Қиёмат кунини яқинлаштирди: АҚШнинг СНВ-3 келишувидан чиқиши дунёга қандай хавф солади?

© AP Photo / Charlie RiedelОбъект управления запуском межконтинентальных баллистических ракет в штате Северная Дакота
Объект управления запуском межконтинентальных баллистических ракет в штате Северная Дакота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу иккита ядровий держава ҳарбий қудратини чеклаб турувчи сўнгги ҳужжат эди. Халқаро хавфсизлик тизимининг барбод бўлиши дунёга қандай хавф солади - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik, Андрей Коц. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Оқ уй СНВ-3, стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномани узайтирмасликка узил-кечил қарор қилди. Бу иккита ядровий держава ҳарбий қудратини чеклаб турувчи охирги ҳужжат эди. Халқаро хавфсизлик тизимининг барбод бўлиши дунёга қандай хавф солади - РИА Новости материалида ўқинг.

АҚШ Россияга СНВ-3 шартномасини узайтириш бўйича янги шарт қўйди - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россияга СНВ-3 шартномасини узайтириш бўйича янги шарт қўйди

Хитойни қўшиш

Журналистлар билан суҳбатда ТИВ раҳбар СНВ-3 узайтирилмагани туфайли ваҳимага тушишнинг ҳожати йўқ — Россия ҳатто усиз ҳам ўзига хавфсизликни кафолатли таъминлашга қодир. Аммо шундай бўлсада, бу шартнома жуда муҳим эди. СНВ-3 битими Россия ва АҚШ президентлари Дмитрий Медведев ва Барак Обама томонидан 2010 йилнинг 8 апрелида тузилган. Ҳужжат 2011 йилнинг февраль ойида кучга кирган, унинг муддати 2021 йилда ўз ниҳоясига етади.

Битим Россия ва АҚШ арсеналларидаги ядровий боезарядларни 1550 донага, минтақаларароаро баллистик ракеталар, сув ости кемалари баллистик ракеталари ва оғир бомбардимончилар сонини 700 донагача қисқартиришни кўзда тутарди.

Испытание новой баллистической ракеты «Сармат» - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг янги қуроллари СНВ-3 шартномасига киритилмайди

СНВ-3 СНВ-1 муддати тугаганидан сўнг роппа-роса бир йил ўтгач имзоланган. Агар, 2010 йилнинг биринчи ярмида битим узайтирилишига шубҳа қилганлар оз бўлган бўлса, Оқ уйга Дональд Трамп келиши билан ҳолат кескин ўзгарди.

Америка етакчиси СНВ-3нинг келгусида барҳам топмаслиги шартларидан бири сифатида ундаги Хитойнинг иштирокини айтиб ўтди. ХХР ТИВ қурол-аслаҳалар устидан назорат департаменти директори Фу Цун бу иккита ҳолатда рўй бериши мумкинлигини айтди: Хитой ядровий арсеналини АҚШ даражасига қадар оширганида ёхуд Вашингтон ўз ядровий арсеналини қисқартирганида.

Пекин бошқа вариантларга рози бўлмайди, сабаби бу ерда стратегик салоҳиятлардаги улкан тафовут ҳисобга олинмаяпти.

Вашингтон томонидан илгари сурилган яна бир шарт  эса Москвага маъқул эмас. Июль ойи бошида АҚШ президентининг қурол-аслаҳалар устидан назорат бўйича махсус вакили Маршал Биллингсли "Буревестник" ракеталари ҳамда "Посейдон" дронлари лойиҳаларини "даҳшатли" деб атаган ва улар СНВ-3 чекловларига тушмаётгани боис, уларни ёпишга чақирган эди.

Официальная резиденция президента США - Белый дом в Вашингтоне (округ Колумбия) - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россия билан СНВ-3ни узайтиришни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилмоқчи

Америкаликлар бундан олдин ҳам Россиянинг энг сўнгги қурол-аслаҳалари, жумладан, кемаларга қарши ноядровий гипертовушли "Циркон" ракеталарига ҳам чеклов қўйишни талаб қилишган.

"Бу АҚШда жаҳон етакчилигини сақлаб қолишда ядровий шантаждан бошқа ричаглари қолмаётганидан далолат беради, — дея тушунтиради РИА Новостига ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков. — Иқтисодий томондан улар бир қанча йўналишлар бўича Хитойдан, қатор ҳарбий технологиялар бўйича эса (масалан, гипертовушдан) - Россиядан ортда қолмоқда. Шу боис ҳам улар бизни энг сўнгги ишланмалардан воз кечишга ундашга ҳаракат қилишмоқда. Биз бундай ҳийлаларга берилмаслигимиз керак".

Муросасиз позиция

Сергей Лавровга кўра, Россия АҚШни келишувни узайтиришга кўндиришга ҳаракат қилмайди. Гарчи Москва ҳамиша муайян ён беришларга боришга тайёр бўлган бўлсада.

