03:09 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
895 0 0

Пентагон ўзининг ўта шовқинсиз ва кенг разведка имкониятига эга бўлган USS Seawolf  кемаларини Норвегия портига олиб келди. Москвага бунга қандай жавоб беради?

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik, Николай Протопопов. Пентагон ўзининг USS Seawolf  - ўта яширин, кучи зарба беришга қодир ва кенг разведка имкониятларига эга бўлган атом сув ости кемасини Россия чегараларига юборди. Мақсад – Россия сув ости кемалари йўналишларини кузатиш. Экспертла мулоҳазасига кўра – бу Москвага йўлланган сигнал. Унинг жавоби қандай бўлиши ҳақида – РИА Новости мақоласида танишинг.

“Денгиз бўриси” паради

Америкаликлар Норвегияга АҚШ USS Seawolf (Денгиз бўриси) етиб келгани ҳақида кенг оммага баралла эълон қилишди. Пентагоннинг энг махфий денгиз кемаларидан бири ҳисобланган субмарина суратларини муассаса саҳифаларида эълон қилинди. АҚШ Сув ости қўшинлари қўмондони вице-адмирал Дерил Кодл эса “Seawolfнинг бу ерга келиши америка сув ости қўшинларининг глобал характерга эга эканини ва Дунё океанининг исталган қисмида топшириқлар бажариш имконига эга эканини намойиш қилади деди ғурур билан.

АҚШ сув ости кучларининг яна бир контр-адмирали Энтони Карулло Seawolfнинг Норвегияга келиши АҚШнинг сув остида уруш олиб боришда шундоқ ҳам кенг бўлган имкониятларини янада кенгайтиради ва Вашингтоннинг Шимолда денгиз хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини тасдиқлайди, деди.

Айни дамда АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари таркибида 3та Seawolf туридаги сув ости кемаси бор. Улар 1980 йиларда ишлаб чиқилган ва душман назорати остида бўлган ҳудудларда ҳаракат қилишга мўлжалланган. Ушбу сув ости кемалари жуда шовқинсиз ҳаракатланадиган бўлиб бошқларидан ўзининг ўта яширин ҳаракат олиб бориш имкониятлари билан ажралиб туради. Шу билан бирга улар ўта кучли кемаларга қарши қуроллар – торпедо, мина ва “Гарпун” ва “Томогавк” тоифасига кирувчи ракеталарга эга.

Узунлиги 100 метр бўлган субмарина сув остида 35 узел (65 км/с) гача тезлашиши мумкин. Айтиш жоизки 20 узелгача (37км/с) ушбу субмариналар ўта шовқинсиз ҳаракатланади. Дастлаб АҚШ флоти 30та ана шундай кемаларга эга бўлиши керак эди. Лекин “Совуқ уруш” тугаганидан сўнг ушбу мураккаб ва қиммат кемалар АҚШ флотига керак бўлмай қолди. Ҳарбийлар 3та кема билан чекланди.

Пентагон хабарига кўра, Seawolf АҚШнинг Вашингтон штатидаги Бангор базасидан Иккинчи флот, (яъни Шимолий Атлантика) жавобгарлик ҳудудига етиб келган. Айни дамда кема Норвериянинг Тромсё базасида, Россия ракета ташувчи атом сув ости кемалари йўналиши яқинида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг иккинчи флоти бир неча йил олдин қайта туғилди бўлган. Совуқ уруш йилларида ушбу бўлинма энг катта бўлиб Атлантика, Тинч ва Шимолий океанлар акваторияси учун жавобгар эди. Ушбу флот кемалари бир неча операцияларда иштирок этган. Масалан 1960 йиллар бошида содир бўлган куба блокадасида. Бюджетни иқтисод қилиш мақсадида ушбу флот 2011 йилда тарқатиб юборилган эди, лекин 7 йилдан сўнг “Шимолда Россияни ушлаб туриш учун” яна қайта ташкил қилинди.  

Айни дамда АҚШнинг ушбу ҳаракатларини Байроқларни намойиш қилиш деб аташ мумкин, - дейди Санкт-Петербург сув ости денгизчилари клуби раиси, 1 ранг капитани Игор Курдин. – Тромсьё ҳеч қачон атомо сув ости кемалари базаси бўлмаган. Бу ердан походлар орасида таъмирлаш ёки экипаж дам олиши учун фойдаланиш мумкин. Ундан сўнг “Сивульф” албатта Россия Шимолий флоти жавобгарлик зонаси - Баренцово денгизи томон йўл олади. Кема муз остига кириб кетади шекилли: - август ойи бунинг учун мос келадиган мавсум”.

Дарз кетган обрўй

Россия Шимолий флоти собиқ қўмондони Вячеслав Попов ушбу намойишнинг ҳарбий-сиёсий томонига эътибор қаратмоқда.

