Хабаровскдаги норозиликлар қандай якун топади?

© REUTERS/Evgenii PereverzevМитинг в Хабаровске в поддержку Сергея Фургала
Митинг в Хабаровске в поддержку Сергея Фургала - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозир ким нима дейишидан қатъий назар Хабаровскдаги оммавий норозиликлар деярли барча учун кутилмаган воқеа бўлди

Пётр Акопов

Ҳозирда ким нима дейишидан қатъи назар Хабаровскдаги оммавий норозиликлар деярли барча учун кутилмаган бўлди. Губернатор Сергей Фургал нега ҳибсга олингани ҳақидаги башоратлар (гўё буюртма қотилликларда гумонланиш ҳолатлари ўта ноёбдек — эх-ҳа, ахир бизда ҳамма губерноторлар ўз вақтида кимнидир ўлдирган, бундан ҳамма хабардорку), ўз ўрнини Хабаровск ва ўлканинг бошқа шаҳарлари аҳолиси кўчаларга нега чиқишгани сабаблари муҳокамасига бўшатиб берди.

Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Россия Узоқ Шарқдаги чегараларини ёпишга қарор қилди

"Одамларни Москванинг уларнинг танловига бўлган жирканиши қаттиқ жаҳллантирди - федерал ҳукуматга бўлган ишончсизлик Россияни катта муаммолар, хусусан, сепаратизмга рўбаро қилиши мумкин! Лаънати Путин мамлакатни шунгача олиб келди - қув уни, Хабаровск Кремлга қарши умумиллий инқилобнинг дебочасига айлансин!" — режимга қарши курашаётган хоҳ Москва, хоҳ чет элда сезиларли жонланиб қолган оппозициянинг гап-сўзлари деярли шундай янграмоқда. "Бу Фургал жамоаси томонидан молиялаштирилаётган норозиликлар: лавозим ва озодликдан маҳрум бўлишдан қўрқишяпти ва шу боис одамларни кўчаларга олиб чиқишмоқда, уларни бошини айлантиришмоқда!" — дея таъкидламоқда бошқалар ва сепаратистик тенденцияларни ҳали куртаклик вақтидаёқ янчиб ташлашга чақиришмоқда. Аммо Хабаровскда, худди Узоқ Шарқда сингари сепаратизм йўқ - унда нима бор?

Россиянинг қолган қисмидан юлиниб, чеккаланиб қолганлик тасаввури бор. Узоқ шарқликлар ҳамиша ўзига хослик ҳиссиёти билан яшашган: қаердадир чегарага яқинлиги, қаердадир мураккаб ҳаёт шароити, мамлакатнинг ғарбий қисмидан одамларнинг тинимсиз кўчиб келиши ўз ролини ўйнаган. Минтақанинг бир қисми Россия таркибига бир ярим асрдан сал зиёд вақт илгари қўшилгани ҳақида айтмаса ҳам бўлади. Аммо бу ўзига хослик ватанпарварлик билан ўзаро уйғун эди, зеро минтақада мудофаа корхоналари ва ҳарбий шаҳарчалар сони кўп. СССРнинг барҳам топиши Узоқ Шарққа жуда қаттиқ зарба берди: иқтисод ва ҳаёт тарзи дарз кетди, давлат юпунлашиб қолди, одамлар кўчиб кета бошлади. Ўтган 25 йил оралиғида минтақа аҳолиси сони 2 миллионга қисқарди. Ҳозирда, мамлакатнинг 40 фоизини ташкил этувчи Узоқ шарқ федерал округида жами саккиз миллион киши истиқомат қилади -  уларнинг ҳаёт тарзи жуда яхши, деб айтиб бўлмайди.

Бомбардировщик ВВС США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ - Қрим ва Узоқ Шарқга тажовуз қилиш стратегияларини кўриб чиқмоқда - ОАВ

Шу билан бирга минтақа бой ва ақл бовар қилмас даражада истиқболли — XXI асрда мамлакатнинг энг шиддат билан ривожланувчи минтақаси номини олишга лойиқ. Нега деганда Россия Шарққа бурилмоқда — XXI асрнинг энг муҳим воқеалари рўй берадиган томонга. У геосиёсат туфайли юз бураётгани йўқ, бу бурилишнинг туб моҳияти мамлакат тараққиётининг асосий салоҳияти Урал тизмасигина эмас, балки  Сибирь ва Узоқ Шарққа ҳам тўпланган.

