03:06 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
507 0 0

Ҳарбий эксперт, "Национальная оборона" ("Миллий мудофаа" -таҳр.) журнали бош муҳаррири Игорь Коротченко Туркия нима сабабдан Россиянинг С-400 тизимларини танлаганини сўзлаб берди.

Россия ва Туркия С-400 тизимларининг иккинчи полкини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга яқинлашишмоқда.

Бу ҳақда Федерал ҳарбий-техник ҳамкорлик хизмати раҳбари Дмитрий Шугаев айтиб берди.

Аввалроқ "Рособоронэкспорт" бош директори Александр Михеев бу келишув аллақачон имзоланиб бўлганини маълум қилган эди.

Туркия қурол сотиб олиш соҳасида мустақил сиёсат олиб бормоқда, деб таъкидлади ҳарбий шарҳловчи, "Национальная оборона" журнали бош муҳаррири Игорь Коротченко.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ўзининг жанговар салоҳияти бўйича НАТОнинг иккинчи қудратли давлати бўлишига қарамай, унга фаол юклатилган Американинг Patriot мажмуасини эмас, балки Россиянинг С-400 тизимини танлади.

"Бу танлов С-400 зенит-ракета тизимининг ажойиб тактик ва техник хусусиятлари билан боғлиқ. Бизнинг илмий-конструкторлик ғоямиз Американикини ортда қолдирмоқда. Биз доим ҳаво мудофааси тизимларини ишлаб чиқишда АҚШдан олдинда бўлганмиз. С-400 бугунги кунда Жаҳон қурол бозорида маълум даражада Россия мудофаа саноатининг ташриф қоғозидир. Унинг имкониятлари, ҳусусиятлари бўйича унга тенг келадигани йўқ. Туркия энг яхшисини танлади. Бугунги кунда Туркиянинг танлови мутлақо табиийдир, ва катта босимга қарамай, Эрдўғон бу босимга дош берди, чунки у С-400 ўз ҳаво ҳудуди хавфсизлигини кафолатлашини тушунади", - деди Коротченко.

Эслатиб ўтамиз: 2019 йилда Москва Анқарага тўртта С-400 дивизионини етказиб берди. Шартноманинг умумий миқдори 2,5 миллиард долларни ташкил этди.

Бу АҚШ ва Туркия ўртасида қаттиқ тортишувларга сабаб бўлди: Вашингтон шартномадан воз кечишни ва Patriot тизимларини сотиб олишни талаб қилди.

Анқара, ўз навбатида, Ғарб томонидан санкциялар таҳдидига қарамай, РФ билан музокараларни давом эттирди.

Асосий мавзулар