15:55 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Аналитика
Ҳавола олиш
450 0 0

Коронавирус тугаса ҳам истеъмолчилар хулқ-атвори аввалги ҳолига қайтмайди, аксарият ишга автомобилда қатнамайди ва узоқ масофаларга самолётларда учмайди - нефт даври тугаши ҳақида янги назария таҳлили.

Россияда ҳаммаси ёмон келажакда ундан ҳам ёмон бўлади дейишни яхши кўрадиган экспертлар кўчасида бугун байрам: Рейтер агентлиги ўзининг ОПЕКдаги ишончли манбаасига таяниб - Альянсда дунёда нефтга бўлган талаб энди умуман қайта тикланмаслиги мумкин ва бу нефт қазиб олувчи мамлакатлар учун оғир оқибатларга олиб келади, деган сценарийни жиддий ўрганилмоқда, деб хабар қилди.

60 йилдан бери нефтдан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш тарафдори бўлган ташкилот раҳбарияти ўзига-ўзи - агар бу йилги нефтга бўлган талаб ҳажмининг кескин қисқариши доимий кўрсатгичга айланса, нефт асри якунига еткаётган бўлса, қандай қилиб  нефт етказиб бериш бошқариувининг самарадорлигини ошириш мумкин, деган саволни берган бўлса ажаб эмас, деб ёзади Рейтер.

Британия ахборот агентлигининг ОПЕКнинг ҳозирги ва собиқ амалдорлари билан алоқалри қанчалик ишончли бўлмасин, ташкилот расмий нуқтаи назари бунчалик пессимистик эмас – улар узоқ муддатли истиқболда нефтга бўлган талаб босқичма-босқич камайишини прогноз қилишмоқда холос.   

Айнан шу сабабли ушбу мақоли соҳага яқин бўлган тузилмалар орасида катта қизиқиш, аниқроғи шов-шувли қизиқишга сабаб бўлди: агар ростдан ҳам ОПЕК ичида “нефт асри тугаётгани” муҳокама қилинаётган бўлса, унда Россия, Канада ва Норвегия каби бюджети нефтга асосланган давлатлар ўз келажак режаларини жиддий қайта кўриб чиқишлари керак бўлади.

Айтиш жоизки, бу ғарбий медиачилар ўзларининг аноним ва юқори мартабаали манбааларига асосланган ҳолда “нефт асри тугаётганини” ёки “яқинда тугашини” биринчи маротаба тантанали эълон қилаётганлари йўқ.  

Коронавирус оқибатида содир бўлган иқтисодий шок, нефтга бўлган талабнинг узоқ муддат давомида камайиши ҳақидаги назарияга ҳеч қандай янгилик киритмади. Охирги вақларда содир бўлган ўзгаришлар назарияни яна бир пунктга тўлдирди деса ҳам бўлди. Олин мавжуд бўлган “глобал иқлим исиши” ва янги “яшил технологиялар”га коронавирус оқбатида иқтисодга етган зарар “ҳеч қачон тикланмаслиги мумкин” деган назария билан тўлдирди холос.

Ушбу назария тарафдорлари фикрига кўра, коронавирус эпохаси тугаганидан кейин ҳам истеъмолчилар хулқ-атвори аввалги ҳолига қайтмайди. Аксарият масофадан туриб ишлашда давом этади, ишга автомобилда қатнамайди ва узоқ масофаларга самолётларда учмайди.   Эпидемия фонида туризм соҳаси мутлақ инқирозга учрайди, шу сабабли ҳам нефтга бўлган талаб олдинги ҳолатига қайтмайди.

Лекин карантин чоралари енгиллаштирилганидан сўнг айрим йўналишлардаги туристик хизматларга пайдо бўлган ажиотажни кўрган киши бундай деб ўйламайди. Дунё иқтисоди 2 ёки 4 йилда қайта тикланса ҳам – бу нефтга бўлган талабнинг табиий ўсишини бироз секинлаштиради холос.