Буни Николай II, ва Леонид Брежнев ҳам тушунишган — Владимир Путин ҳам тушунади. Айнан шу боис Путин ўн йилдан кўп вақт олдин Владивостокда АТЭС саммитини ўтказишга қарор қилганди. Шу мақсадда Узоқшарқ университети жойлашган Русский оролидаги бутун бошли шаҳар шунга мослаштирилганди. Шарқий космодром қуриб битказилмоқда, верфлар қурилмоқда, одамларни кўчиб ўтишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Узоқ шарқ гектари" дастури қабул қилинди.

Тўғри, ҳаммаси режадагидан кўра секин бормоқда, аммо Узоқ Шарқ Москва томонидан унутилган эмас. Унда нега одамлар Фургални қўллаб-қувватлаш маршига чиқишмоқда?

Чунки Москва улар билан ҳисоблашмаётганига гувоҳ бўлганликлари учунми? Ўзларига ЛДПРдан губернатор сайлаб олишган эди, уни эса орадан 20 ой ўтиб ҳибсга олишдими? Ҳамма нарсада шундай: Москва ўрмоннинг ҳаммасини Хитойга сотди, балиқни эса - Япония ва Жанубий Кореяга, ва умуман, бизга давлат эмас, шахсий манфаатларини кўзлайдиган эмиссарларини юбормоқда. Мана, Фургални нега ҳибсга олишди? Нега деганда у эгалик қиладиган "Амурсталь" Узоқ Шарқдаги ягона комбинат, пойтахтлик олигархлар эса уни тортиб олмоқчи, Фургал қотилликлар туфайли ишдан олинаётгани йўқ.

Бу каби асотирларда шундай чалкашликлар мавжудки, бир қарашдан тушунарли бўлиб қолавермайди.

Президент РФ В. Путин принимает участие в саммите Группы двадцати в Гамбурге - Sputnik Ўзбекистон
Путин Узоқ Шарқни дахмаза деганларни аҳмоқлар деб атади

Собиқ иттифоқдан кейинги йилларда Узоқ Шарқда ўзига хос элита шаклланди: ёвуз ниятли одамлар, савдогарлар ва бандитлар ҳокимият билан жипс уйғунлашди. Бу давлатнинг парвариши ва пойтахт олигархатининг экспансиясига нисбатан мажбурий реакция ҳам эди — узоқ шарқликлар келгинди одамлар томонидан ёмон ётган нарсанинг босиб олинишига кескин қаршилик кўрсатардилар. Айтиш жоизки, қаршилик кўрсатадиган фақат уларгина эмас эди: турли минтақаларда маҳаллий элита собиқ умумхалқники бўлган мол-мулкларни сақлаб қолиш учун кураш олиб борарди.

Фақат натижа турлича эди: Сибирьда нефт ишлаб-чиқарилишининг салмоқли қисми "Чубайс томонидан тайинланган олигархлар қўлига ўтган бўлса, Татаристонда Минтемир Шаймиев "хусусийлаштирувчиларни" киритмади. Узоқ Шарқда ўта жозибали ва кўпдаромадли йирик объектлар деярли бўлмаган, лекин маҳаллий хўжайинлар "моксваликларни" ҳеч қачон киритмаган ва ёмонроқ ётган ўрмон, металл, балиқ билан шуғулланардилар. Узоқ шарқлик кучли одамлар мана шу орқали кўтарилган: Хитой, Япония, Жанубий Кореяга контрабанда. 2007 йилда Хабаровск ўлкасидан Госдумага депутат бўлиб сайланган Фургал ҳам шу "элитадан" чиққан.

Федерал ҳокимият кучайиб, мамлакатни ва мол-мулкни жамлаш билан шуғулланишга тушгач, узоқ шарқдаги элита бунт кўтармади, аммо янги шароитга ўз қонун-қоидалари асосида киришишга ҳаракат қилди. Узоқ шарқдаги тараққиёт учун аввал бошдан уни тартибга келтириш талаб этиларди ва бунинг учун кадрлар керак эди. Кадрларни минтақанинг ўзидан бошқа қаердан олиш мумкин эди? Комсомол десантини олиб келишни имкони бўлмаса, қолаверса Россиянинг қолган қисмида ҳам кадрлар билан боғлиқ улкан муаммолар бор эди. Шундай бўлсада, Москва изчиллик, ҳар бирининг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда минтақаларни тозаламоқда. У регионлардаги элиталарни адолатли ишлашга астойдил ўргатмоқда. Кадрларни тозалаб, излаб, тарбияламоқда, губернаторларни - марказдаги ва маҳаллийларни ҳам тайинлайли, уларни халқ билан ишлашга ўргатмоқда - бу албатта, узоқ ва мураккаб жараён.

Узоқ Шарқдагидан ҳам оғир шароит фақат Шимолий Кавказда бўлса керак: худди ўша уч миллионли Доғистон билан марказ фақатгина етти йил олдин Махачкала мэри ва Доғистоннинг фактик раҳбари Саид Амировнинг ҳибсидан кейин (у ҳам буюртма қотилликда айбланган) жиддий шуғулланишга киришган эди.

