"Битта рол билан ўзига ҳайкал қўя олди": ўзбек санъаткорлари "Сотти" ҳақида

© Youtube / Кадр из видеоДильбар Икрамова
Дильбар Икрамова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 73 ёшида коронавирус-пневмонияси туфайли оламдан ўтди. Ўзбек санъаткорлари марҳум актриса билан боғлиқ энг ёрқин хотираларни ёдга олдилар

ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Бир ой давомида дард билан олишган Ўзбекистон халқининг севимли актрисаси 25 август куни оламдан ўтди. Дилбар Икромова "Келинлар қўзғолони" фильмидаги Сотти образидан сўнг миллий қаҳрамонга айланган эди.

Абдураим Абдувахобов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек кино санъатида оғир жудолик: "Шум бола" оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов Дилбар Икромова ҳақида хотирлар экан, "Устоз Шукур Бурхонов сингари жуда катта юрак соҳибаси эди. Юракни ишлатмасдан, кинода ҳам, театрда ҳам ўйнамас эди. Аммо ҳаётда кўп ҳолатда ғамгин юрарди", дейди.

Актриса халқ артисти унвонини олгани билан доим ғамгин юрган. "Ҳол сўрасам, "Қўяверинг Эркин ака, ташвишим кўп", деб қўя қоларди. Дилбар Икромова театримизда, умуман санъат даргоҳида беқиёс бетакрор санъаткор эди, буни ҳеч ким инкор этолмайди. Ундаги юрак бошқа актрисаларда йўқ. Дилбар  Икромовани ўзига яраша жуда катта маҳобатли санъати бор эди.  У билан эллик йилдан бери бир саҳнадамиз. Афсус, ҳеч ким кутмаган ўлим Дилбарни рихлатга олиб кетди. Уни мана шу қисқа вақт ичида театр ва кинода бетакрор образлар яратиб, халқ тили ва дилидан жой ола билган актрисалардан бири бўлди. Ҳаётни қаранг...  айланиб кетай Дилбарим..." (оғир хўрсинадилар).

Свеча  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таниқли актёр оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Тўхтаева Дилбар Икромова билан охирги маробата қиш фаслида, "Сизсиз ўтмас кунларим" номли сериал съёмкасида  учрашганини хотирлади.

"Охирги пайтларда жуда ҳам руҳан чўккан эдилар. Дилбар опа жуда катта юрак ва истеъдод соҳиби эди. Саҳнада ўз ишига профессионал ёндашар, ҳар бир  вазифани сидқидилдан бажарар эди. Ёшларга ҳамиша юрагини очиб мулоқотда бўлиб келди. Юраги тубида эса дардлари, армонлари кўп эди.  Дилбар Икромованинг вафоти нафақат елкама- елка ишлаб келган артистлар, балки театр ва халқ учун катта йўқотиш бўлди, деб ўйлайман.  Ҳали олдинда қиладиган кўп ишлари бор эди, 85 ёшларда ҳам кўплаб "момо"ларни ўйнаши мумкин эди...  афсус, руҳан чўкишлар у кишини толиқтирди", - дейди актриса.

Работа медиков с больными COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус қурбонлари, иккинчи тўлқин ва ниқоб масаласи - ССВ вакили билан интервью

Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов Дилбар Икромова билан Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон Давлат маданият ва санъат институти) да бирга ўқиган экан.

"Бундай фидойи актрисалар камдан-кам туғилади. Қандай рол бўлишидан қатъий назар борлиғи билан уни очиб беришга ҳаракат қилар эди. Ўйлайманки, ёшларимиз мана шундай санъаткорлардан ўрнак олса арзийди. Театрга садоқатли, оиласига меҳрибон она эди. Майли, шахсий ҳаёти кўнгилдагидек бўлмагандир, аммо фақат меҳнат, сабр билан кечаю-кундуз ишлади. Бугун эса ана шу меҳнатлари зое кетмади. Унинг хотираси ва яратган образлари бир умрга қалбимизда яшайди", - деди Мўминов.     

