Тошкентда йил бошидан зўравонликдан жабр кўрган 709 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди

CC0 / pixabay / Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото
Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳимоя ордерларининг 313 таси жисмоний, 7 таси жинсий, 12 таси иқтисодий, 377 таси руҳий зўравонликлар учун берилган.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Тошкент шаҳрида жорий йилнинг олти ойи давомида зўравонликдан жабр кўрган аёлларга 709 та химоя ордери берилди, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент шаҳар ИИББ ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими.

Насилие - Sputnik Ўзбекистон
БМТ карантинда уйдаги зўравонликка эътибор беришга чақирди

Таъкидланишича, ҳимоя ордерларининг 639 таси оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган ҳолатлар юзасидан берилган. Зўравонликларнинг 583 таси оиладаги келишмовчилик, 52 таси моддий етишмовчилик, 35 таси рашк, 39 таси оиладаги учинчи шахс аралашуви туфайли келиб чиққан.

Зўравонликлар 436 та ҳолатда турмуш ўртоқ, 38 та ҳолатда қайноналар, 26 ҳолатда келинлар 209 ҳолатда эса бошқа шахслар томонидан аёлга нисбатан содир этилган.

Шунингдек, ҳимоя ордерларининг 313 таси жисмоний, 7 таси жинсий, 12 таси иқтисодий, 377 таси руҳий зўравонликлар учун берилган.

Маълумот учун, коронавирус эпидемияси туфайли ўртача ҳисобда 2,6 миллиард киши бир неча ойдан бери ўз-ўзини яккалаш тартибида турмуш кечирмоқда. Ушбу вазиятдан оилавий зўравонлик ҳолатлари кескин кўпайиши кузатилмоқда. Айрим мамлакатларда оилавий зўравонликдан жабрланганлар сони 2 баравар ошгани ҳақида БМТ бош котиби Антонио Гутерриш 5 апрел куни сўзлаган нутқида айтиб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0