10:57 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Аналитика
Ҳавола олиш
244 0 0

"Россия офицерлари" Умумроссия ташкилоти президиуми аъзоси, захирадаги полковник Андрей Головатюк республикада қурол айланишига қўшимча чекловлар киритилишини қўллаб-қувватлади ва ўз позициясини изоҳлаб берди.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси “Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорни қабул қилди. Унга мувофиқ мамлакатда хизмат ва фуқаролар қуролларини, шунингдек, ўқ-дорилар ва шунга ўхшаш нарсаларни сертификатлаштириш бошланади. Ундан ташқари, уларнинг давлат кадастрида мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилади. Қурол кадастрига тиғли совуқ қурол ва улоқтириш қуроли тўғрисидаги, ягона нусхалари Ўзбекистонга олиб кириладиган ёки мамлакатдан олиб чиқиладиган қурол ҳақидаги маълумотлар киритилмайди.

Ушбу янгиликни изоҳлар экан, "Россия офицерлари" Умумроссия ташкилоти Президиуми аъзоси, захирадаги полковник Андрей Головатюк қўшимча чекловларнинг киритилиши тўғри йўлдаги яна бир қадам эканлигини таъкидлади.

"Амалиёт шуни кўрсатадики, расмий рўйхатдан ўтган қуролдан фойдаланган ҳолда жиноятлар деярли рўй бермайди. Асосан ёки рўйхатга олинмаган ёки мисол учун, ички ишлар идоралари, ҳарбий қисмлардан ўғирланган қуроллар, ёки чет элдан кетирилган қуроллар ишлатилади", - деди Головатюк.

Шунингдек, у Ўзбекистонга Россиянинг ушбу соҳадаги тажрибасини ўрганишни маслаҳат берди, чунки қуролларни легаллаштириш жуда нозик ва мураккаб масала.

Тўлиқ шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тингланг.

Полковник Головатюк о пользе сертификации оружия в Узбекистане

 

Асосий мавзулар