16:04 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Аналитика
Ҳавола олиш
336 0 0

АҚШ ўз олдига Европа бозоридан арзонроқ энергия манбалари эга Россияни сиқиб чиқариш мақсадини қўйган, Украина ва Польша эса АҚШнинг Европадаги “ҳимоячилари”дир, дея ҳисоблайди украиналик сиёсатчи Владимир Олейник.

Украина ва Польша Россиянинг “Шимолий оқим-2” лойиҳасини амалга оширилишига тўсқинлик қилиш учун биргаликда чоралар кўрадилар, деб хабар берди Украина ТИВ. Ушбу масала Варшавада Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба ва унинг польшалик ҳамкасби Яцек Чапутович ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди, унда улар энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди.

Кулеба ва Чапутовичнинг фикрига кўра, “Шимолий оқим-2” бутун Европанинг энергия хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Ушбу янгиликни изоҳлар экан, украиналик сиёсатчи Владимир Олейник Польша ва Украина АҚШга мутлақо қарам эканлигини таъкидлади.

“Украина аллақачон Польша орқали Американинг суюлтирилган газининг бир қисмини қабул қилиб бўлди. Энди Украинанинг сотқин ҳукумати нима қиляпти -  Америка гази нархи келажакда украиналикларни ларзага солмаслиги учун, мамлакатда газ нархини кўтармоқда. Барчаси америкаликларнинг манфаатларига хизмат қилиш учун. Польша ва Украина бугунги кунда Американинг Европадаги “ҳимоячилари”дир, - деди Олейник Sputnik радиосининг эфирида.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ўз олдига Европа бозоридан арзонроқ энергия манбалари эга Россияни сиқиб чиқариш мақсадини қўйган.

“Нега Германия “Шимолий оқим-2”ни бунчалар жиддий қўллаб-қувватламоқда? Бу мамлакат Американинг суюлтирилган газини сотиб олишни бошласа, нима бўлишини яхши тушунади. Ҳозирги каби иқтисодиёти йўқ бўлади. Германия барча илғор позицияларини йўқотади”, - деди Олейник.

Шу билан бирга, у ушбу масалада ҳеч қандай сиёсат йўқлигини таъкидлади - фақат иқтисодиёт.

“Иқтисодиёт эса энг юқори сиёсатдир, чунки бу халқ фаровонлигидир", - деди украиналик сиёсатчи.

“Шимолий оқим-2” қурилишини тугатиш учун бор кучни сафарбар қилиш керак. Бу ҳаёт-мамот масаласи, бўлади ёки бўлмайди”, - деди Владимир Олейник.

Асосий мавзулар