Вазирнинг сўзларига кўра, америкаликлар билан СНВ-3 доирасида Россиянинг энг янги иккита стратегик тизимлари сонини улар тўлиқ ўрнатилгандан сўнг чеклаш имкониятлари муҳокама қилинган.

Лавров заявил об одержимости США идеей сдерживания России и Китая - Sputnik Ўзбекистон
Лавров ядровий зиддият хатарлари ошгани ҳақида гапирди

Гап гипертовушли режалаштирувчи "Авангард" жанговар каллаклари ва "Сармат" - оғир минтақалараро баллистик ракеталари ҳақида бормоқда. 

"Қолган учта тизимга келадиган бўлсак ("Буревестник" қанотли ракетаси, "Посейдон" сувости дрони ва гипертовушли "Цирконлар") - таҳр.), улар янги бўлиб, СНВ-3 таъсир қиладиган категорияларга кирмайди, — деб қайд этди Лавров. — Аммо биз амалдаги битим нуқтаи-назаридан классик қурол-аслаҳа саналмаган қурол-аслаҳалар мунозара предметига айланиши ҳақида мулоқотни бошлашга тайёрмиз".

Умуман олганда, Қўшма Штатлар жавобан ён босишлари эҳтимоли кам. Вашингтон кўплаб маротаба муросасиз баёнотлар билан чиқиш қилган: "Ёки сизлар сўзсиз бизнинг шартларимизга кўнасиз, ёки биз шартномадан чиқамиз".

Ядерный взрыв - Sputnik Ўзбекистон
Буюк державалар ўртасида ядровий уруш келиб чиқиши мумкинми — эксперт фикри

Кўриниб турибдики, на Россия, на Хитой ўз миллий манфаатларини четга сурган ҳолда америкаликлар эътирозларига рози бўлишни истамаяпти. Мутахассислар фикрича, СНВ-3 шартномаси узайтирилиши имкони деярли йўқ. Бу эса, халқаро хавфсизлик тизими тўлалигича ўзгаради, деганидир.

Сон ўрнига сифат

"Агар ҳарбий соҳадаги халқаро хавфсизлик тизими ҳақида гапирадиган бўлсак, тан олиш жоизки, у аллақачон йўқ ҳисоб, - дея фикр билдиради "Арсенал Отечества" журнали бош редактори Виктор Мураховский. — Бу тизим СССР ва АҚШ, сўнгра Россия ва АҚШ ўртасидаги битим туфайли мавжуд эди. Бу америкаликлар ратификация қилмаган ракеталарга қарши мудофаа, РСМД, ядровий синовларни ўтказишга бўлган умумий таъқиқ шартномаларидир. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик шартномаси, шунингдек, уни бир қисми бўлган - Европадаги одатий қуролли кучлар ҳақидаги шартнома ҳам АҚШ туфайли якун топди. Совуқ урушнинг зиддиятли можароли ҳолатларида пухталик билан қурилган тизим Вашингтон ташаббуси билан барбод қилинди".

Атомный взрыв - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ машғулотларда Россияга ядровий зарба беришни машқ қилди

Эксперт ҳозирда амалда бўлган СНВ-3дан ташқари, ракета технологиялари устидан назорат режими тўғрисидаги шартнома қолганини айтиб ўтди. Аммо бу ҳужжатни ҳам америкаликлар ўзига қулай қилиб бўйсундиртирмоқчи. Июнь ойида Рейтер агентлиги ҳарбий-саноат комплекси ва мамлакат раҳбариятидаги манбаларига таянган ҳолда, Оқ уй турли давлатларга кўпроқ ҳарбий дронларни сотиш мақсадида келишув низомларини қайта кўриб чиқишга тараддудланаётгани ҳақида хабар берган эди.  Бу битимнинг бошқа иштирокчиларига маъқул келиши амримаҳол.

"Таассуф билан айтиш мумкинки, эндиликда ҳаммасини бошидан лойиҳалаштиришга тўғри келади, — дейди Мураховский. — Бизнинг президент ушбу масалани муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси учрашувини ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Эҳтимол, ядровий қурол-аслаҳаларни чеклаш бўлмасада, улар устидан назорат ўрнатиш ҳақида халқаро келишувга келиш керакдир. Аммо Вашингтон ва Лондон сиёсати ва позициясига қараганда, бу ташаббус истиқболи минималдир".

Экспертнинг таъкидлашича, у Россия ва АҚШ яна ядровий каллаклар ва уларни етказиб бериш воситаларини кўпайтира бошлагач, қуролланишнинг янги "миқдорий" пойгаси юзага келади, дея ҳисобламайди. Аммо стратегик қуролланиш соҳасидаги технологик устуворлик учун кураш жуда қизғин кечиши ҳозирдан аён.

Янгиликлар лентаси
0