Корона победительницы конкурса красоты - Sputnik Ўзбекистон
"Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим" - биринчи "Тошкент гўзали" билан интервью

Муҳаммадали Абдуқундузов ( Ўзбекистон халқ артисти ): Севимли актрисамиз — Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг вафоти ўзбек кино ва театр санъати учун жуда катта йўқотиш бўлди.  Бу каби фидоий актрисалар ҳаётга камдан-кам дунёга келади. Актриса театрда зарҳал харфлар билан ёзса арзийдиган  образлар ярата олди. Унинг актёрлик маҳорати, саҳнада ўзини тутиши, ўзига хос овози ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган.  Қолаверса, театрда саҳналаштирилган ҳар бир асар қаҳрамони гўё Дилбар опа учун ёзилгандек бўлар ва унинг бу каби эсда қоларли роллари кўп эди. 

Кўпроқ ёшлар билан ишлаб, улардан ўзини керакли маслаҳатларини аямади. Қаерда бўлмасин ижодий учрашувларда бирга бўлсак, Дилбар Икромовани бутун зал ўрнидан туриб, қарсак билан кутиб олар эди.  сабаби у шунга муносиб ижод қила олган, ҳаётда ҳам самимий инсон эди. Ўйлайманки, Дилбар Икромованинг умри у яратиб қолдирган образларида мангу яшайди.

Ўзбек Миллий академик драма театрида ўттиз уч йилдан бери ижод қилиб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ўттиз йил давомида Дилбар Икромова билан бир хонада пардоз қилган.

"Бирга кийиндик, бирга йиғлаб, биргаликда кулдик. Кўплаб спектаклларда бирга ижод қилдик. Ролни юракдан берилиб ўйнар эди.  Ҳаётда ўзини четга тортадиган, ҳаддан ортиқ камтарин ва ҳокисор аёл эди. Саҳна билан ҳаётдаги Дилбар бутунлай бошқа-бошқа инсонлар бўлар эди. Ҳамма билан самимий дўстона муомалада бўлгани учун, уни эркалаб "Диличка", дея чақирар эдик. Баъзан саҳна ортида "Мен чиройлимасман", дея енгилгина хўрсиниб қўярди. "Сизни истарангиздек истара ҳеч кимда йўқ, десам самимий жилмайиб қўяр эди. Бир сўз билан айтганда Дилбар Икромова "Келинлар қўзғолони" фильмида Сотти театрда эса "Чимилдиқ" спектаклидаги момо роли билан ўзига ҳайкал қўя олган актриса бўлиб қолди.

Певица Лола Юлдашева - Sputnik Ўзбекистон
Эксклюзив: Лола Йўлдошева Россиядаги ҳаёти ва ижоди ҳақида интервью берди

Ботир Муҳаммаджонов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист): деярли ҳамма спектаклларда ролларини ёрдамчи актёрларсиз ўйнар эди. Тўғри,  Дилбар Икромова ўйнаган ролларни ўйнайдиган бошқа актёрлар ҳам бор эди, лекин ҳеч ким унинг ролини ўзи каби ижро эта олмас эди. Театр ва ўз ишини севадиган олижаноб актриса эди. Ёш актёрлар учун кўп қайғурар эди.

Лазиз Орзиев наздида санъаткор Дилбар Икромова ҳаётда раҳмдил ва меҳрибон, ёш ижодкорларнинг ғамини ейдиган, улардан маслаҳатларини аямайдиган бағрикенг аёл эди. "Биргаликда рол ўйнасак, кўнглига қаттиқ тегиб қолмасин дея танқидни ҳам чиройли тарзда етказишга ҳаракат қилар эди. Саҳнада ҳам ҳеч қачон ёлғон аралаштирмас, ёлғон ишлайдиган одамни ҳам ўзига тўғридан-тўғри гапирмас эди", - дейди Орзиев.  

Янгиликлар лентаси
0