15:43 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Аналитика
Ҳавола олиш
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (52)
204 0 0

Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко регион атрофидаги фантазиялар ва реаллик ҳақида гапирди

Охирги ой давомида АҚШ Афғонистоннинг тўртта провинциясида "Толибон" радикал уюшмаси позициялари бўйлаб зарба берди. Уюшма аъзолари, Вашингтон февраль ойи охирида толиблар билан имзолаган ва 20 йилдан буён давом этиб келаётган қуролланган можарога чек қўйиши лозим бўлган тинчлик битимини бузганини ишонч билан таъкидлашмоқда.

Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко фикрича, АҚШ умуман олганда - америка ҳарбийларининг толибларга қарши ва аксинча жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслиги билан - шартнома бўйича энг муҳим мажбуриятлардан бирини бузди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва НАТО мамлакатларининг бошқа муҳим мажбурияти - бу Афғонистондан 14 ой давомида ўз қўшинларини чиқариб кетилиши эди.

Серенко фикрича, ушбу, бир қарашда олдиндан келишилган график ҳозирда "муаллақ" турибди ва бу ҳолат америка линияси боши берк кўчага кириб қолганини англатади.

"Ушбу битим борасида аллақандай оптимизмни сақлаб қолиш учун том маънода фантазёр бўлиш керак. Реалист бўлиб, "Толибон" ҳеч қачон урушни тўхтатмасли, ҳеч қандай қўшинни чиқариш билан уюшмани тинчлантириб бўлмаслиги ҳақида ўз-ўзингизга ҳисоб бермоғингиз лозим. Шундай экан, қўшинларни чиқаришни вақтинча тўхтатишга тўғри келар эҳтимол, толиблар яна америка қўшинлари ва НАТО кучларига ҳужум қилишлари мумкинлигини билган ҳолда", — деди сиёсатшунос Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

Экспертнинг таъкидлашича, бу сингари сценарий ҳеч қандай наф келтирмайди, биринчи навбатда, толибларнинг ўзига фойда бермайди, сабаби, бу ҳолатда ўз тарафдорларига нега АҚШ билан битим барбод бўлгани хусусида тушунтириш беришга тўғри келади.

Эришилган тинчлик битимининг барбод бўлиши "Толибон" етакчилари шаънига берилган зарбадир, дейди Серенко.

Ушбу ҳолатдан манфаат кўрадиган ягона куч - бу афғон ҳукумати бўлиб, у аввал ҳам бир неча маротаба худди шундай сценарий рўй бериши ҳақида огоҳлантирган.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (52)

Асосий мавзулар