Кичик-қочоқлар: болалар нега ўз уйларидан бош олиб кетишади?

CC0 / Unsplash / Jesús Rodríguez / Подросток идет по улице
Подросток идет по улице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил бошидан август ойининг 20-санасига қадар Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида деярли ҳар уч кунда бир бола ўз уйидан қочиб кетган.

Кичик-қочоқларнинг аксарияти ўз танишлариникидан топилган, аммо... қалби жароҳатланган, кўзида эса ёш қалқиб турган, борар манзили номаълум бу норасидалар орасида биргина ҳол-аҳвол сўрагани учун бегона киши ортидан эргашганлари ҳам кўп бўлган...

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Нилуфар Исаханованинг айтишича, уйидан қочиб,  кечгача кўчаларда бемақсад тентираб юрадиган бу болаларнинг аксарияти – оиласида жанжал аримайдиган ёки ота-онаси ажрашган ёхуд ота-онаси чет элдалиги учун вақтинча қариндошлари қўлида тарбия топаётган ўспиринлардир.

© Фото из личного архиваНилуфар Исаханова, заместитель начальника пресс-службы ГУВД города Ташкента
Кичик-қочоқлар: болалар нега ўз уйларидан бош олиб кетишади? - Sputnik Ўзбекистон
Нилуфар Исаханова, заместитель начальника пресс-службы ГУВД города Ташкента

Ҳа, қочоқ болаларнинг аксарияти – 14-18 ёш оралиғида.

Уларни уйдан қочишга ундаган ягона сабаб эса – катталарнинг уларга нисбатан эътиборсизлиги, ўз боласига нисбатан бўлган улардаги совуққонлик.

- Нилуфар, ёз ойи бошланиши билан, ижтимоий тармоқларда уйидан чиқиб, қайтиб келмаган болалар ҳақидаги эълонларга кўп кўзимиз тушади. Яқин орадан бошлаб, ИИББ сайтида ҳам йўқолган болалар ҳақида эълонлар берила бошлади. Орадан бир неча кун ўтиб, уларнинг топилганлиги ва айниқса, уларнинг ҳолати яхшилиги ҳақида ўқиб, ҳар бир инсон ичида шукр қилиши турган гап. Айтинг-чи, уларни уйдан қочишга нима мажбур қилади?

- Ўрганишлар натижасида аниқланишича, ўсмир ёшидаги, ўтиш давридаги болалар орасида қочиш ҳолатлари кўп кузатилади. Асосий сабаблардан бири – уйдаги можаро. Яна бир сабаб – ота-онанинг ўз фарзандига нисбатан эътиборсизлиги. Дейлик, улар эртадан-кечгача ўз иши ёки уй юмушлари билан банд, ёки телефон(телевизор)дан бўшамайди ва ўз фарзандидан оддий ҳол-аҳвол ҳам сўрашмайди, боланинг муаммосини ўрганишмайди. Бирор ўзгариш сезишса ҳам, "Нима бўлди, ўтир-чи?" дея дилбанди билан гаплашмайдилар.

Бахриддинова Одина Каюм кизи, 2007 года рождения - Sputnik Ўзбекистон
Уйдан чиқиб, қайтиб келмади: бедарак йўқолган 13 яшар қиз қидирилмоқда

Фарзанд ўзини яккаланиб, ёлғизланиб қолган ҳис этади. Унда "Ота-онамга керак эмас эканман", "Ҳеч кимга керак эмас эканман", деган туйғу пайдо бўлади. Ҳеч кимга керак бўлмасам, нима қиламан бу уйда яшаб, деган хаёлда уйдан чиқиб кетишади.

Қолаверса, ажрашган ота-оналарнинг фарзандлари орасида ҳам уйдан қочиб кетиш ҳолатлари кўп кузатилади. Онаси билан қолган фарзанд, онадан кўрмаган меҳрни отадан излайди, ёки аксинча, отаси билан қолган фарзанд, отадан кўрмаган меҳрни онадан излашга тушади. Болалар орасида ота-онаси бўлмаганлари, қариндош-уруғ - ё буви, ё тоға, ё хола қўлида қолганлари ҳам бор – улар умуман меҳрга муҳтож ҳисобланади. Бундайлар ҳам оддий меҳр илинжида уйдан қочишади.