“АҚШ Артика ҳарбий театри нафақат Россия денгиз кучлари томонидан назорат қилинишини кўрсатиб қўймоқчи, - дейди адмирал. – Бу билан Вашингтон ушбу ҳудудда ўзининг борлигини кўрсатиб қўймоқчи. Америкаликлар бу ерларда разведка фаолиятини амалга оширган, оширмоқда ва келажакда ҳам амалга оширади, россияликлар каби. Россия денгизчилари бўлса уларнинг барча ҳаракатларини кузатиб боришади”.  

Шуниси эътиборга моликки, “денгиз бўриси” етиб келиши биланоқ, ядровий қурол ташишга қодир бўлган, 6та B-52 Stratofortress - стратегик бомбадимончи самолётлари Норвегия қирувчи самолётлари билан биргаликда ўқув машғулотларида иштирок этди.

Устига устак, “парвоз қилувчи қалъалар” Шимолий Америка ва Европада бирваракайига НАТОнинг 30та давлати устидан учиб ўтишди. АҚШ ҳарбий қўмондонлиги баёнотида айтилишига кўра, бундай учиш Бомбардимончилар оператив гуруҳи доимий машғулотлари учун – бетакрор характерга эга бўлган. “Иттифоқчи осмон” миссияси НАТО доирасида бирдамликни намойиш қилишга, жанговар тайёргарликни оширишга ҳамда ўзаро оператив ҳамкорликни кучайтиришга қаратилгандир.

Самолётлар 2та гуруҳга бўлинишди. Тўртта “қалъадан” иборат биринчи гуруҳ йўналиши Европа устидан ўтган бўлса қолганлари ушбу вақтда АҚШ ва Канада устидан учиб ўтишди. Улар ҳавода уларни кузатиб келаётган НАТОнинг турли мамлакатлари қирувчилари билан ўзаро мулоқотда бўлиб ҳавода ёнилғи қуйишди. Бундай кенг кўламли ва намойишкор ўқув машғулотларини ҳам қандайдир маънода Россия томон йўналтирилган сигнал деб қабул қилиш мумкин.

Жавоб реакцияси

Шу билан бир вақтда Москва ҳам қараб тургани йўқ ва у ҳам океан ортидаги ҳамкасабаларига ўз сигналларини йўлламоқда. Ўтган ҳафтада Аляска яқинидаги бетараф ҳудудда қўққисдан пайдо бўлган Россия сув ости атом кемаси Ғарб ОАВларида катта шов-шувга сабаб бўлди. Америкаликлар ушбу кемада бирор носозлик юз берган бўлса керак деб ўйлаб дарҳол ёрдам таклиф қилишди.

Лекин Россия Мудофаа вазирлиги дарҳол уларни тинчлантирди: “Омск” атом крейсери “Океан қалқони - 2020” кенг кўламли ўқув машғулотлари доирасида сув остидан кўтарилган. Маълум бўлишича Тинч океани флоти кемалари Беринг денгизи акваториясида ракеталар учирш билан шуғулланган. Хусусан яқинда замонавийлаштириш жараёнидан ўтган “Омск” кемаси  шартли нишонни 300 км масофадан туриб “Гранит” кемаларга қарши мажмуа ёрдамида яксон қилишни машқ қилган. "Варяг" керейсери эса 450 километр масофадаги нишонни “Вулкан” ракетаси ёрдамида яксон қилган.

Мудофаа вазирлиги намойиш қилган видеода “Омск” экипажи ўқ узишга тайёрланиши, кема тезкор сув остига шўнғиши ҳамда ракета отишга саноқ берилиши эшитилиб турибди.

“Бизникилар тез-тез НАТО самолётларини Россия ҳаво чегаралари яқинида тутиб олишмоқда. Бу нормал амалиёт. Эътибор беринг: охирги вақтларда улар Болтиқ ва Қора денгизлари устидан жуда кўп учишмоқда. Биз ҳам уларга биз ҳам ухламаяпмиз, қаерда истасак ўша ерда пайдо бўлишимиз мумкин, дедик”, - деб вазиятга изоҳ берди Россия Ҳарбий денгиз флоти бош штаби собиқ бошлиғи Виктор Кравченко.

“Океан қалқони” ўқув машғулотлари Болтиқ денгизи акваториясида бўлиб ўтмоқда. Уларда ўнлаб ҳарбий кемалар, сув ости кемалари, денгиз авиацияси ва қирғоқ қўшинлари иштирок этмоқда. Машғулотлар Болтиқ денгизида бошланди. Денгизчилар ҳарбий кемалар ва ҳаво ҳужумига қарши ҳаракатларни машқ қилишди. Кемалар торпедо ва артиллерия қуролларидан ўқ отишди. Яқинда Тинч океани флоти ўқув машғулотларининг навбатдаги босқичи бошланди – 50дан ортиқ кемалар ва 40қа яқин самолёт ва вертолётлар ўндан ортиқ ўқув-жанговар машқларни бажаришди.    

Асосий мавзулар