11:25 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Аналитика
Ҳавола олиш
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (58)
102320

Афғонистон учун янги тинчликка эришиш осон кечмаяпти. Америкаликларсиз, жанглар ва террорчилик актлари билан рўй бермоқда бу. Бу тинчлик янги қуролли можаролар манбаига айланиш ва минтақадаги қўшниларнинг тинч ҳаётига раҳна солиш билан таҳдид қилмоқда

Афғонистондаги реал ҳолат тинчлик битими ҳақидаги декларацияларга мос эмас. АҚШ билан ушбу битимни имзолаганидан кейинги беш ой вақт давомида "Толибон"* Қобул билан ўт очишни тўхтатиш борасида келишувларга эриша олмади. Жангарилар янги аҳоли пунктларини ўз назоратига олишга уринмоқда, қатор провинциялардаги армия ва полиция блокпостларига, ҳарбий база ва полиция бўлинмаларига тез-тез ҳужум уюштирмоқда. Август ойи бошида 37 нафар ҳарбий хизматчи ва полициячилар, 61 жангари ва 43 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлишди.

Шимолий Боғлан провинциясида 5 август куни йўлга яқин жойдаги мина портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бир кун ўтгач, Боғлан-Саманган шоссесида толиблар иккита бензовозни ёқиб юборди, еттитасини эгаллаб олди ва ичидаги ёқилғисини Пули-Хумрида литрини 20 афғонийдан пуллади. Бу "бизнесга" ҳатто бир вақтнинг ўзида афғон хавфсизлик кучларига қарши олиб борилаётган ва фақатгина Қандаҳор ҳамда Ғазнида муваффақиятга эришилган жанглар ҳам ҳалал бера олмади.

"ИД" жангарилари ҳам "иккинчи нафас" очилганини ҳис қилдилар – Жалолободдаги қамоқхонага уюштирилган ҳужум оқибатида (шарқий Нангархар провинцияси) 2 август куни 29 киши ҳалок бўлди (10 террорчи шулар жумласидан) 800 нафар маҳбуслар - ИД аъзолари, толиблар ва оддий жиноятчилар қочиб кетди.

Тинчлик сари қўйилаётган қадамлар жуда кичик. Афғонистондаги ҳибсга олинган ва асирдаги куч тизимлари вакиллари ўртасида кечган мураккаб ва турлича шарҳ бериш мумкин бўлган ўзаро алмашув деярли якунланди. Озод этилган хавфсизлик кучлари вакилларининг умумий сони 1005 кишига етди, қамоқхоналардан 4750дан зиёд толиблар қўйиб юборилди. Озодликка чиқарилган жангарилар жанговар ҳаракатларга қайтмаслик ҳақида мажбуриятга имзо чеккан эди, аммо аксарияти берган ваъдасини бузди ва яна қўлига қурол олди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани толиблар рўйхатидаги 400 та энг ашаддий террорчиларни қамоқлардан озод этишдан бош тортди ва бу муаммони халқ билан муҳокама қилишни таклиф қилди. Аммо "Толибон" ҳаракати 5 август куни ҳукуматнинг Лойя Жирги (халқ вакиллари йиғини)ни ўтказиш қарорига қарши чиқди. Гўёки бу йиғин ҳуқуқий мақомга эга эмас ва "оккупация тугаганидан сўнг" афғон халқини тақдим этолмайди. Шу тариқа, толиблар ўзини мамлакат конституцияси ва жиноят кодексидан устун қўйиб, сўнгги инстанциядаги ҳақиқатга даъво қилмоқдалар, Кобулдаги "коллаборацион" ҳукуматнинг ноқонунийлигини таъкидламоқдалар. АҚШ эса буларнинг барчасига "қўлни ювиб, қўлтиққа артган".