- Тошкентда йўқолган болаларнинг аксарияти кимникига йўл олишган?

- Кўпинча танишиникига, ўртоғиникига кетишади. Лекин кўчада йиғлаб турганида, ҳол-аҳвол сўраган кишиникига ҳам кетишган вақтлари бўлган. Ҳайриятки, нотаниш одамлар яхши бўлиб чиқди. Акс ҳолда, боланинг тақдири не кечарди?!

Абдурахмонова Мадинабону Жахонгир кизи, 2006 года рождения - Sputnik Ўзбекистон
Бедарак йўқолган 14 яшар қиз бир ойдан бери қидирилмоқда – Тошкент ИИББ

– Бола йўқолди. Нима қилиш керак? Ўзбекчилик дея, таниш-билиш хабар топишидан қўрқиб, бундай ҳолатлар кўпинча яширилади, назаримда?

- Мана шу энг ёмони. Чунки бола уйдан чиқиб кетгудек бўлса, уни "иссиқ изи"дан топиш имкони кўпроқ бўлади. Баъзан орадан бир неча кун, ва ҳатто бир неча ойлар ўтиб мурожаат қилишади. Ўзлари қидириб, топа олмагач, чорасиз бизга келишади. Аммо бу пайтгача бола ўша ҳудуддан бошқа шаҳарга, ёки вилоятга кетиб қолган бўлса, уни изини йўқотиб қўйиш муаммоси пайдо бўлади.

"Ўзбекчилик" деймизу, аммо вилоятларда кўп гувоҳи бўлдик, фурсат ўтиб кетиб, мурожаат қилишганида - бола тирик ҳолатда бўлмаган - машинаси билан сувга тушиб кетган бир ҳолат аниқланди, мана, охирги ҳодисалардан бири Тошкент вилоятида йўқолган бола аслида сувда чўкиб кетган экан. Шу учун, ҳар бир дақиқа ғанимат бўлган вақтлар бўлади, мурожаат қилишни кечиктирмаслик муҳим, бу бола ҳаётини асраб қолишда ниҳоятда муҳим бўлиши мумкин.

Албатта, биз қарши эмасмиз, ота-оналар бир сутка давомида болани ўзлари қидириб кўришсин, бироқ топа олишмаса дарҳол мурожаат қилишлари шарт.

Искандарова Мехрибон Тухтасин кизи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бедарак йўқолган 26 ёшли аёл қидирилмоқда – ИИББ

Бундан ташқари, кўчада ёлғиз юрган болани топиб олиб, ўз уйига олиб борадиган инсонларга ҳам мурожаатим бор эди – илтимос, албатта, ички ишлар органларига хабар беринг!

Биласизми, кўп ҳолатларда бола қочиб борган ерида то ўзига келиб олгунча, бир муддат яшаб туришни истайди. Шундай вақтларда, боланинг уйдан чиқиб кетганини билган инсонлар кўпинча ҳеч кимга бу ҳақда хабар беришмайди. Бу жараёнда ота-она аҳволи не кечишини тасаввур қилишмайди. Агар ота-онага хабар беришмаса ҳам, ички ишларга хабар беришсин. Болалар кўпинча ўзи ҳақида маълумот бермайди ёки нотўғри маълумот беришади. Болага билдирмай, расмга олиб бизга юборишса, уни расмига қараб кимлигини аниқлаб олиш қийин эмас.

– Бола топилди. Қандай йўл тутилади?

- Бола топилгач, биринчи навбатда у билан вояга етмаганлар билан ишлайдиган инспектор ва психолог шуғулланади. Бола нега уйдан қочиб кетгани сабаби ўрганилади. Агарда бунга оилавий можаро сабаб бўлган бўлса, бола билан бир қаторда унинг оила-аъзоларига ҳам психолог ёрдами кўрсатилади. Ҳам бола, ҳам унинг оиласидаги муҳит ўрганилиб, психологлар хулосасига кўра, боланинг уйга қайтиши унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги аниқланса, бола уйга қайтарилмаслиги ҳам мумкин.

