06:46 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Аналитика
Ҳавола олиш
172 0 0

МДУ Иқтисод факультети Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган валюта миқдори оширилиши юзасидан фикр билдирди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Киритилган ўзгартиришларга кўра,   жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари). Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг доллар).

Москва давлат университети Иқтисод факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлган миқдорни аҳоли даромадларига нисбатан номутаносиб деб атади.

"У бизнес юритаётган ёки маиший мақсадлар учун бирор бир операцияларни амалга оширмоқчи бўлган аксарият одамларнинг эҳтиёжларини қоплайди. <...> Нақд валютани чегарадан олиб чиқиб кетиш, замонавий банк хизматларидан фойдалана олмайдиган одамлар учун мантиқий усуллардан бири бўлиб туюлади", деди у Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, трансчегаравий савдо янада фаол ривожлана бошлайди, шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг қарорини олқишлаш керак.

"Оддий одамлар томонидан оз миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетилиши инқирозли вазиятни яратади деб ҳисобламайман. Буларнинг барчаси чакана савдода эмас, балки аҳолидан фарқли ўлароқ, йирик агентлар ишлайдиган улгуржи савдода, яъни катта миқдордаги валютага эга бўлган экспортчилар ва молиявий ташкилотларда шаклланади", - дея хулоса қилди Буклемишев.

Асосий мавзулар