Қайноқ шимол

Афғонистон шимоли нотинч. Тожикистон ва Ўзбекистонга туташ шимолий провинция бўлган Балх июл ойи охирида ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида жанговар ҳаракатларнинг авж олиши сабабли энг хавфли ҳудудга айланди. Афғонлараро ноаниқ ички жараёнлар фонида Душанбе афғон-тожик чегарасидаги вазият кескин тус олганини қайд этмоқда. Бу ерга ўнлаб, шу жумладан, тожикистонлик жангарилар тўпланмоқда.

Президент Эмомали Рахмон ҳатто Тоғли-Бадахшон автоном вилоятидаги чегара ҳудудини мустаҳкамлаш топшириғини берди. Тожикистон шерик-давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тожик-афғон чегарасидаги хавфсизлик масалаларини мунтазам муҳокама қилади.

Воқеалар мантиғи шундан иборатки, борди-ю ғалаба толиблар томонида бўладиган бўлса - АҚШ билан келишув шартларига биноан - қўшни Марказий Осиё давлатларидан бўлган жангарилар Афғонистондан чиқариб юборилиши мумкин. Тайёргарликдан ўтган юзлаб жангариларнинг Тожикистон ва Ўзбекистонга қайтиши вазиятни радикаллаштириши ва издан чиқариши мумкин. Бу сингари сценарийларни фақатгина ҳамкорликдаги уринишлар билан, ОДКБ (КХШТ) ва Россияни жалб этган ҳолда тўхтатиш мумкин бўлади. Хўш, кейин-чи?

"Толибон" даставвал халқ иродаси маҳсули эмаслиги, балки Покистоннинг очиқ конфигурация лойиҳаси эканлигини ва у Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатлар ҳудудларига "Марказий Осиё баҳори" ни трансляция қилиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир. "Толибон" ташқи ўйинчилар учун уруш ва қирғин учун қулай воситадир. "Толибон" жангарилари - ташқи ўйинчилари учун қулай уруш ва бузиш воситасидир. Таркиби ва қарашлари жиҳатдан ушбу ранг-баранг террористик уюшманинг халқаро маънода қонунийлаштирилиши ўта хавфли.

Ҳатто "Толибон"нинг Қўшма Штатлар томонидан маъқулланган иккинчи бор ҳокимиятга келиши ҳам афғон халқи ва қўшни давлатлар учун - диний экстремизмдан тортиб, наркотрафик ва қуролланган терроризмгача бўлган маънода (бу уюшма асосидир) доимий таҳдид манбаи бўлиб қолади.

32 миллион аҳоли учун Афғонистоннинг "толибонлаштирилиши": дунёвий илм ва маданият, телевидение ва кинотеатрларнинг таъқиқланиши, аксарият мактаблар ва университетларнинг ёпилиши, конституциянинг шариат судларига алмаштирилиши, аёлларнинг ижтимоий ҳаётдан чегараланиши, ўрта асрларга хос бўлган оммавий қатл ва йўл қўйилган кичик бир тартибсизлик учун қўл-оёқлар ампутациясининг кенг жорий этилиши демакдир (1996 йилда толиблар ҳокимиятни қўлга олганида худди шундай бўлган).

Ёвузлик маскани

Умуман олганда, "Толибан" ўз ғалабасида шубҳаланган эмас, ва қонуний афғон ҳукуматини "тозалаб ташлашга" тайёр. Толиблар етакчиси Мавлави Хибатулла Охундзода ўтган ҳафтада: "Бизнинг жиҳодимиз босқинчиликни тугатиш ва Афғонистонда соф исломий ҳукуматни яратиш учун бўлган ва шундай бўлиб қолади", дея қайт этди. Шу боис, АҚШ ва халқаро ҳамжамият "муаммолар яратишда давом этишни бас қилишлари" шарт.

