02:26 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Аналитика
Ҳавола олиш
185 0 0

Миллий энергетик хавфсизлик фонди бош директори Константин Симонов Марказий Осиё минтақаси ва Тожикистоннинг гидроэнергетика соҳасидаги муаммоларига шарҳ берди

Тожикистон Ўзбекистон ва афғонистонга электр энергиясини узатишни тўхтатмоқда. Мамлакатнинг ичида ҳам электр энергиясини узатишда чекловлар киритилмоқда. Қарор Нурек сув омборидаги сув сатҳининг мисли кўрилмаган даражада пасайиб кетиши билан боғлиқ.

 

Миллий энергетик хавфсизлик фонди бош директори Константин Симоновнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё минтақасининг энергетика соҳаси ва бошқа сегментларидаги асосий муаммо шундаки, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақиллик тоифасида фикрлашади, гарчи уларнинг суверенитетини ҳеч ким шубҳа остига қўймасада.

"Биринчидан, давлатлар кўпинча вазиятга комплексда қарашни, яъни кооперация ёки бошқа нарса учун қандай имкониятлар борлигини билишни хоҳлашмайди. Иккинчидан, қўшнилар билан мулоқотда иқтисодий ёки энергетик кузирга эга бўлиш учун улар ҳар доим аллақандай далилларни топишга ҳаракат қиладилар: яъни "менда шундай нарса борки, сиз буни инкор эта олмайсиз" мазмунида", - дея тушунтиради Sputnik Тожикистон билан суҳбатда эксперт.

Симонов сув захиралари тақсимотини Марказий Осиё мамлакатлари учун кўплаб можароларни келтириб чиқарувчи оғриқли муаммо деб атади. Унинг сўзларига кўра, сув мавзуси энергетика билан чамбарчас боғлиқ, сабаби шу туфайли табиий катаклизмалар рўй беради.

"Қурғоқчилик - ушбу регионда кўп учраб турадиган ҳолатдир. Ҳозир ушбу ҳолатни Тожикистонда кузатмоқдамиз: сув ресурслари кетди, табиийки, гидроэнергияни ишлаб-чиқариш имконияти тушиб кетди. Тожикистоннинг ўзи ҳам, қўшни давлатлар ҳам азият чекмоқда. Аммо бу ҳолат кутилмаган эмас. Нега деганда, ушбу регион иқлими ёзги қурғоқчилик даврларини кўзда тутади, бу борада ҳеч қандай механизм мавжуд эмас, шу боис, мунтазам равишда бу каби мураккаб ҳолатлар юз бериб туради", - дея изоҳ берди Симонов.

Гидроэнергетик тизим объектив тарзда давлатларни боғлаб туради, дея қайд этди эксперт.

"Менимча, бу вазиятдан ҳаракат чизиғини тубдан ўзгартириб ва ​​қандайдир кооперациявий моделларни яратиш кераклигини англаган ҳолда чиқиш мумкин", - дея хулоса қилди эксперт.

Асосий мавзулар