Истеъмолчи хулқ-атвори ўзгаришидан ҳам умид қилишга ҳали эрта. Ходимларнинг масофадан туриб ишлаш тартибига ўтиш тажрибаси Интернет эраси бошланган 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Лекин аксарият ҳолларда ушбу тажрибалар муваффақиятсиз тугади. Масофадан туриб ишлаётган ходимларда интизом ва маҳсулдорлик пасайиши кузатилган. Ундан ташқари офисдан ишлаётган ходимлар бошлиқлар билан мулоқотда бўлиб “ички сиёсатни” яхшироқ тушиниб олишда ва ўз бу уларнинг карьера зинапоясидан муваффақиятлироқ кўтарилишига хизмат қилиши кузатилган. Ушбу омиллар иккала томон учун ҳам масофадан туриб ишлашнинг жозибадорлигини камайтирмоқда.  

Нефтга талабнинг кескин тушиб кетишига жиддий хавф бу – ҳақиқий технологик кашфиётдан сўнг бўлиши мумкин. Масалан электромобиллар, электр юк автомобиллари ва денгизда контейнер ташувчи электр кемаларнинг рақобатбардошлиги ошса. Лекин бундай хавф ҳар доим бўлган.

Европа Иттифоқидаги “иқлимни сақлаб қолиш” учун нефтдан мажбурий воз кечиш сиёсатига келсак, Эммануэль Макрон ва “сариқ нимчалар” норозилик намойишлари – углеводородсиз иқтисод қуришга бўлган ҳаракат жуда хавфлибўлиши мумкинлигини кўрсатди. Биринчи навбатда бундай сиёсат ана “яшил орзулар” билан яшаётган сиёсатчиларнинг ўзи учун хавфли.      

Ажабланарлиси шундаки, бирор бир соҳанинг келажаги ноаниқ ва мавҳум бўлиб турган вақтда ушбу соҳага сармоя киритиш – жуда самарали натижа бериши мумкин. Бир икки йилдан сўнг дунёда нефт бозори қулаши ҳақидаги миш-мишлар кулгули бўлиб туюлиши мумкин ва ўшанда нефтга бўлган талаб эмас таклиф билан маммолар туғилиши мумкин.  

Масалан, американинг энг эски сленц нефт компанияларидан бири Parsley Energyнинг раҳбари Мэтт Гэллэхер Financial Timesга берган интервьюсида, АҚШда нефт қазиб олиш чўққиси аллақачон ўтиб бўлинганини ва кунига 13,1 миллиона баррелей қазиб олиш кўрсатгичига келажакда ва унинг умри давомида ҳеч қачон эришиб бўлмаслигини хабар қилган эди.

Ундан ташқари: АҚШдаги улкан сланец заҳиралари ҳақидаги маълумотлар ҳам фейк бўлиб чиқди. Бу “Кремль пропаганда”сининг баҳоси эмас, балким Американинг Bloomberg агентлиги маълумоти.

Собиқ ва амалдаги муҳандис-геологлар билан бўлиб ўтган интервьюда улар аноним равишда сланец компаниялари раҳбарлари хом-ашё заҳираларини бўрттириб кўрсатишни талаб қилишганини айтиб беришган. Ушбу ишни амалга оширган муҳандислар юқори лавозимларга тайинланган, қарши бўлганлар эса – ишдан бўшатилган, - дейилган Bloomberg хабарида.

Охирги бир неча йил давомида анъанавий нефт қазиб олиш соҳасига доимий равишда сармоялар етишмаслиги кузатилди. Ана шуни ҳисобга олганда, пандемиядан сўнг нефтга бўлган талаб қайта тикланиши, лекин талабни қондириш учун етарли миқдорда нефт бўлмаслиги мумкин. Бошида айтилганидан кўра айнан мана шундай сценарий амалга ошиши эҳтимоли анча юқори. Бундай вазиятда ОПЕК+ альянси олдида биринчи навбатда қазиб олишни тўғри бошқариш вазифаси туради. Ўшанда нефт нархи ҳам анча юқори бўлади.

Асосий мавзулар