01:44 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Аналитика
Ҳавола олиш
1378 0 0

Goldman Sachs баҳорда ўз мижозларига ёпиқ маслаҳатларда доллардан воз кечиб олтин ва биткоин сотиб олишни маслаҳат берган эди. Энди бўлса банк ушбу маълумотни кенг аудиторияга тарқатмоқда.

Ўзининг кучли сиёсий таъсири билан танилган, дунёнинг кўплаб мамлакатларига собиқ ходимларидан юқори лавозимли амалдорлар “етказиб берган”, Американинг энг йирик банкларидан бири, яқинда ваҳимали баёнот билан чиқди: доллар дунёнинг бош валютаси сифатида куни битиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан. 

Goldman Sachs — бир триллион доллар активлар соҳиби, Уолл-стрит ва молиявий доираларда катта ҳурматга эга. 2008 йилги иқтисодий кризисдан сўнг Мэтт Тайбби исмли журналистдан ушбу банкка ўзига хос "Кальмар-вампир" (Vampire squid) – деган корпоратив  лақабини қўйган эди.

“Goldman Sachs ҳақида сиз биринчи навбатда билишингиз керак бўлган нарса бу – унинг ҳамма жойда борлигида. Дунёдаги энг кучли инвестицион банк – бу одам қиёфасидаги улкан кальмар-вампир бўлиб, у ўзининг қонли гирдобига пул ҳиди келиб турган барча нарсани сўриб олмоқда”, - деб ёзган эди Тайбби The Rolling Stone нашрида 2010 йилда.

Шундан сўнг ушбу лақаб нуфузли молия ташкилотига гўёки ёпишиб қолгандек. Сармоя гигантининг кўплаб собиқ ходимлари АҚШ Молия вазирлигида юқори лавозимларда ишлашини ҳисобга олганда, унинг аксарият башоратларига жиддий қулоқ тутишга тўғри келади.

Лекин Банк томонидан долларнинг дунё валютаси сифатида танқид қилиниши, бу АҚШда жойлашган молиявий тузилмалар учун янгиликдир. Чунки одатда АҚШда “пропискадан ўтган” молиячилар қандай таҳлил ўтказишмасин унинг натижаси долларнинг “мустаҳкам барқарорлигини” кўрсатган.

Қандайдир маънода  Goldman Sachs – бу бугунги саноатдан узоқлашиб молиявий манипуляцияларга берилган Американинг тимсолидир. Бир вақтлдар АҚШнинг тимсоли General Motors эди. Ўшанда президент Вилсон “General Motors учун нимаки яхши бўлса, бу – Америка учун ҳам яхшидир”, - деганди.

Ҳозир эса АҚШ бу ишлаб чиқриш бирлашмаси эмас, балким - инвестицион банкдир. У баъзан ўз байроғини жинсий озчиликнинг ранг-баранг тусига бўяйди, баъзан ўта ахлоқсиз ҳаракатларга йўл қўяди, лекин ҳали ҳам дунёда унинг таъсири кучли. Ҳозир у банк ўз валютасининг келажаги ҳақида жиддий қайғурмоқда, чунки доллар тақдири - Америка тақдири эканини яхши тушунади.

Яна бир америкалик молия ахборот агентлиги Bloomberg, душанба куни Goldman Sachs хавотирларига қўшилган ҳолда, АҚШдаги инфляция кучайишидан хавотирда эканини ва доллар дунё валютаси мақомини йўқотиши мумкинлигини айтиб чиқди.

АҚШнинг пандемия билан барбод бўлган иқтисодини қўллаб-қувватлаш учун Конгресс навбатдаги молиявий  чораларни киритиб, Федерал Резерв тизими ўз балансини сўнгги йил ичида 2,8 триллион долларга оширган вақтда Goldman стратеглари АҚШнинг ушбу сиёсати доллар қулашини ва дунё валюта бозорларидаги етакчи ўрнини йўқотиб қўйиши мумкинлиги хавфи борлигини эълон қилишди.

Лекин бир нарсага - шундай қалтис вазиятда ҳам Goldman Sachs  ўз мижозларига тўғри йўл кўрсатаётганига қойил қолиш керак. Банк баҳордаёқ, Федерал резерв ҳали мошинкасини ишга туширмаган вақтда, ўз мижозлари билан ёпиқ маслаҳатлар ўтказиб, уларга доллардан воз кечиб уни олтин ва биткоинга алмаштиришни маслаҳат берган эди. Энди эса банк ушбу  муаммони максимал кенг аудиторияга олиб чиқди. Унинг баёнотини сўнг дунёнинг барча ОАВлари трансляция қилди.

Лекин иккинчи томондан ҳозирча аксарият молиявий доираларда ушбу нуқтаи назарга амал қилаётганлар сони барибир камчилликни ташкил қилмоқда, Goldman ҳам – долларнинг қулаши 100% аниқ содир бўлади дегани йўқ.

Масалан “АҚШ доллари ҳозир резерв валюта мақомини йўқотишга бир баҳя ҳам яқин келгани йўқ, унинг дунё бозорларидаги чуқур жойлашган ўрни ва глобал транзакциялар бунга йўл қўймайди, деб ҳисоблайди Британиянинг Barclays банки Шимолий ва Жанубий Америкада валюта савдоси бўлими раҳбари Майкл Крупкин.

Муаммо шундаки, доллар қулашига Амеркианинг молия ҳамжамиятининг аксарият қисми ишонганда – аллақачон кеч бўлади. Унда доллар устувор бўлган дунё молия тизими қулаган ёки қайтмас нуқтадан ўтган бўлади.

Доллар тизими бу сафар ҳам инқирозни енгиб ўтишига яна бир далил – бу 2008 – 2009 йиллардаги кризис вақтида Федерал резерв тўхтовсиз печат мошинкани ишлатса-да – доллар тизими омон қолган эди. Лекин бу сафарги чоп этилаётган долларлар ҳажми ўтган сафаргисидан беқиёс кўпдир. Иккинчидан, ўша йилларда АҚШ бир қутбли дунёнинг сўзсиз етакчиси бўлган.

Ҳозир бўлса вазият бутунлай бошқача тус олган: америка шаҳарларида нотинчлик, фуқаро уруши бошланиш хавфи пайдо бўлмоқда. Иккала партия ҳам сайлов натижаларини тан олмасликни режалаштирмоқда. Бир қутбли дунё эса йўқ бўлган. Ҳозир дунёнинг асосий ҳодисаси бу – АҚШ ва Хитой орасида бошланган совуқ уруш 2.0 келажакда қандай кўринишга эга бўлишидадир.

Ахборот билан яхши таъминланган ва доно "Калмар-вампир" бекорга бонг ураётгани йўқ. У бюджетини тартибга келтирилишини ва АҚШга сўнгги 50 йил ичида улкан устуворлик берган доллар тизимини ҳимоя қилишни истайди. Обрўли банкнинг ушбу огоҳлантириши керакли кишиларга албатта етиб боради, лекин бугунги шароитда америка сиёсатчилари долларни дунё валютаси сифатида сақлаб қолиш учун талаб қилинадиган оммабоп бўлмаган чораларни қабул қилиши даргумон.

 

Асосий мавзулар