15:34 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)
77820

XXII Олимпиада ўйинлари бошланишидан бир ой олдин – 19 июнь куни – Грецияда Олимпия ўйинлари учун машъала ёқилди. Машъалани Москва ва мусобақага мезбонлик қилган шаҳарларга (Минск, Киев, Таллин, Ленинград) олиб бориш керак эди.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. 4992 километрдан ташкил топган масофада салкам 5 минг югурувчи иштирок этган. Ушбу мисли кўрилмаган югуриш тўрт давлат ва СССРнинг уч республикаси ҳудуди бўйлаб қандай бўлиб ўтганини Sputnik ўша воқеаларда бевосита иштирок этганлардан сўраб билди.

Қайси бири яхши?

Олимпиада машъаласи эстафетаси куратори Андрей Кислов ҳозир 84 ёшда. У СССР Олимпия қўмитаси президиумининг аъзоси эди ва машъалани Москвага олиб келишнинг турли вариантлари ишлаб чиқилганини хотирлайди.

“Уни Қуддусдан муқаддас олов беришилиши сингари Олимпияда ёқиб, самолётда бир кунда етказиб бериш мумкин эди. Оловни югурувчилар томонидан етказилиши, эстафета ўтказиш қарорига бирдан келган эмасмиз”, - дея тан олади Андрей Кислов.

 

Эстафета олимпийского огня
Фото / архив Ирины Дзидзигури
Эстафета олимпийского огня

 

Аслида ташкилотчиларни олимпия олови эстафетаси илк бор 1936 йилда ўтгани ва атлетлар машъал билан Берлин – нацист Германия пойтахти орқали югуриб ўтгани иккилантириб қўйганди.

“Шунга қарамасдан югурувчилар етказиб бериши ғояси маъқул бўлди. Биз югурувчилар етказиб беради деган тўхтамга келдик. Танаффуссиз. Беш минг югурувчиларнинг ҳар бири учун либос, пойабзал, майка ва машъал тайёрлаш лозим эди. кейин улар қайси мамлакатлар узра югуруб ўтишларини ўйлай бошладик. Бутун ер шарини айланиб чиқса бўлади деган фикрлар ҳам билдирилганди”, - дейди у.

Пировардида Греция, Болгария, Руминия ва учта Совет республикалари Молдова, Украина ва РСФСР орқали тўғри йўлни танланди.

 

Встреча участников эстафеты в Молдавской ССР
© Sputnik / Фред Гринберг
Встреча участников эстафеты в Молдавской ССР

 

Чегара масаласи

Эстафета йўли ўтган мамлакатлар социалистик эди. Улардан бирини бошқа бошқа йўллар билан айланиб ўтиб бўлмасди. Бу Греция. У капиталистик мамлакат бўлиш билан бир қаторда НАТО аъзоси ҳам эди.

“Биз кўпроқ сиёсий дивидент олишни хоҳлардик. Ахборот майдони ўта таъсирчан эди. Биз Олимпиадани СССрда ўтказилиши нафақат Европага, балки бутун дунёга телевизион дарча очишини англардик. Олимпия эстафетаси – бу амалдаги олимпия кучи. Барча шодланади, спортчиларни кузатиб кўяди. Кимдир йиғлайдиган, кимдир куладиган шундай ҳодиса. Бир ой матбуотда биз ҳақимизда ёзилган қўшимча сабаб бўлган. Биз эса бундан фаол фойлаганганмиз”, - дея ҳикоя қилади Кислов.

У югуриш йўли олимпия қўмиталари ва ҳукуматлар билан келишилганини таъкидлайди. Оғизда ҳаммаси тайёр эди. Лекин Кислов ва Олимпия қўмитасининг бошқа аъзолари машинада бўлажак эстафета йўлини бошланишидан ярим йил олдин кўздан кечириб, камчиликларни аниқлашди.

