт уюштирамиз, одамларни ошхонамиз таомлари билан таништирамиз. Арманистонни яхши томондан кўрсатишни хоҳлаймиз”.

Виктория Гветадзе: “Ҳақиқий грузинлар сингари мен ҳатто диссертацияни вино ҳақида ёзяпман”

Виктория Гветадзе мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ Россия халқлар дўстлиги университетида ўқишни орзу қиларди ва ўз мақсадига эришиш учун барча ишни қилди – бюджетга топширди ва француз тилини ўрганди. Ахир у ярим йиллик таҳсил Францияда ўтиши кўзда тутилган дастурни танлаган эди.

“Дарҳақиқат менинг талабалик даврим мазмунга бой бўлди, - дейди Виктория. – Конференциялар, Россотрудничество тадбирлари, Горчаков фондининг дўстлар клуби, мен грузин ватандошлари уюшмаси бошлиғи ва президенти ҳам эдим”.

Виктория Гветадзе
Из личного архива Виктории Гветадзе
Виктория Гветадзе

Уюшмага раҳбарлик қилиб, Виктория она диёрини нафақат университет, балки унинг ташқарисида ҳам машҳур қилишга бел боғлади. У университетда грузин мусиқалари концертлари, ВДНХда грузин маданияти кўргазмалари ва Москва миллатлар уйида “Грузияни таниб оламиз” заковатли ўйинини ташкиллаштирган.

“Грузиянинг сеҳри шундаки, уни севмасликнинг иложи йўқ,  - дея фикрлари билан ўртоқлашади у. Шунинг учун тадбирларимизда ҳамиша бошқа миллат вакиллари иштирок этишарди. Бир куни хосписда чиқиш қилдик, рақсга тушдик, шундай таъсир ҳолат юз берди – олдимга бир буви келиб, қучиб олди ва деди: Раҳмат, қувончдан кучимга куч қўшилди”. Энди мен қачондир ўзимнинг хайрия фондимни ташкиллаштиришни орзу қиляпман”.

Ҳозирча Виктория Россия-Грузия муносабатларини тиклаш фондида ишламоқда ва номзодлик диссертациясини ёзмоқда. Унинг кулиб айтишича, у грузин ва шу боис диссертацияси винога бағишланган.

“Иқтисодчиман, винонинг жаҳон бозорида силжишига оид мавзуни ўрганмоқдаман, албатта, тадқиқотимда Грузия мисоли ҳам келтирилган, - дейди у. – Умаман олганда, ҳозиргача ўқимоқдаман. Айтганча, таҳсил давомида мен умр йўлдошим билан танишганман – бу грузин диаспораси тадбирида содир бўлганди. Қисқаси, ҳаммасига эришдим, ўқишга кирганимдан афсусланмайман!”

Адил Ермек: “Мен энг қийин масалаларни ечаман, чунки Россия таълими мени тоблади”

Қозоғистонлик Адил Ермек ММФИ Миллий тадқиқот ядро университетига турли олимпиада ва танловларда қўлга киритган ғалабаси эвазига осонлик билан кириши мумкин эди. Бироқ Адил қийин йўлни танлади – ҳамма сингари кириш имтиҳонларини топширишга қарор қилди.

“Гап шундаки, мен лойиҳалаш факультетига киришим мумкин эди, - дея тушунтиради у. – Мен эса физика факультетига ҳужжат топширмоқчи эдим. Болалигимдан муҳандис бўлишни орзу қиламан.”

Адил физикани айнан Москвада ўрганишни хоҳлади  - бу ҳам болаликдаги орзуси.

“Россиядаги таълим мансаб поғонаси учун кучли асос яратади, - дейди у. – ММФИда ўқиш жараёни қийин. Лекин олийгоҳ менга энг қийин масала ва вазифаларни ҳал қилишга ўргатди. Мен ўз мақсадимга эришишимни биламан, чунки университет мени тоблади”.

Адиль Ермек
Из личного архива Адиля Ермека
Адиль Ермек

Адил нима деяётгани билади: биринчи курслигидаёқ у Физика бўйича бутунросссия олимпиадасида ғолиб бўлди. Ҳозир эса ўзи сабоқ бермоқда. Бир неча йил олдин Адил таълим порталини яратди. У ерда болаларга онлайн физика ва математикадан дарс берилади. Мактабининг географияси Россия, Қозоғистон, АҚШ ва Францияни ўз ичига олади.

