20:55 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Аналитика
Ҳавола олиш
1375 0 0

"Шимолий оқим-2" қуриб битказилиши арафасида Европа раҳбариятига АҚШнинг пўписали овози ёқмаяпти, улар кескин жавоб чоралари киритишга тайёр. АҚШ ва ЕИ орасида санкциялар жанги бошланиши мумкин.

“Шимолий оқим – 2” ҳақидаги кўп қисмли ҳикоя кутилмаган равишда ўз давомига эга бўлди. АҚШнинг Россия газ қувурини ишга туширишни тўхтатиш борасида амалга ошираётган уринишлари, Европа томнидан нафақат қўллаб-қувватланмаслиги балким ЕИда АҚШ санкцияларидан ҳимояланиш тизими пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, деб ёзади РИА Новости колумнисти.

“Шимолий оқим – 2” туфайли АҚШ манфаатларига етаётган зарар билан Европада санкцияларга қарши тизим пайдо бўлишидан келаётган зарарни ҳисобласа – Россия газ қувури буларнинг олдида арзимас нарсага айланиб қолади. Хусусан Вашингтон Брюсселга ёки Европа компанияларига босим ўтказишдан маҳрум бўлса – бу америка ташқи сиёсати учун планета миқёсидаги фалокатга айланади.

Ўтган ҳафтада Давлат Департаменти ва Еврокомиссия орасидаги можаро яна ўткирлашди.Иккала томон дипломатлари ўзаро танқидли, кескин ва таҳдидли баёнотлар билан алмашишди.

Майк Помпео Тиллерсон шартини йўқ қилишни ваъда берди,  яъни “Шимолий оқим – 2” қуришда иштирок этган Европа компаяниларга қарши санкциялар киритиш билан пўписа қилди. Тиллерсон шарти - АҚШ қонунчилигида Россия ва Газпромга қарши биринчи санкциялар киритиш пайтида пайдо бўлган эди. Тиллерсон (ўша вақтдаги АҚШ давлат котиби) Европанинг йирик нефт ва газ компанияларини жазолаш – бу яхши иш эмаслигини тушунган ҳолда Помпеонинг Европага сафари олдидан уларни бекор қилган эди. Европа компаниялари учун санкцияларни– шунчаки қўрқитиш услуби деб тушуниш керак эди.

Энди бўлса АҚШ Давлат департаменти раҳбари “Шимолий оқим – 2” да иштирок этаётган барча компанияларни дарҳол уни тарк этишга ёки санкцияга тушиши билан қўрқитди. Американча санкциялар эса улар учун - америкадаги бизнесидан маҳрум бўлиш, доллар тизимидан чиқариш,  активларни мусодара қилиш ва раҳбарият учун АҚШга ташриф буюриш таъқиқланишдан иборат бўлиши мумкин.

Ундан ташқари Американинг зарбаси остига Европанинг минглаб кичик корхоналари ҳам тушиб қолиши мумкин. Масалан, порт хизматлари кўрсатувчи корхоналар, суғурта хизматлари кўрсатувчи корхоналар. Лекин бизнинг фикримизча, айрим Ғарб ОАВлари ҳам бунга қўшилади, Давлат Департаменти “Газпром”нинг энг йирик европалик ҳамкорларини жазоламоқчи, Wintershall, OMV, Engie, Shell ва Uniper.

Бир томондан бу Вашингтоннинг “Шимолий оқим-2”ни блоклашга қаратилган қарашларининг нақадар жиддий эканини кўрсатади. Бошқа томондан эса – бундай йўл билан нималарга эришиш мумкин – ахир Газпромнинг европалик ҳамкорлари лойиҳага аллақачон пулларини тикиб бўлган, қувурнинг ўзи эса Россия компанияси томонидан қуриб битказилмоқда. Газпром ҳозир газ қувурининг хўжайини компаниянинг ягона акционеридир.

Шундай қилиб, хорижий компаниялар айни дамда лойиҳадан чиқмоқчи бўлишса ҳам бунинг иложи йўқ, чунки поезд аллақачон кетиб бўлган. Демак, Европа компаяниларига қарши киритилган санкциялар, бу - газ қувурини блоклаш нуқтаи назаридан ҳеч қандай маънога эга бўлмаган,  қасос. Албатта Вашингтон Европада Россия гази харидорларига нисбатан санкциялар киритишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин, лекин унда у қатор техник муаммоларга ва ташқи сиёсий хатарларга дуч келади.