“Биз Греция ва Болгария чегарасига келдик. Болгарлар чегара кўпригининг у томонида кутиб туришибди, лекин улар билан алоқа йўқ. “Югурувчини ҳам, сизни ҳам чегарани кесиб ўтишда отиб ташлашлари мумкин, - дейишди бизга юнонлар. – Ким сизлар учун жавоб беради?” Бошимизни қашидик. Ҳукуматимиз Болгария ҳукуматига мурожаат қилади. Чунки ҳазил-ҳазилу, лекин аскарларда фармон бор, ва улар буни бажаришади. Иш жиддий. Шунга қарамасдан масалани ҳал қилишга муваффақ бўлинди”, - дея хотирлайди у.

Муаммо йўқ эди, эҳтимол, югурувчиларнинг ўзи ҳам чегарани кесиб ўтмаганлиги ҳам бунга сабаб. Фақат олов.

Ирина Дзидзигури 1980 йилда Москва олимпиадаси таржимон сифатида ишлаган. У ўшанда юнон югурувчиси чегарагача югуриб келгани, бошқа томондан эса уни эстафетанинг болгар иштирокчиси қарши олганини ҳикоя қилиб берди.

“Спортчилар машъалани бирлаштиришди, бир-бирлариникини ёқишди. Бири югуриб кетди, бошқаси эса қолди. Ташкилот қўмитаси аъзоларигина чегарани кесиб ўтишган. Паспорт, визалар тайёрланганди”, - дейди у.

Госавтоинспекция СССР контролирует трассу олимпийского огня
© Sputnik / Фред Гринберг
Госавтоинспекция СССР контролирует трассу олимпийского огня

Меҳмондўстлик ва муаммолар

Эстафета арафасида СССР Олимпия қўмитаси аъзолари кутилмаган муаммоларни инобатга олиш мақсадида бир неча бор югуриб ўтиладиган йўлни бир неча бор кўздан кечиришган.

“Машинада кетаётганимизда йўлларда одамлар тўпланиб, меҳмонга чорларди. Биз тўхташга мажбур бўлардик. Улар бизни ярим кундан буён кутиб туришган экан! Демак, қадаҳ кўтариш, тамадди қилиш ёки ҳеч бўлмаган тост айтиш керак. Йўлимизда давом этамиз. 10-15 километр нарида яна оломон тўпланиб турибди. Яна тўхташимиз керак, чунки у ерда бўлажак олимпия олови делегацияси бўлиши ҳақида хабар қилгандик. Барча республикаларда худди шундай ҳолат кузатилди”,  - дея ёдга олади Кислов.

Муҳим ташкилий масалалардан бири югурувчиларни саралаб олиш бўлди. Улар махсус комиссия томонидан сараланган. Қариндошлари гапи ёки ошна-оғайнигарчилик орқали бирор бир кишининг югуриш варианти ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди.

“Югурувчиларни Москвадан олиб келмаганмиз. Республикаларнинг ўзи саралаб оларди, лекин улар ошна-оғайнигарчиликка йўқ қўймаслиги керак эди. Эстефетага олинган кишилар маълум ютуқларга эришган фуқаролар бўлиши шарт эди. Илғор ишчи, ҳурмати баланд жамоатчи ёки таниқли колхозчи югурувчи бўлиши мумкин эди. Номзодлар синчковлик билан текширилган”, - дейди Олимпия ўйинлари куратори.

Эстафетанинг ҳар бир иштирокчисига либос танланарди. Форма японча эди.

Машъалнинг тузилиши мураккаба ва ўз замони учун инновацион эди. Олимпия машъали қатор жиддий талабларга жавоб бериши керак эди. У ўчиб қолмаслиги учун нима қилиш кераклиги. Бу ёқилғига боғлиқ. 1936 йилги Олимпиада вақтида қатрон қуйиладиган машъалдан фойдаланилган. Қатронни қуйиб, ёқсанг бўлди.

“Машъалимиз газдан эди. Газ машъалдан сизиб чиқмаслиги керак эди. Газни югурувчининг ўзи чиқариб қўйиши керак эди, дастагни буриб қўйилса бўлди”, - дейди Кислов.