 Энди Фургалнинг навбати келдими. Нега энди?

На Дальнем Востоке России стартовали маневры войск (сил) Восток-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Танклардан учувчисиз учар қурилмаларигача: Узоқ Шарқда йирик ҳарбий машқлари бошланди

Нега деганда бунга қадар Фургал Госдума депутати мандатиги билангина эмас, балки, афтидан, Бош прокуратурадаги обрўли танишлари билан ҳам ҳимояланган бўлган: иш фаолияти даврида 2004-2005 йиллардаги қотилликлар ҳақидаги ишлар тўхтатилган Хабаровск ўлкасининг собиқ прокурори ўтган йилга қадар бош прокурор ўринбосари бўлган. Бунинг барчаси билан ҳозир тергов шуғулланади, аммо "Ҳукумат тепасидагиларнинг ҳаммаси Фургалга ўхшаганлар, ҳаммасига компромат бор, шу боис, Фургалнинг қотиллий туфайли ҳибсига ишонмаймиз" деган стилдаги пропагандани эътибордан четда қолдириш керак эмас.

Йўқ, ҳаммаси унга ўхшаган эмас, шунга ўхшаганлар йилдан йилга тобора камайиб бормоқда. Уларнинг ҳаммасига компромат мавжуд эмас, ва умуман компромат орқали бошқарув нафақат маънавий нуқтаи назардан, нотўғригина эмас, балки мутлақо самарасиз ҳамдир. Фургалга эса 2018 йилнинг кузидан кейин, у кутилмаганда губернаторлик сайловларида ғолиб бўлгач эътибор қаратилди. Федерал марказ учун бундай ўтмишли губернатор ҳақидаги ҳақиқатни юзага чиқариш виждон иши эди.

Гап "Амурсталь"да эмас (у шундоқ ҳам Фургал томонидан назорат қилинмай қўйган эди". Ёки ЛДПРни йўқ қилинишида ҳам эмас, Фургал ўрнига Жириновский партиясидан бўлган депутат Михаил Дегтяревнинг тайинланиши бунинг исботидир) ва алқисса, Москванинг хабаровликларнинг "нотўғри" овоз берганликлари туфайли эмас бу. Гап шундаки, ҳокимият изчиллик билан ва қатъий тозаланмоқда ва бунда ўтмишдаги гуноҳлар учун амнистия тўғрисида келишиб олишнинг мутлақо имкони йўқ. Фургал шу пайтга қадар Жириновский фракциясида Госдумада ўтирганида ҳибсга олинган бўлармиди? Балки у ҳақда эслашмасди ҳам, терговчиларнинг усиз ҳам иши кўп, кўплаб эски ишлар кўмиб юборилган, аммо у ҳокимиятга айланди ва шу билан эътиборни жалб қилди. Унинг ҳамтовоқлари тилга кирди - ва узоқ ўтмишда тўхтатилган жиноий иш яна қайта қўзғатилди.

Города России. Владивосток - Sputnik Ўзбекистон
Узоқ Шарқдаги оқсоқоллар: ўзбекистонликлар Владивостокда қандай яшашмоқда

Лекин Фургални одамлар сайладику? Одамлар унинг ўтмишидан бохабар бўлишганми? А, Хабаровскда ҳамма шунақа, дейишади бизга. Йўқ, ҳамма ҳам ундай эмас. Шкафдаги фургал скелетлари ҳақида кимдир хабардор бўлган бўлса ҳам, аммо аксарият одамлар Госдума депутатининг қора ўтмишидан хабари йўқ бўлган ҳолда овоз бергани аниқ. Сайловчилар симпатиясига ҳурмат белгиси сифатида Путин ЛДПР вакилига ўлкага раҳбарлик қилишни таклиф этди, ва бу ерда халқ танловини менсимаслик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Хабаровскдаги митинглар эса Путинга қарши ёнғинни бутун бошли давлатга ёйишни истаган москваликлар учун кўнгилсиз якун топади. Узоқшарқликлар на антипутинизм, ёки сепаратизм сингари ўйинларни ўйнамоқчи эмас, улар манфаатлари ҳақида қайғураётган "режимга қарши курашчилар" эса улар учун 90-йиллардаги пойтахт олигархлари билан тенг. На Узоқ Шарқ, на Россия тақдири ҳақида қайғурмайдиган бундай одамларга буюк бойиш учун катта силкинишлар керак. Аммо уларнинг вақти ўтди - Хабаровск вақти билан ҳам, Москва вақти билан ҳам.

Янгиликлар лентаси
0