“Бир куни менга атираулик бола уни Новосибирскдаги ўқишга тайёрлашни сўраб хат ёзди, бунга ўхшаш мисоллар кўп, - дея ҳикоя қилади Адил. – Баъзан махсус мактаб кирмоқчи бўлган олтинчи синф ўқувчилар ёзади. Мен эса уларнинг имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини тушунишларини хоҳлайман. Албатта, ўқувчиларим ўзлари истаган мактаб ва университетга киришганда хурсанд бўламан. Мен учун бу меҳнатим зое кетмаганлигини билдирувчи кўрсатгич. Шу билан бирга, мен уларга ҳамиша айтаман: бу сизнинг меҳнат маҳсулингиз, менинг вазифам фақат тўғри йўналтириш”.

Самира Мустафаева: “Озарбайжонлик бўлиш – демак, бағрикенг инсон бўлишдир”

Таниқли россиялик ва озарбайжонлик гимнастикачи Самира Мустафаева у унчалик интизомли қизалоқ бўлмаганини эслайди.

“Фоидали таом ўрнига менинг ширинлик танлардим, мураббийларнинг гапига қулоқ солмасдим”, - дея эслайди у. Бироқ йиллар давомидаги машғулотлар ўз самарасини берди. Ҳозир Самира жаҳон чемпионатининг бир неча совриндори, П.Ф. Лесгафт номидаги жисмоний тарбия университети битирувчиси ва фитнес-студия асосчиси.

Самира Мустафаева
Из личного архива Самиры Мустафаевой
Самира Мустафаева

Бошқа кўплаб компаниялардан фарқли ўлароқ, Самира тармоғи пандемия туфайли юзага келган инқирозга дош берди. Унинг ишончи комилки, бизнесини сақлаб қолишга Россия ва Озарбайжондаги спорт соҳасидаги ўтмиши кўмак берди. “Катта спортдан мен дарҳол катта бизнесга кириб кетдим, - дейди у. – Мен ҳар бир вазиятга мослашишга одатландим. Шундай экан ўзини ўзи яккалаш вақтида дарҳол онлайн фаолликни йўлга қўйдик. Спортда, ҳатто якка ҳолатда чиқиш қилаётган бўлсанг ҳам, сенинг ортингда спорт туради. Сенинг ғалабанг – уларнинг ҳам ғалабаси, шунинг учун мен учун муҳим эди”.

Гурдофарид Сангин: “Мен Тожикистон ҳақидаги стереотипларни йўққа чиқараман”

Гурдофариднинг нақл қилишича, у Санкт-Петербургга тўққизинчи синфда келганида том маъно унга ошиқ бўлган. Кейин ўзига сўз берган: бир куни албатта шу ерда ўқийман.

“Мақсадим шу тариқа пайдо бўлди, - дейди у. – Мен кўплаб олимпиадаларда иштирок этдим, ҳатто Хўжанд мэри стипендиясига эга чиққан эдим. Мана мен Россотрудничество дастури билан Мечников номидаги Шимолий-ғарбий давлат тиббиёт университетига киришга мушарраф бўлдим”.

Гурдофарид Сангин
Из личного архива Гурдофарид Сангин
Гурдофарид Сангин

Гурдофарид бир йилдан буён бе ерда таҳсил олмоқда, бироқ Тожикистон ҳақидаги қатор стереотиполарни йўққа чиқаришга улгурган. Кўпинча одамларни унинг соф рус тилда сўзлаши ва илмий фаолияти ҳайрон қолдиради. Гап шундаки, у Сирдарё дарёсини тозалашга оид лойиҳани ишлаб чиққан ва соҳилда топилган чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича акцияни ташкил этган. Ҳозир Гургофарид – Тожикистон илм-фанининг кичик академияси аъзоси.

Гурдофарид Сангин
Из личного архива Гурдофарид Сангин
Гурдофарид Сангин

“Бир куни менга айтишди: Эҳ, сен доимо ўқийсан ва шунчалик русча гапирасан. Биз тожиклар асосан қурилишда ишлайди деб ўйлардик”, - дея ҳикоя қилади у. – Лекин мен хафа бўлмадим. Менинг хулқ-атворим бошқача: одамларни тожик таомлари билан меҳмон қиламан. Университетда эса ҳатта бизнинг анъанамиз пайдо бўлди – кўп миллатчи гуруҳ, биргаликда байрамларни нишонлаймиз, бир биримизга рақс, жумладан, тожик рақсларини ўргатамиз. Шаблонларни йўққа чиқариш шундай давом этади”

Теглар:
талабалар, Грузия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Россия

Асосий мавзулар