05:34 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Аналитика
Ҳавола олиш
3601 0 0

Хитой билан Совуқ Уруш муқаррарлиги сир эмаслиги аён бўлган бир вақтда Ғарб экспертлари Пекин устидан  ғалаба қозонишнинг аллақандай сеҳрли усулини излашга тушдилар

Санкциялар, иқтисодий алоқаларнинг чекланиши, ўзаро жосуслик ва, эҳтимол, тўқнашувларнинг зўравонлик шаклларини ўз ичига олиши тахмин қилинаётган Хитой билан совуқ уруш муқаррарлигини англаш фонида, Ғарб экспертлар ҳамжамияти Пекин устидан ғалаба қозонишнинг аллақандай сеҳрли усулини излай бошлади. Вашингтон, Лондон ва Брюсселда муҳокама қилинаётган "Хитой аждарини бўғиш" бўйича вариантларнинг деярли барчаси колектив уриниш билан Хитойни яккалаш, зарарсизлантириш ва парчалаш учун Хитойга қарши кенг кўламли аксил-коалиция тузишни кўзда тутади. Бир вақтлар СССРга қарши муваффақиятли курашда ҳам худди шу схемадан фойдаланилган.

Аммо, агар баъзи бир йўналтирувчи принциплар даражасида хилма-хиллик кузатилмаётган бўлса, бу принципларни аниқ амалга ошириш даражасида жиддий муаммо юзага келмоқда, унинг ечими атрофида президентлар, бош вазирлар, дипломатлар ва таҳлилчилар найзалари синмоқда.

Гап шундаки, Европанинг баъзи пойтахтлари ҳам, АҚШ "таҳлилий марказлари"да ҳам Европа Иттифоқининг аксарият мамлакатлари (бу масалада айниқса Германия, Франция ва Италия ажралиб турмоқда), шунингдек, айрим Осиё мамлакатлари ХХРга қарши янги совуқ урушида негадир АҚШнинг оддий аскари сифатида қатнашиш истагида ёнмаётгандек таассурот шаклланмоқда. Устига-устак, улар ушбу урушда АҚШ ғалабаси учун пул тўлашни хоҳламаяпти (бу Германия ва Франциянинг Америка "ҳарбий ҳимояси" учун ЯИМнинг икки фоизи миқдорида тўлов тўлашни истамаслиги билан боғлиқ доимий можароларда ўз аксини топади), улар ҳатто тўлиқ таъқиққа ҳам дарҳол рози бўлишга тайёр эмас, масалан, Европа Иттифоқи хитойнинг Huawei компаниясига 5G тармоқлари ускуналарини етказиб беришдан воз кечмоқчи эмас, бу айниқса Вашингтон ва Лондондаги "аксил-Хитой қирғийлар"ни ғазаблантирмоқда. Европанинг деярли ўз армиясини ташкил этганлиги ҳамда Макроннинг мустақил (яъни "хитойпараст" ёки "америкапараст" бўлмаган) ташқи сиёсатни олиб бориш истаги ҳақидаги баёнотлари фонида кенг аксил-Хитой альянсини ташкил қилиш жуда мураккаб ва жуда қиммат бўлади деган шубҳалар тобора кучаймоқда, шу билан бирга ушбу муаммонинг ечимини излаш ҳам тобора кучаймоқда.

Нуфузли Council on Foreign Relations (Халқаро муносабатлар бўйича кенгаш - таҳр.) таҳлилий маркази раҳбарлигида нашр этиладиган нуфузли Foreign Affairs журнали ушбу муаммога иккита ёндашувни таҳлил қилмоқда, улардан бирини шартли равишда "Дональд Трамп ёндашуви", иккинчиси эса "Борис Жонсон ёндашуви" деб аташ мумкин. Council on Foreign Relationsнинг Америка элитаси ва Европадаги америкапараст элитанинг онгига улкан таъсирини ҳисобга олган ҳолда (ушбу "мия маркази"нинг ўзи бир нечта машҳур фитна назариялари қаҳрамони бўлиб, уларда у деярли "АҚШнинг соядаги ҳукумати" ҳисобланади), марказида Америка бўлган дунё тартиботи инқирозини ҳал қилишга ва "Хитой муаммоси"га қарши муваффақиятли курашиш учун таклиф қилинаётган усулларга эътибор қаратиш лозим, чунончи, улар Россия билан бевосита боғлиқ бўлганлиги сабабли ҳам.

Foreign Affairsдаги сўнгги мақола "Демократиялар кенгаши кўпқирраликни (Халқаро муносабатларда - таҳр.) қутқариши мумкин" сарлавҳаси остида нашр этилганига қарамай, таклиф қилинаётган методлар Вашингтоннинг (ҳеч бўлмаганда Ғарбий) дунёдаги устунлигини амалда сақлаб қолишга қаратилган, фарқи эса Америка гегемонлигини сақлаб қолишнинг муайян усулларидадир.

Американинг нуфузли нашри муаллифлари муҳокамаларни мавжуд дунё тартиб-қоидаси абгор бир ҳолатга келиб қолганини далил сифатида келтириб, айни вақтда асосий хавф коронавирус эмас, балки Хитой ва Россия эканлигини таъкидлаганлар.