Эстафета олимпийского огня
Фото / архив Ирины Дзидзигури
Эстафета олимпийского огня

Инсон омили ҳам катта аҳамиятга эга эди. Масалан, газни машъалга ўз вақтида тушириб қўйиш керак эди, яъни фақат оловни бериш олдидан.

Кислов инсон нималарни ҳис қилиши ва тадбирда қандай ҳаяжонланишини англаш учун унинг ўзи бунинг ҳаммасини бошдан кечириши кераклигини айтади.

Кислов машъал кўтарувчилар ўртасида уни олиб боришда юзага келиши мумкин бўлган ҳаяжон ва қўрқувнинг олдини олиш учун психологик ишлар олиб борилганини маълум қилди.

“Машъалнинг ўртача ёниши ўн дақиқа, лекин ҳамма ҳам бир хил чопмайди. Кимдир бу масофани уч дақиқада босиб ўтади, кимгадир ярим соат камлик қилади. Югурувчиларимиздан бирининг ёши 90да эди, у невараси билан югурарди”, - дея хотиралари билан ўртоқлашади Кислов.

Турли вариант олимпия олови ўчиб қолиши мумкин бўлишигача кўзда тутилган.

Ирина Дзидзигурининг таъкидлашича, машъал шамол, ёмғир туфайли ўчиб қолиши мумкин эди. Шу боис эстафета ортидан махсус машина РАФ-2907 ҳаракатланган. Унда олимпия оловининг захира чироғи бўлган. Айнан кучли чироқ, машъал эмас. Машъалнинг газ кампуласи энг кўпи бир километр йўлга етарди. Чироғ эса етти килоча эди ва узоқ вақтга етарди. Дунёда шунга ўхшаш атиги бир нечта чироқ сақланиб қолинган.

Олимпия ўйинлари жуда мураккаб жамоат-сиёсий вазиятда бўлиб ўтган, шунинг учун хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Бошланиш палласи

Россия Федерал хавфсизлигининг истеъфодаги генерал-майори Александр Михайлов ўша Олимпиада ишлаган. У СССР эндигина Афғонистонга киргани ва Москва Олимпиадасига бойкот эълон қилингани, уларга ҳар томондан айбловлар ёғилганини эслайди.

“Биз турли иғво уюштирилишини тушунардик. Шунга қарамасдан ҳар қандай эҳтимолий иғвога қарши ўз чоралари ишлаб чиқиларди. Шунинг учун катта куч жалб қилинган эди. Олимпия оловига ҳамроҳлик қилиш ташкиллаштирилган эди, трассалар таъминланган. Бирор бир иғвога элтувчи ҳолат аниқлани нуқтаи назаридан тезкор иш олиб борилган”, - дея ўртоқлашади у.

Олимпия олови эстафетаси Украина ва Молдова, жумладан, Кишинев, Черновц, Хмельницкий, Винница, Житомир, Киев, Полтава, Харьков каби шаҳарлар ҳудудидан ўтарди. Йўлларда минглаб, баъpан ўн минглаб одам тўпланарди.

Андрей Кислов шаҳарларда оловни ҳамиша оломон кутиб турганини эслайди.

“Ҳатто юз минглаб кишилар, агар бу республика пойтахти бўлса. Хавфсизлик органлари оломон тўлқинланиши ва у ўзини ўзи босиб ташлаш ҳолати туғилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирарди. Бундай ҳолатлар ўз ўзидан туғилади. Лекин халқаро бойкот шароитида ҳеч ким зарар етказилиш ҳолатини инкор этмасди, яъни сунъий равишда шундай вазиятни юзага келтиришни. Халқаро телакомпаниялар буни бутун дунё эфирига узатиши учун буни ўз зиммасига оладиган бир ярамаснинг ўзи кифоя ахир”, - дейди у.

Йўлда ҳеч қандай иғво ва қийинчиликка дуч келинмаган. Олимпия олови эстафетаси, шубҳасиз, СССР ғалабаси бўлди.