Ночное  автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бедарак йўқолган 16 ёшли қиз қидирилмоқда - Бош прокуратура

Албатта, агар "тўқлиққа шўхлик" қабилида, бола арзимаган сабаб билан ота-онасига аччиқ қилиб, уйдан чиқиб кетган бўлса, у албатта, қайтарилади. Лекин борди-ю, болага руҳий босим ўтказилган бўлса, бола уйига қайтишни хоҳламаса – у Юнусободдаги Тошкент шаҳар ИИББга қарашли вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш марказига жойлаштирилади.

Агар уйидан чиқиб кетган вояга етган қиз бола бўлса – Чилонзордаги хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш марказига жойлаштирамиз.

Пандемия бошланишидан олдин бир воқеа рўй берган: 15 яшар қиз уйидан чиқиб кетиб, қайтмаган. Кейин излаб, топганимиздан кейин маълум бўлдики, қизнинг севган йигити бўлган, улар учрашиб юришган. Кунларнинг бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида, қиз бояги йигит билан жинсий алоқага киришган. Бу ҳодисадан хабар топган она қизни калтаклаб, уйдан ҳайдаган. Вояга етмаганлар билан ишлаш инспектори қизни марказга олиб келди. Ҳам она, ҳам қиз билан психологларимиз ишлаганида, қиз ўз хатосини тан олган, бундай бўлишини ўзи ҳам истамаганини айтган. Тўғри йўлга ўтишни, келажакда ўқишга киришни исташини айтган, аммо онаси уни қабул қилмади. Қизнинг ҳарчанд "боримча қабул қилинг, бошқа бундай хатога йўл қўймайман", деган зорланишлари она қалбини юмшата олмади.  

Қиз ҳозирча хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш марказида.

В Ташкенте две полуголые девушки танцевали, высунувшись из люка автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Машина люкидан ярим яланғоч ҳолда рақсга тушган қизлар қидирилмоқда - видео

Мана шундай ҳолатларда боланинг ўз оиласига қайтиши имкони йўқ бўлса, у марказда қолдирилади. Аммо бу кейинги жараён ва у кўпинча суд томонидан ҳал этилади.

- Уйдан қочиб кетишларнинг олдини олиш мумкинми? Нима маслаҳат берасиз?

- Ҳар бир оилада ўз сабр чегараси бўлади. Лекин аксарият оилаларимизда бола туну-кун нимани эшитади: "Ҳой, унақа юрма!", "Ҳой, унақа гапирма!", "Ҳой, унақа қилма!"... Болани тарбиялаш бошқа, уни уриб, тазъйиқ ўтказиш ва иродасини синдириш бошқа. Фикрим, ота-оналар ўз фарзандида заррача бўлса ҳам ўзгариш сеза бошладими, албатта яхши гапиришсин. Биринчи навбатда бола билан ўртоқ бўлиб олиш шарт. Ўсмир боланинг дунёқарашига кириб, ўша ҳолатидан секин олиб чиқишга ҳаракат қилиш керак. Психологлар шундай ишлайди - биринчидан ўша қочиб кетган бола дунёқарашига киришади-да, у каби ҳаёт тарзини кечириб, у билан дўст тутиниб, кейин "вой, бундай қилиш бўлмапти-да, мана бундай қилиб кўрсак-чи", дея, тўғри йўналтиришади. Сўнг, эришган натижасини мақтаб, яна ҳам тўғрироқ бошқа йўналишларни кўрсатишади. Шу тариқа, боланинг қизиқишини аниқлаб, унинг келажагига ёрдам бериш мумкин. Бола олим бўлишни хоҳламаса, нима керак уни бунга мажбурлаб? Балки, у ич-ичида рассом бўлишни хоҳлар ва унда шунга қобилият бордир?..

Янгиликлар лентаси
0