Ўта дағал баёнот бу. Аммо агар муаммоларга назар соладиган бўлсак, бугунги кунда толиблар ҳукмронлиги остида 15 миллионга яқин киши яшаб келмоқда, бу Афғонистон аҳолисининг деярли тенг ярмига тенг. Бу одамлар эрталаб уйларини тарк этаётганларида, тирик қайтиш-қайтмасликларини билмайдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) маълумотларига кўра, 2017 йилда Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш 87 %га ошди ва тўққиз минг тоннани ташкил қилди, Америка ҳарбий кучлари мавжуд бўлган даврда эса гиёҳванд хом-ашё ишлаб чиқариши 40 баравар ортди, афғон опиуми контрабандасининг йиллик ҳажми 3 миллиард долларга баҳоланади.

 

Буларнинг барчасига қарамай, "Толибон" мафкураси, режаси ва дастурларини баҳам кўрмасдан туриб, қандай қилиб толиблар билан тинчликка эришиш мумкин? Аввалроқ, Sputnik агентлигига берган интервьюсида, Афғонистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Алам Исидёр: "Афғон халқи учун Афғонистонда толиблар - бу террорчи уюшма эканлигини тушуниш жуда муҳим. Ва биз учун толибларнинг исталган давлат томонидан қўллаб-қувватланиши номаъқбулдир... Биз учун "Толибон" ва "Ислом давлати" террористик уюшмалари ўртасида қандайдир муҳим фарқ йўқ. 

Нуфузли афғон сиёсатдори ва мужоҳидлар ҳаракати фахрийси Изидёр шунингдек, "Толибон"ни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаш нотинчлик Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга кўчиши учун замин яратишини таъкидлади.

Ақл-идрок билан берилган баҳо бу. Афғонистонда ҳеч нарса ўзгарган эмас. Америка ўзининг террорчилар билан кечган узоқ йиллик жанговар ҳаракатлари режасини Пентагон бўлинмаларининг тезкор ва хавфсиз эвакуациясига (дунёни сув босса - ўрдакка не ғам қабилида) трансформация қилди, холос. Яқинда АҚШ Афғонистоннинг Гилменд, Урузғон, Пактика ва Лагман провинцияларида яна бешта ҳарбий базасини ёпди. Афғонистондаги америка қўшинлари сони тез фурсатда 4 минг кишигача қисқаради ва 2021 йилнинг май ойида бирорта аскар қолмайди. Энди президент Доналд Трамп администрацияси, Давлат котиби Майкл Помпеонинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазиятни нормаллаштириш учун Кремл кўмагига муҳтож. Бироқ, истиқболда нормаллашув юз бериши даргумон.

Россия Афғонистоннинг терроризм ва наркотиклардан ҳоли бўлган тинч, барқарор, мустақил ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлат сифатида шаклланишига кўмаклашиш сиёсатини изчиллик билан олиб бормоқда. Толиблар ҳаракатларига нисбатан танқидий қарашларнинг йўқлиги РФ ва КХШТга аъзо бошқа мамлакатларнинг афғон йўналишидаги ҳаракатлари учун тўсиқ  бўлмоқда. Ҳатто Афғонистон ТИВ раҳбари Ҳаниф Атмар кеча: "Биз эрта босқичда ярашув тўғрисида ўйлашимиз ва ўшанда толибларга муносиб имконият беришимиз керак эди... Биз уларга ярашувнинг муносиб вариантини таклиф эта олмадик ва улар Афғонистонни тарк этишларини талаб қилдик. Бу ёмон сиёсат эди", дея "гуноҳкорона" баёнот қилди (эҳтимол, Ҳаниф Атмар "соф" ҳукуматдан ўрин олишни режалаштирмоқда).

Аммо шу билан бирга, КХШТнинг "Толибон"га нисбатан аксарият даъволари ҳеч қаерга йўқолган эмас. Ҳаракат қонуний ҳукуматга қарши қуролли зўравонликни эътиқод қилади, "Ал-Қоида"* билан симбиозни йўқотмайди, гиёҳванд моддалар савдосидан фойдаланади ва бу рўйхатнинг бошланишидир.

 

* – РФ ва қатор бошқа давлатларда таъқиқланган террористик уюшма.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (58)

Асосий мавзулар