Пандемиядан сўнг ҳаёт икки сценарий бўйича ривожланади. Дунё қай бирини танлайди?

© REUTERS / Rupak De Chowdhuri Рабочие в защитных масках в магазине, торгующем железными трубами на оптовом рынке в Калькутте, Индия
Рабочие в защитных масках в магазине, торгующем железными трубами на оптовом рынке в Калькутте, Индия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш коронавирус пандемияси туфайли Ер юзида ҳаёт иккита сценарий бўйича ривожланиши мумкин, деб ҳисоблайди. Sputnik радиоси эфирида шифокор-терапевт Ольга Кашубина улардан қай бири юз бериши эҳтимолга яқинлиги ҳақида гапирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш коронавирус пандемияси туфайли Ер юзида ҳаёт иккита турли сценарий бўйича ривожланиши мумкин, деб ҳисоблайди. Aftonbladet нашри учун ёзган мақолада у оптимистик ва пессимистик прогнозларни баён этган.

Заместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли РУз Сардор Умурзаков встретился с министром иностранных дел Республики Корея Кан Гён Хва. - Sputnik Ўзбекистон
Кореянинг COVID-19 га қарши амалиётини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболи муҳокама қилинди

Оптимистик сценарийларга кўра, барча мамлакатлар COVID-19ни енга олади ва яқин тўққиз ой давомида барча учун чўнтакбоп вакцина ишлаб чиқарилади.

Бу кетишда дунё икки-уч йилдан сўнг нормал ҳаётга қайтади, деб ҳисоблайди Гутерреш.

Агар ёмон сценарий асосида борилса – коронавирус тарқалишда давом этади, вакцинани эса фақатгина ривожланган давлатлар олади - бу эса сегрегация, популизм ва ксенофобияни кучайтиради ва дунёни беш-етти йилга глобал тушкунликка келтиради, дея таъкидлайди БМТ бош котиби.

Sputnik радиоси эфирида врач-терапевт, тиббиёт соҳаси журналисти,  "Коронавирус: қандай ҳимояланиш мумкин" китоби муаллифи Ольга Кашубина ушбу сценарийларнинг қай бири эҳтимолга яқинлиги ҳақида сўз юритди.

Скульптура народного героя Туркменистана у монумента Независимости Туркменистана в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон
БССТ коронавирус расман йўқ, деб эълон қилинган Туркманистонда иш бошлади

"Мен дунё биринчи сценарий бўйича боришига кўпроқ аминман, чунки, мени назаримда - ривожланган ва ривожланмаган давлатлар ҳам вакцинани қўлга киритишдан манфаатдор. Шу боис, вакцинани ишлаб чиқаришга монополия бўлади, деб ўйламайман: агар қайсидир давлат ўз вакцинаси билан бўлишишни хоҳламаса, бошқа бир ишлаб-чиқарувчи топилади, деб ўйлайман. Бу рақобат, вакцина пойгаси бизга қўл келади. Охир-оқибат БССТ ҳаттоки энг қашшоқ давлатларга ҳам вакцина харид қилиниши борасида ғамхўрлик қилади", - деди Ольга Кашубина.

Аёлнинг сўзларига кўра, инсоният пандемиядан ўзига хос сабоқ олади.

"Мен ушбу ўзгаришлар яхшиликка бўлади, деб ўйлашни ёқтираман. Мени фикримча, бу пандемияга қадар, ҳаммамиз беғам бўлганмиз ва бизга ҳеч нарса таҳдид солмайди, биз табиат подшоҳимиз, бизда ҳаммаси яхши, деб ўйлаганмиз. Пандемия эса - бу хавфсизлигимиз, дунё бўйлаб ҳаракатларимизни таҳлил қилиш, санитар қоидаларга қанчалик амал қилинаётгани ҳақида ўйлаб кўриш учун яхши сабаб бўла олади. Мени фикримча, тиббиётга урғу берилади, негаки, бугунга келиб кўпчилик фаровонлигимиз аксарият ҳолларда соғлиқни сақлаш тизимининг сифатли ва тартибли фаолиятига боғлиқ эканлигини англаб етди. Биз кўпгина давлатларда бу тизим ишламаётганини кўрдик. Мени фикримча, улар бундан хулоса чиқарадилар ва ўз муносабатларини ўзгартирадилар. Мени наздимда, инсоният бу воқеадан сабоқ чиқаради", - дея хотима қилди Ольга Кашубина.

Янгиликлар лентаси
0