“Газмпром” газини шундай сотиш тизимини яратиш мумкин-ки, унда якуний харидорларкимлигини аниқлаш жуда мушкул бўлиши мумкин. Ана унда АҚШ санкциялар самарасиз эканини тан олишга ёки барча компаниялар учун ёппасига санкция киритишга мажбур бўлади. Келажакда бундай сценарий амалга ошиши мумкин, албатта, лекин унинг оқибатлари Вашингтонга хуш келиши амри маҳол.

ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича вакили Жозеп Боррель ўзининг ёзма баёнотида АҚШнинг Европа Иттифоқига таъсир қилишга уринишларини қоралаб чиқди:

“Мен Европа компаниялари ва манфаатларига қарши АҚШ томонидан киритилаётган санкциялар ва пўписаларнинг сони ўсишидан чуқур хавотирдаман. Биз ушбу чоралар тобора кенг қўлланилиши оқибатларини Эрон, Куба, Халқаро жиноий суд  ва яқинда “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими” мисолида гувоҳ бўлдик. Европа сиёсати учинчи томонлар томонидан эмас, мана шу ерда, Европада ҳал қилиниши керак.

АҚШ ва ЕИ ташқи сиёсати ва хавфсизлиги мақсадлари ягона бўлганда, санкцияларни мувофиқлаштириш жуда муҳимдир. Биз бунинг ижобий натижаларини кўп маротаба кўрганмиз ва бу тажрибани давом эттирамиз. Сиёсий келишмовчиликлар мавжуд бўлган ҳолларда эса, Европа Иттифоқи муҳокамага доим тайёр. Лекин ушбу муҳокамани санкциялар пўписаси остида олиб борилиши керак эмас”.

Бир томондан буни ҳеч қандай оқибатга олиб келмайдиган оддий “дипломатнинг безовта уйлари” ва Вашингтон бунга эътибор бермайди деб қабул қилиш мумкин. Лекин яқинда АҚШ бизнесининг муҳим ахборот манбааларидан бири бўлган Bloomberg, Германия томонидан АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га киритган санкцияларига жавоб санкциялари киритилиши мумкинлиги ва шу билан келажакда Қўшма Штатларни Европа энергетика сиёсатига аралашмайдиган қилиб қўйиши мумкинлиги ҳабар қилинган эди.

Яқинда Боррел франциялик депутатнинг америка санкциялари ҳақидаги саволига жавоб бераркан шундай деган эди:

“Комиссия (Еврокомиссия) кучайтирилган санкциялар киритиш учун шароит яратмоқда. Ушбу чоралар Европа учинчи томонлар киритадиган ташқи санкцияларига нисбатан мустаҳкамлигини оширади”.

Боррел ушбу механизм қандай бўлишини ва у қачон киритилишини аниқ хабар қилмаган, деб ёзган эди 2 ҳафта олдин Британиянинг “Рейтер” агентлиги.

АҚШнинг барча санкциялар сиёсатини йўққа чиқарувчи энг оддий механизм, уларнинг Европада сотилаётган суюлтирилган газига қарши бўлиши мумкин. 25 %ли бож ёки унинг Европага импортини таъқиқилаш “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини йўқа чиқариши мумкин. Ундан ташқари бундай чоралар Республикачилар партиясига ҳомийлик қиладиган Америка энергетика компанияларига тўғридан-тўғри молиявий зарар етказиши мумкин. Имзоланган шартномаларни бекор қилиш – бу жиддий йўқотишдир. Америка компаниялари сенатор Майк Помпео ва бошқа русофоб сенаторларнинг геосиёсий абмициялари учун ўз пулларидан маҳрум бўлишни истамайди. Албатта Европа дипломатлари бошқа муқобил йўлларини ҳам топишлари мумкин.

АҚШнинг бизнесининг Европа бозорида оғриқли нуқталари етарлича бор. Агар Европа дипломатиясининг йўналиши ўзгармаса ва АҚШ ваниҳоят Брюссель санкцияларига дуч келса, “Шимолий оқим-2”нинг қуриб битказилиши ҳеч ким кутмаган натижаларга олиб келиши мумкин.

Европага газ етказиб бериш ишончлилиги ортиши билан бир вақтда, АҚШ ва ЕИ орасидаги муносабатлар санкциялар уруши босқичига ўтиши мумкин. Бундай хавфдан қутилиш учун Давлат Департаменти, ҳозирнинг ўзида Европа энергетик гигантларига нисбатн пўписаларини тўхтатиши керак. Лекин бунинг иложи бўлмаса керак, чунки тўхтатиш – Европа суверенитетини тан олишни англатади. АҚШ элитаси эса буни мутлақ ўзига эп билмайди.

Асосий мавзулар