05:03 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Аналитика
Ҳавола олиш
861 0 0

АҚШ ва Европа орасида узоқ йиллар давомида вужудга келган эски можаро ҳозирги кунга келиб кўп миллиард долларлик ўзаро молиявий зарбаларга олиб келди.

Дональд Трамп маъмуриятининг Facebook, Google ва Amazon каби Американинг ИТ-гигантлари ўртасидаги барча зиддиятларга қарамай, АҚШ президенти Америка корпорацияларининг даромадларини Европа солиқчиларидан ҳимоя қилиш мақсадида АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида сақланиб қолган трансатлантик бирдамлик ва яхши ният қолдиқларини қурбон қилишга тайёр бўлди, деб ёзади РИА Новости муаллифи.

Узоқ йиллар давомида вужудга келган эски можаро ҳозирги кунга келиб кўп миллиард долларлик ўзаро молиявий зарбаларга олиб келди - Европа Иттифоқи ўнлаб йиллар давомида ЕИда солиқларни тўламасдан ишлаб келган Америка корпорацияларини «сиқувга олмоқчи”, АҚШ эса минимал молиявий суверенитетни қўлга киритишга уринишлар учун Европа Иттифоқини жазоламоқчи. Трамп жамоасига тан бериш керак - уларнинг қасоси аниқ нуқтали бўлиб чиқди, яъни Европанинг озодлик сари қадами ғояси аниқ муаллифи ва умуман олганда “АҚШнинг Европа колонияларида” фаолият юритаётган Американинг ИТ-бизнеси  аслида, солиқ тўлаши кераклиги фикрини илгари сурган “безбет” аниқланди ва бу аниқланишдан кейин Американинг жавоб чоралари кўрилди.

“Google, Facebook ва Amazon солиғи” муаллифи ва илҳомлантирувчиси сифатида Европани дунё кучи кутби сифатида қайта тикланиши ҳақида кўп гапириш иҳлосманди ва Франция президенти Эммануэль Макрон ва Оқ уйнинг қайноқ қўли остига тушиб қолган компаниялар рўйхатидагилар бўлиб чиқди, бу рўйхат эса Елисей саройига максимал даражада ноқулайлик келтирувчи зарба бериш мақсадида тузилган.

Америка CNBC  молиявий телеканалининг хабар беришича:

АҚШ люкс сегментда ишлайдиган айрим маҳсулотларга юқори божларни киритиши мумкинлигини эълон қилгандан Франция компанияларининг акциялари нархи тушиб кетди.

Январ ойи охирида жорий этилиши мумкин бўлган янги тарифларга мувофиқ, АҚШ Савдо ваколатхонаси Франциядан бундай товарларни олиб киришда 100% гача бож ундириши мумкин бўлади. Тахминий миқдор (янги божлар жорий этилиши мумкин бўлган импорт - таҳр.) 2,4 миллиард долларни ташкил этади. Француз акцияларининг пасайиши Louis Vuitton, Hennessy, Hermes, Christian Dior, Gucci, Yves Saint Laurent и Balenciaga брендларига эгалик қиладиган компанияларга таъсир қилади”

“Юз фоиз – бу анчагина катта миқдор”, - дейди Американинг The Wall Street Journal нашрига Chanel уйи президенти Бруно Павловский. “100 % бу тариф эмас, бу - жарима”, - дея қўшимча қилди у.

Таъкидлаш жоизки, Америка амалдорлари воқеалар ўз версиясини тақдим этиб, аслида бу вазиятда ЕИдаги Америка компанияларини камситмоқчи бўлган Макрон айбдор деб таъкидлайдилар. Бу айблов ҳатто одатда ватанпарвар бўлган Америка ОАВларида ҳам маълум бир шубҳаларни келишига сабаб бўлди.

“АҚШда Франция солиқ тузилмаси Facebook, Google ва Amazon каби АҚШнинг йирик интернет-компанияларига нисбатан адолатсиз иш тутмоқда деб ҳисоблашади. Шунга қарамай, бошқа давлатлар ҳам тобора ўз бозорларида миллиардлаб долларлар топаётган фирмалардан даромад олиш йўлларини изламоқда”, - дея хабар беради Politico нашри.

Трамп томонидан қасос воситасини танлаши, эҳтимол, “французча люкс” ўзига хос ишончлилик ороли ва инвесторлар учун хавфсиз бошпана ҳисобланганлиги билан боғлиқ, чунки инвесторлар фақат энг бадавлат истеъмолчилар билан ишлайдиган француз компаниялари, коронавирус эпидемияси таъсиридан ва савдо урушлари ҳавфидан идеал даражада ҳимояланган, деб ҳисоблашган.

Франция эпидемияга қарши кураш чораларини кўриши сабали чуқур иқтисодий инқирозга шўнғишининг қора фонида, люкс компаниялари аллақандай нур ва умид манбаи, шунингдек ўз анъанавий саноати билан Германия ёки Хитой билан рақобатлаша олмайдиган мамлакат бўлиб, аммо халқаро майдонда қанақақадур рақобатдош устунликка эга бўлиши тимсоли бўлиб кўриниб турган эди. Агар мақсад Франция президенти маъмуриятини қўрқитиш ва умуман Европа солиқ сиёсатига таъсир ўтказиш бўлса, унда бу тимсолни оёқ ости қилиб, ушбу компанияларни Америка бозорига кириш имкониятидан маҳрум қилиш яхши фикрдир.

Французлар ўзини принципиал тутиб Америка компанияларига солиқ жорий этишлари мумкин (ҳеч бўлмаганда миллий даражада), аммо, дейлик, немис амалдорлари, масалан, немис автомобилларини экспорт қилишда “100%лик тариф” га дуч келган ҳолда, умумевропа солиғини жорий этилишини қўллаб-қувватлармикин, -  бу жуда катта шубҳа остида.

Бошқа томондан, бу ҳолатда гап фақатгина иқтисодий можаро ҳақида кетмаяпти. Бу баҳс Европалик сиёсатчиларнинг ўз мавқеи устидан кетаётган баҳс. Муайян ҳудуднинг ҳақиқий эгалигини кўрсатадиган ҳал қилувчи омил, бу - маҳаллий ишбилармонлар солиқни кимга тўлаши масаласи. Ушбу солиқларни жорий қилиш ва ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахс муайян ҳудудда ҳокимият эгасидир. Тарихда шундай вазиятлар бўлганки, баъзи чет эллик савдогарлар ёки тадбиркорлар бирон бир мамлакатда божсиз ва солиқсиз савдо қилиш ёки хизмат кўрсатиш ҳуқуқини олган, аммо бу фақат урушда ютқазганида ёки шунчаки ҳарбий куч ишлатилиши таҳдиди остида таслим бўлишнинг маълум шартларига имзо чеккан тақдирдагина юз беради.

Шунга мос равишда, Америка компаниялари Франциянинг онлайн реклама ва интернет-савдолари бозорида етакчи иштирокчисига айланганида, улар француз компанияларидан миллиардлаб евроларни олишади (бир вақтнинг ўзида ҳар қандай француз бизнесини ўз маҳсулотларини интернетда самарали реклама қилишдан маҳрум қилиб, уларни “ўлдириш” имконига эга бўлади), шу билан бирга француз бюджети бир тийин ҳам ололмайди, яъни бу Франция АҚШнинг мустамлакаси ёки ҳеч бўлмаганда тўлиқ иқтисодий суверенитетга эга эмаслигини англатади. Ва уч фоизли арзимаган солиқни жорий қилиш қарори - шунчаки бюджетни тўлдириш истаги эмас, балки ўз мустақиллигини тиклашга уриниш холос.

Шуниси эътиборга лойиқки, Трамп маъмуриятининг Францияни жазолаш ҳаракатини Республикачилар қаторида, Демократик партияси ҳам қўллаб-қувватлаганди. Бу Россия учун жуда яхши янгилик, айниқса француз сиёсатчиларида тўсатдан ўз ғурури ҳисси пайдо бўлса.

Ўтган сафарги таҳдидларга жавобан, Франция ва ҳатто Германия ҳукумати вакиллари ҳеч бўлмаганда олға қадам босиб ва мустақил иқтисодий сиёсат юритиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга тайёр эканликларини намойиш этдилар.

Агар вазият ушбу сценарий бўйича давом этаверса, АҚШнинг кузги сайловларида ким ғолиб бўлишидан қатъи назар, Вашингтон-Париж ва Вашингтон-Берлин йўналишларида муносабатлар янада ёмонлашиб боради. Яқин келажакда америкалик истеъмолчи Chanel атирига ёки Hermes сумкасига контрабанда ёрдамида эришадиган бўлса ва европаликлар Америка ижтимоий тармоқларига альтернатива излашга мажбур бўлишса, бу жуда кулгили ҳолат бўлади. Иқтисодий деглобализация ниҳоллари ўрнатилган халқаро алоқалар асфальтини ёриб чиқмоқда.

Жорий глобаллашган иқтисодиёт тизими мос келмаётган давлатлар учун бу ўтмиш хатоларини тузатиш ва деглобализацияга дуч келган келажакда янада қулай мавқега эга бўлиш учун сўнгги ва жиддий имкониятдир.

Асосий мавзулар