Рус қуроли: “Тюльпан” - дунёда энг қудратли термоядровий миномёт

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВоенное шоу "Вежливые люди" в рамках форума "Армия-2017"
Военное шоу Вежливые люди в рамках форума Армия-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тюльпан” миномёти 9 - 19 км масофага фугас, напалмли, кассетали, бошқарилувчи, нейтрон ёки кичик қувватли ядровий миналар билан зарба бериши мумкин.

Дунёдаги ягона 240 мм калибрли “Тюльпан” миномёти 9,6 км дан 19,7 кмгача бўлган масофада ҳимоя иншоотларини, мустаҳкамланган биноларни, душман кучларининг тирик кучи, қурол ва ҳарбий техникалари тўпланмаларини йўқ қилишга мўлжалланган.

Россия қўшинларининг жанговар тайёргарлигини тўсатдан текшириш пайтида Шимолий Осетиядаги “Тарское” ўқув полигонида артиллериячилар улкан қудратли миномётлардан дронлар ёрдамида нишон белгиланган ҳолда шартли душманни йўқ қилдилар. Ўзиюрар 240 миллиметрлик “Тюльпан” миномётлари анъанавий ва ядровий қуроллар оралиғида жойлашган бўлиб, худди Эверест тоғи алпинистларга таниш бўлгани каби, бутун дунё артиллериячиларига таниш, яъни унинг дунёда муқобили йўқ.

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишМеждународный военно-технический форум "Армия-2017". День шестой
Рус қуроли: “Тюльпан” - дунёда энг қудратли термоядровий миномёт - Sputnik Ўзбекистон
Международный военно-технический форум "Армия-2017". День шестой

Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, 58-чи умумқўшин армияси артиллериячилари 21 июл куни Кавказ тоғ тизмасидаги тоғларда машқлар пайтида, 240 мм калибрли юқори қувватга эга “Тюльпан” миномётларидан шартли душманнинг позициялари ва ер ости арсеналларини йўқ қилди. Ушбу ваҳимали қурол маневраларда унча кўп қўлланилмайди, аммо унинг жанговар фойдаланиш самарадорлиги на тор тоғ даралари ва на чуқур бетон бункерларда эҳтимолий душманга ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Бироқ, Россия қўшинларининг машқлари ҳеч бир мамлакатга қаратилмаган.

Испытание новой баллистической ракеты Сармат - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ АҚШ билан гипертовушли қурол борасида музокара шартини ошкор қилди

Модернизация қилинганидан сўнг, “Тюльпан” замонавий бошқарув ва алоқа воситаларига эга бўлди, бу эса ўзиюрар миномётга ягона автоматлаштирилган бошқарув тизимида ва Қуруқликдаги қўшинларнинг тактик занжирнинг разведка ва зарба бериш контурида ишлашга имкон берди. Такомиллаштирилган миномёт ҳатто энг ҳимояланган нишонларга ҳам зарба беришга қодир бўлган узоқ масофали мерганлик қуролига айланди. “Тюльпан”нинг арсеналида икки килотонна қувватга эга анъанавий термоядровий миналар ва бошқа миналардан иборат бўлиб, уларнинг ҳалокат кучи нафақат 240 мм калибрга боғлиқ. Қўллашнинг юқори аниқлиги реал вақт режимида – йўлдошлар, дронлар, узоқ масофадаги радиолокацион аниқлаш самолётлари ва душман ичкарисидаги разведка-диверсион гурухлари томонидан тўғрилаш ёрдамида таъминланади. Нишонга олишнинг ва зарбани бошқаришнинг замонавий тизимлари ўқ-дориларнинг баллистик хусусиятларини ва ўт очишнинг метеорологик шароитларини ҳам ҳисобга олишга имкон беради.

XXI асрнинг “Шоҳ-миномёти”

Дунёдаги ягона 240 мм калибрли “Тюльпан” миномёт 9,6 км дан 19,7 кмгача бўлган масофада ҳимоя иншоотларини, мустаҳкамланган биноларни, душман кучларининг тирик кучи, қурол ва ҳарбий техникалари тўпланмаларини йўқ қилишга мўлжалланган.  У хизматга бундан 40 йил олдин қабул қилинган бўлиб, ҳозирги кунгача калибри ва бошқа бир қатор хусусиятлари бўйича рекордчи бўлиб қолмоқда. Қурол бошқа артиллерия турлари (кичикроқ қувватдаги) уриб ўтолмайдиган нишонларни уришга қодир. “Тюльпан”нинг минаси эркин қулашда 12 метрлик қалинликдаги темир-бетон конструкцияни тешиб ўта олади. Конструкторлик фикрининг ушбу дурдонаси қудратини фақат амалда кўриш мумкин. Оддий 240 мм диаметрли мина ерга тушганида, диаметри 10 метр ва чуқурлиги 5 метрдан ошган чуқурни қолдирганидан кейин, махсус ўқ-дорини қўллаш оқибатларини фақат тасаввур қилса бўлади.

