01:54 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
21410

Локомотив парки электрлаштириш ва янгилаш лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи бошлиғининг ўринбосари Чингиз Кудабеков Фарғона водийсидаги ҳалқа темир йўли афзалликлари ҳақида сўз юритди.

Минтақанинг уч вилоятини – Андижон, Фарғона, Наманган – ҳалқа темир йўли боғлади.

Ҳалқа йўлнинг умумий узунлиги 331 кмни ташкил этади. Тўхтаб туриш бекатлари экспресс электропоездда – 5 та, электропоездда – 35 та. Экспресс электропоездда йўлда сарфланадиган вақт 5 соат 30 дақиқа, электропоездда эса 7 соат 30 дақиқани ташкил этади.

“Энди “А” пунктдан “Б” пунткга юкларни етказиб бериш, йўловчиларни ташиш суръати тезлашади. Тепловозларни электровозларга алмаштириш бизга минтақадаги экологик муҳитни яхшилаш имконини берди. Энг янги замонавий технологиялардан фойдаланилган. Бу бизга барча участкаларда тизимларни яхшилаш ва автоматлаштиришга имкон берди”, - деди Кудабеков Sputnik мухбирига берган интервьюсида.

Лойиҳа 45 миллион долларга баҳоланган ва 2021 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ ишга тушиши режалаштирилмоқда.

Асосий мавзулар