"Аммо коронавирус пандемиясидан олдин ҳам, Иккинчи Жаҳон урушидан кейин АҚШ шакллантиришга ёрдам берган кўпқиррали тизим дунёдаги энг муҳим муаммоларни ҳал қила олмаяпти. COVID-19 қирол - яланғоч эканлигини кўрсатди, аммо аслида қирол бир мунча вақтдан бери ночор кийимда эди.

Жаҳон иқтисодиёти оғирлик маркази Ҳинд-Тинч океани минтақаси томонга қараб силжигани сабабли, глобал амбицияларга эга тузилмаларга ушбу регионда муҳим вакилликка эга бўлмай туриб ишончли етакчиликка эга бўлиш имкони қолмади. Аммо 1973 йилдаги нефт инқирозидан кейин пайдо бўлган G7нинг ҳали ҳам Евро-Атлантика минтақасидан узоқда бўлган бир аъзоси бор – бу Япония. 1997 йилги Осиё молиявий инқирозидан кейин шаклланган ва 2008 йилдаги глобал молиявий инқироз даврида ўз аҳамиятини кўрсатган G20 эса сиёсий нуқтаи назардан ва халқаро муаммоларни ишончли ҳал қилиш қобилияти нуқтаи назаридан бир-бирига мос келмаслиги маълум бўлди. Шу вақтнинг ўзида, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Хитой ва Россияда агрессив авторитаризм қайта бўй кўрсатишидан майиб бўлди".

Бу жуда жасоратли ташхис бўлиб, уни: "Ҳаммаси бой берилди ва ҳеч нарса иш бермаяпти!" мазмунидаги тезисга келтириш мумкин.

Табиийки, иккита ечим таклиф этилмоқда, бири Трампдан, иккинчиси Джонсондан.

"Жонсон янги тузилма ғоясини илгари сурган биринчи инсон бўлди. Май ойида у G7 мамлакатлари плюс Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореядан ташкил топган ўнта етакчи демократиялар альянсини тузишни ҳамда унга D10 деб ном беришни таклиф қилди. Бундан мақсад телекоммуникациялар соҳасидаги сиёсатни мувофиқлаштириш ва хитойнинг ҳамма жойда хавфсизлик муаммоларини юзага келтираётган 5G технологиясига эга бўлган етакчи Huawei бозорига муқобил бозорни ишлаб чиқиш эди.  Бундан кўп ўтмай, июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган Трамп G7 йиғилишини бекор қилиб, унинг ўрнига кузда G11 форматидаги саммитни таклиф этди. Жонсон таклифини ортда қолдирган Трампнинг янги гуруҳи D10 даги давлатлар билан бирга Россияни ҳам ўз ичига олади.

Foreign Affairs экспертлари Россияни ушбу клубга қўшишни тавсия этмайдилар ва "D10 вариантини", яъни Джонсон схемасини афзал кўришмоқда, лекин бу энг муҳими эмас. Ушбу тавсия мотивацияси катта қизиқиш уйғотади ва унинг мазмуни шундаки, Россияни қандайдир йўл билан Хитойга қарши курашда иштирок этишга кўндиришга муваффақ бўлинган тақдирда ҳам, Трамп режаси барибир жуда ёмон кўринишга эга ва Хитойга қарши кун тартибига эга бўлгани узоқ муддатли истиқболда истиқболсиздир, шу билан бирга Жонсоннинг режасидан эса, маълум бир ижобий кун тартибини, яъни "Хитойга қарши иттифоқ" эмас, балки "барча яхши нарсалар учун иттифоқ"ни яратишга имкон берадиган маълум бирлаштирувчи ғояни олиш мумкин.

Ижобий кун тартиби дейилганда, албатта, - "Демократия", "Озодлик" ва "Инсон ҳуқуқлари" сингари қуруқ шиорлар назарда тутилади. Бу ерда жуда кулгили томони бундай ижобий кун тартибининг Вашингтондаги амалдаги ташқи сиёсатга қарши қўйилганидир: "Қўшма Штатларнинг Хитой бошчилигидаги Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, "Битта камар – битта йўл" ташаббуси ва Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган "Шимолий оқим-2" газ қувурига қарши чиқиши мумкин, аммо у муқобил вариант таклиф этмаса, бошқа давлатларни шундай қилишга ишонтириши қийин бўлади. Вашингтон ҳеч нарсани ишлатмай туриб нимадир устидан ғалаба қозона олмайди".

Бундай ёндашувнинг муаммоси шундаки, "АҚШда ишлаб чиқарилган" ёрлиғи ёпиштирилган "Демократия" ва "Озодлик", Германия учун Россия газининг ёки Италия учун - Хитой сармоялари ўрнини босолмайди. Бунда Америка пуллари иш бериши мумкин эди, аммо Вашингтонга бу сингари муносабатлар керак эмас ва шу билан бирга келажакдаги президентнинг фамилияси қандай бўлишидан қатъий назар: Байденга ҳам, Трампга ҳам мустамлакалар керак, аммо Европа Иттифоқини  - D10 ёки G11 форматида бўлишидан қатъий назар - бундай мақомга қайтаришнинг энди иложи йўқ. Россия ҳақида эса асти гапирмаса ҳам бўлади.

Асосий мавзулар