Ўзиюрар миномёт таркибига фугас ва фаол реактив миналар, “Смельчак” нишонни ташқаридан кўрсатиш тизимига эга снаряд (диаметри 2 метр бўлган доирага тўғри уриш эҳтимоли 80-90%). “Тюльпан” учун махсус, оғирлиги 228 кг бўлган 3Ф2 фаол-актив двигателли мина (уриш масофаси 20км) ва унинг асосида 3Б4 термоядроли мина (уриш масофаси 18 км) яратилган. Ундан ташқари, “Смола” ва “Фата” нейтрон снарядлари, “Сайда” снаряди (напалм билан 7850 квадрат метр майдонни ёқиб ташлайди) ва "Нерпа" (фугас элементлари бўлган кассетали мина) снарядлари қизиқиш ўйғотади.

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМеждународный военно-технический форум "Армия-2017". День второй
Рус қуроли: “Тюльпан” - дунёда энг қудратли термоядровий миномёт - Sputnik Ўзбекистон
Международный военно-технический форум "Армия-2017". День второй

“Тюльпан” миномёти жангда синовдан ўтган. Афғонистонда 1985 йилдан бери миномёт Чарикар водийсида ва Панжшир дарасида муваффақиятли қўлланилган - нишонни йўқ қилиш учун атиги иккита снаряд етарли бўлган. Бугунги кунда Россия Қуруқликдаги қўшинлар таркибида 40 дона 2С4 “Тюльпан” миномётлари хизмат қилмоқда ва қарийб 390 донаси сақланмоқда, бу кенг кўламли ҳарбий можаро рўй беришига етарлича захира.

Давлат мудофаа буюртмаси доирасида “Уралтрансмаш” корхонаси (“Уралвагонзавод” НПК таркибий қисми) 2019 йилда барча 240 ммли “Тюльпан” миномётлари модернизациясини якунлади. Замонавий урушда артиллерия ҳануз муҳим рол ўйнашни давом этмоқда ва технологик янгиланиш дунёдаги энг қудратли миномётлардан жанговар фойдаланиш самарадорлигини оширишга имкон берди.

Конструктив хусусиятлари

РФ Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, 2С4 “Тюльпан” миномётининг негиз шассиси - двигатель қуввати 520 от кучига эга модернизацияланган “Круг” зенит-ракета тизимидир. Шосседа максимал тезлик соатига 62 км. Юриш масофаси 500 км. Ўқ-дори комплекти - 40 дона мина, экипаж - 5 киши.

Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин бошқа давлатларни энг янги қурол билан ҳайратда қолдиришга ваъда берди

Машинанинг корпуси зирҳланган бўлиб 7,62 мм калибрли зирҳни урадиган ва парчаланадиган ўқлардан ҳимояланган. Позицияга ўрнашиши учун ускунанинг олд қисмига булдозер пичоғи ўрнатилган. Бошқариш бўлими корпуснинг чап олди қисмида, мотор бўлими эса ўнг томонда жойлашган. Ўрта ва орқа қисмларни жанговар бўлинма эгаллайди, бу ерда ўқ-дорилар 20 донага мўлжалланган барабан типидаги механизациялашган ускуна ва узатиш механизми жойлашган. Орқа қисмида қаттиқ конструкцияли миномёт тўпи ўрнатилган (орқага қайтариш мосламасисиз). Машина шунингдек 7.62мм ПКТ пулемёти билан ҳам жиҳозланган.

Силлиқ деворли найча шаклидаги беш метрли тўп цапфали обоймага қатирилган, бунинг натижасида ўқларни юклаш ҳолатига кўтариш учун “тебранади”, бу эса 130 кг оғирликдаги миналарни ўқлаш қисмидан ўрнатиш учун жуда муҳим хусусиятдир. Конструкциянинг ташқи соддалиги лойиҳалаш, синов ва технологияларни ривожлантиришнинг каттагина йўлини ўз ичига олади. Силлиқ деворли артиллерия Коломна махсус конструкторлик бюроси 240 ммли миномёт устидан ишларни 1944 йилда бошлаган. Кейинчалик, янги қуролни яратиш Урал транспорт машинасозлиги заводида ва Пермдаги машинасозлик заводининг махсус конструкторлик бюросида давом этган. Биринчи намуналарнинг дала синовлари 1971 йилда бўлиб ўтди ва кўп ўтмай 2С4 “Тюльпан” артиллерия тизими хизматга қабул қилинди.

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСамоходный миномёт артиллерии 2С4 "Тюльпан"
Рус қуроли: “Тюльпан” - дунёда энг қудратли термоядровий миномёт - Sputnik Ўзбекистон
Самоходный миномёт артиллерии 2С4 "Тюльпан"

Ҳаммаси бўлиб, 580 дан ортиқ “Тюльпан”ни ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди, 1988 йилда ишлаб чиқариш тўхтатилди. Бу хато бўлган деб ҳисоблайман. Ушбу миномёт кўриниши ҳатто XXI асрда ҳам жуда замонавий ва жанг майдонида алмаштириб бўлмас бўлиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0