20:08 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Аналитика
Ҳавола олиш
505 0 0

Спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида отахон ва ёш йигит ўртасида жанжал юзага келган. Йигит отахоннинг қўлидан арматура бўлагини тортиб олиб, уни бош, кўкрак, қорин соҳаларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Бухорода кекса ва ёш йигит бир-бирини дўппослади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, 2 июль куни эрта тонгда Шофиркон тумани ИИБга туман касалхонаси томонидан 24 ёшли М.Ф. ва 65 ёшли Я.Н., лар тан жароҳатлари олиб, мурожаат қилганликлари тўғрисида хабар берилган.

Мазкур хабар асосида ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи юборилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича отахон ўз уйида ёш йигит билан спиртли ичимлик истеъмол қилгач, ўрталарида келишмовчилик ва жанжал келиб чиққан. Чол жанжал давомида темир арматура бўлаги билан М.Ф., ни бош қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. 

Шундан сўнг М.Ф. Я.Н., нинг қўлидан темир арматура бўлагини тортиб олиб, уни ҳам  танасининг бош, кўкрак, қорин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган, Я.Н. туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар