04:06 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Аналитика
Ҳавола олиш
37311

Озарбайжон Арманистон армиясининг таянч пунктига зарба берганини маълум қилди. Давлат замонавий ривожланиши институти директори Дмитрий Солонников можаронинг сабаблари ва унинг оқибатлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Озарбайжон Қуролли кучлари Арманистон қуролли кучлари таянч пунктига зарба берди, душанба кунига ўтар кечаси чегарадаги вазият кескинлигича қолди. Бу ҳақда берди РИА Новостига Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон душанба куни эрталабдан Арманистон позицияларини артиллерия қуролларидан ўққа тутишни бошлаганини маълум қилган эди. Вазирлик раҳбари шахсий таркибга вазмин бўлишни буюрди.

Жанглар икки мамлакат чегарасидаги Товуз тумани ҳудудида 12 июль, якшанба куни бошланди. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги талқинига кўра, ҳарбий позициялар Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари томонидан ўққа тутилган. Шу билан бирга, Арманистон томони Озарбайжонни таянч нуқтасини эгаллашга уринишда ва чегарани бузишда айбламоқда.

Sputnik радиоси эфирида Давлат замонавий ривожланиши институти директори Дмитрий Солонников можаронинг сабаблари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги кунда иккала томон учун жиддий тўқнашувлардан ҳеч қандай маъно йўқ. На Арманистонга, на Озарбайжонга кенг кўламли урушни бошлашни фойдаси бор. Менимча, гап қўмондонликнинг қуйи бўғинидаги бирон бир келишмовчилик ҳақида кетмоқда. Балки бунга қачонлардир кузатувчилар аниқлик киритишлари мумкин бўлади. Ҳозирда ЕХҲТ ушбу масалани ўрганишда фаол иштирок этмоқда”, - деди Дмитрий Солонников.

У томонларнинг бир-бирига нисбатан билдирган айбловларига изоҳ берди.

“Чегарани бузиб ўтиш - бу жиддий ҳарбий амалиёт. Бу ерда айтилишича эса, бир неча киши УАЗ автомашинасида чегарани кесиб ўтишга уринганлиги айтилмоқда. Бу ҳақиқатан рўй берган бўлса, бу шунчаки маҳаллий ҳарбийлар томонидан уюштирилган безорилик, провокация ёки аҳмоқликдир. Ёки бошқа версия ҳам бор: Озарбайжоннинг позицияларига қарата ўт очилиши - бу ҳам қандайдир маҳаллий вазият. Буларнинг барчаси албатта текширилади, аммо бу Бош штаб юқори идораларида режалаштирилмаганлиги аниқ”, - дейди эксперт.

Унинг фикрига кўра, томонлар жиддий тўқнашувларнинг олдини олишлари мумкин.

“Ўйлайманки, иккала томон ҳам ушбу можаронинг оқибатларини минималлаштиришга ҳаракат қилади. Сўнг улар ЕХҲТ орқали жорий кескинлик манбасини топишга ҳаракат қиладилар. Катта урушдан ҳеч кимга наф йўқ, шунинг учун можаро янада кучайишига йўл қўймайдилар”, - дея хулоса қилди Дмитрий Солонников.

Асосий мавзулар