02:42 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Аналитика
Ҳавола олиш
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)
470 0 0

Москва Олимпиада ўйинлари медаллари, уларнинг дизайни ва таркиби ва “талабсиз қолиб кетган” нусхаларга нима бўлганлиги ҳақида - Sputnik материалида

1980 йилда ХХII ёзги Олимпиада ўйинларига медаллар чизмалари 1974 йил октябр ойида Москва спорт мусобақалари пойтахти этиб танланганидан сўнг дарҳол яратилиши бошланган. Совринларнинг ўзи 1977 йил май ойида Халқаро Олимпия қўмитасининг Афинада бўлиб ўтган 80-чи сессиясида тасдиқланган.

Гознак маълумотларига кўра, Ленинград зарбхонасида (ҳозирда Санкт-Петербург зарбхонасида) 444 олтин, 444 кумуш ва 463 бронза мукофотлари зарб қилинган.

Муаллиф тақдири: эрта тан олиниши ва кутилмаганда тарк этиши

1977 йил бошида Олимпиада-80 ташкилий қўмитаси медал учун энг яхши чизмани танлади.

Олд томони ўзгаришсиз қолди - ғалаба маъбудаси Ника Колизей фонида чап қўлида палма новдасини, ўнг томонида эса дафна гулчамбарини ушлаб туради. Флоренциялик рассом Жузеппе Кассиолининг ушбу сурати ХОҚ томонидан 1928 йилда тасдиқланган. Ўшандан бери медалнинг бу томони ўзининг кўринишини сақлаб қолди, фақатгина Ўйинларнинг тартиб рақами ва ўтказилган йили ўзгарган.

Шунингдек, мукофот берилган спорт тури номи анъанавий равишда медалнинг четига ёки ёнбошига муҳрланган.

Аммо унинг орқа томонида стадион аренаси фонида алангаланиб ёнаётган олимпия косаси чизилган бўлган. Ўнг тепа томонда - Москва Олимпиадасининг расмий тимсоли – Кремль минораси шаклидаги югуриш йўлаклари ва Олимпия узуклари тасвири. Ушбу лойиҳа билан ташкилий қўмита аъзолари ХОҚнинг навбатдаги сессиясига жўнадилар.

© Sputnik / Юрий Сомов
Лицевая сторона золотой медали XXII Олимпийских игр 1980 года

Москва Олимпиадаси медалининг муаллифи ёш, истеъдодли ҳайкалтарош Илья Постол бўлди - ўша пайтда у 30 ёшда эди. У отаси, таниқли совет ҳайкалтароши, реставратор ва устоз, кўплаб монументал иншоотлар муаллифи, шу жумладан Дубосеково разъездидаги "28 Панфиловчи-қаҳрамонлар" ва Москвадаги "К-19 денгизчи-ядрочиларига" муаллифи, отаси Алексей Постолнинг изидан борди.

Илья Постолнинг замондошларининг сўзларига кўра, у ҳам монументализмга интилган. У эсдалик медалларини яратиш устида кўп иш олиб борди. Олимпиада-80 ўйинлари мукофотларидан ташқари, унинг асарлари орасида "Русь чўқинтирилишининг минг йиллиги 988-1998", "Игорь қўшини ҳақида сўз” қадимги рус адабиёти ёдгорлигининг 800 йиллиги” медаллари бор. Шу билан бирга алоҳида миллий аҳамиятга эга бўлган баъзи медаллар платинадан қуйилган.

Аммо ҳайкалтарошнинг тақдири фожиали якун топди: 1988 йилда 38 ёшида Илья Постол ҳалоқ бўлди. Баъзи маълумотларга кўра, у шафқатсизларча ўлдирилган.

"Ортиқча" медаллар қаерга ғойиб бўлди?

Қизиги шундаки, Ленинград зарбхонасида ишлаб чиқарилган 444 та олтин, 444 та кумуш ва 463 та бронза медалларидан биринчи ва иккинчи ўринлар учун 204 тадан спортчи, учинчи ўрин учун эсан 223 та спортчи мукофотларга сазовор бўлган.

"Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) ҳар доим маълум миқдордаги медалларни буюртма қилади. Улар мажбурий равишда заҳира билан чиқарилади, чунки баъзи спорт турларида иккита чемпион бўлиши мумкин. Ортиқчасини эса қўмита ҳар доим ўзида қолдиради. Худди ХОҚга, эсдалик совғалари ва бошқа Олимпиада рамзларининг барча ҳуқуқлари ўтгани сингари. ХОҚ розилигисиз медалларни қабул қилувчи мамлакатнинг музейларида рухсатсиз қолдириб бўлмайди, руҳсатсиз ҳатто медал нусҳасини ҳам тайёрлаб бўлмайди", - дея тушунтиради  Виталий Смирнов, СССР Олимпия қўмитасининг собиқ раиси ва Россия Олимпия қўмитасининг президенти.

Виталий Смирнов Олимпиада тарихида спортчилар мукофотларини олмагани ҳолатлар бўлганини ва бу медаллар ҳам ХОҚда қолдирилишини эслатди. Бундай ҳолат 1972 йилда бўлган, унда АҚШ баскетболчилари бутун таркибда иккинчи ўрин учун медаллар топширилиши тақдимотига чиқишмади. Шунда мукофотларни фақат СССР жамоаси – биринчи ўрин учун олтинни, Куба – бронзани олишди.

Виталий Смирнов тушунтиришича, Олимпиада медалларининг таркиби ҳам ХОҚ қоидалари ва талаблари билан қатъий тартибга солинади. У йилдан-йилга ўзгариши мумкин, аммо Халқаро Олимпия қўмитасининг кўрсатмаларига аниқ мос келиши шарт.

Золотая медаль Игр XXII Олимпиады
© Sputnik / Владимир Вяткин
Золотая медаль Игр XXII Олимпиады

Олимпиада-80 медаллари таркиби қуйидагича бўлган: олтин медал аслида олти грамм олтин билан қопланган 925-пробали кумуш, кумуш медал - аралашмасиз 25-пробали соф кумуш, бронза эса - мис (88-97%) ва рух (10 %дан кўп бўлмаган) томпак қотишмасидан тайёрланган бўлган.

Медаллар ҳисоби бўйича СССР жамоаси биринчи бўлди - совет спортчилари 80 та олтин, 69 та кумуш ва 46 та бронза медалларини қўлга киритишди.

ГДР спортчилари 47 олтин, 37 кумуш ва 42 бронза медаллари билан иккинчи бўлди. Учинчи эса - Болгария терма жамоаси спортчилари 8 олтин, 16 кумуш ва 17 бронза медалига эга бўлишди.

Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)

Асосий мавзулар