Торжественное открытие XXII Олимпийских игр в Москве 19 июля 1980 года. На трибуне - символ Олимпиады-80 - Медвежонок.
© Sputnik / А. Князев
Торжественное открытие XXII Олимпийских игр в Москве 19 июля 1980 года. На трибуне - символ Олимпиады-80 - Медвежонок.

Чиройли якун

Олимпия олови эстафетаси унинг ҳудудидан ўтган минтақа ва республикаларга фойда келтирди. Биринчидан, йўллар таъмирланди. Лекин бу ҳаммаси эмас.

Спорт давлат музейи директори, тарих фанлар номзоди Елена Истягина-Елисееванинг Sputnik нашрига маълум қилишича, олимпия олови эстафетаси ўтадиган аҳоли пунктларига хорижлик сайёҳлар ташриф буюриши кўзда тутилган. Шу муносабат билан улар инфратузилмаларини замонийлаштириш ва ташқи қиёфасини яхшилаш тўғрисида қарор қилинган. Йўллар бўйлаб миллий услубда меҳмонхона, кемпинг, ресторанлар қурилган ва таъмир қилинган.

Шунингдек, олов йўлида ноодатий услубда ёқилғи қуйиш шохобчалари қад ростлаган.

19 июль куни Олимпия олови Москвага етиб келган. Унинг якунланиши кутилмаган ва жуда чиройли тарзда бўлган.

Торжественное открытие Олимпиады-80. Панорама стадиона имени В. И. Ленина в Лужниках.
© Sputnik / Владимир Родионов
Торжественное открытие Олимпиады-80. Панорама стадиона имени В. И. Ленина в Лужниках.

ФХХ собиқ вакили Михайлов Ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросими сир сақланганини хотирлайди.

“Режиссёр гуруҳидан маросимнинг тўлиқ сценарийсини олишимиз қийин эди. Улар етарлича мустақил эди. Муайян вақт давомида улар билан келишиш қийин эди, чунки улар тўғридан-тўғри КПСС Марказий Комитети чиқа олишарди”, - дейди у.

Қайсидир бир пайт, генералнинг сўзларига кўра, махус хизмат сценарийни билиб олишга муваффақ бўлган ва барчаси жойида эмаслиги яққол бўлган.

“Олимпия олови “Лужники” майдонинг учинчи дарвозаси орқали олиб кирилиши лозим эди, сўнгра югурувчи стадионни айланиб югуриб чиқиши керак эди. Афсонавий баскетболчи Сергей Белов турадиган минбарга олимпия машъали билан кўтарилиши керак эди. Биз бу жойга келиб, катта спорт майдонини ўраб турган жойда ҳандақни кўрдик. Ҳандақ! Унинг маслалани ҳал қилдик. Кейингиси метал девор. Автоген билан кесиб олдик. Ундан кейингиси қийин эди. У ерда “фон” ўтирарди –  байроқларни ушлаб, жонли сурат яратувчи аскарлар, бир неча минг киши. Бу фон орқали қандай ўтиш мумкин? У ерда ҳатто зинача йўқ эди!”, - дея ҳикоя қилади Михайлов.

Аммо бунинг йўли топилди. Бўлганда ҳам қандоқ.

“Режиссёрда ғоя туғилди. Олов аскарлар ушлаб турган худдики ҳеч қаердан пайдо бўлаётган оқ қалқонли йўл узра олиб борилади. Серёжа Белов эса бу илонизи йўли бўйлаб энг тепага чиқади”, - деди Михайлов.

... Хотима ҳам бўлганди. Чироқлар олимпия олови билан транспортга юкланди, ва Грециядан келтирилган олов 1980 йилги Олимпиянинг бошқа шаҳарлари – Таллин, Ленинград, Киев ва Минcкка жўнатилди.

Олимпийский Мишка, настенный сувенир, изготовленный на якутской фабрике Сардаана.
© Sputnik / Вячеслав Бобков
Олимпийский Мишка, настенный сувенир, изготовленный на якутской фабрике "Сардаана".
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)

Асосий мавзулар